ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ Табиатшунослик факультети
Тупроқшунослик кафедраси
Ҳасанова Дилшода 23/16 груҳ. Унумдорлиги паст тупроқларнинг сув - физикавий хоссаларини ширинмия ўсимлиги таъсирида ўзгариши (Ғалаба СИУси мисолида) мавзусидаги битирув малакавий иши
Илмий рахбар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р. Қурвонтоев Гулистон – 2020 Ҳасанова Дилшода 23/16 груҳ. Унумдорлиги паст тупроқларнинг сув - физикавий хоссаларини ширинмия ўсимлиги таъсирида ўзгариши (Ғалаба СИУси мисолида) мавзусидаги БМИ ишининг
МУДАРИЖАСИ.
КИРИШ 3 I-БОБ. МИРЗАЧЎЛ ТУПРОҚЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА СУҒОРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ (Адабиётлар шарҳи) 6
1.1. Мирзачўл тупроқларини ўрганишнинг қисқача тарихи 6
1.2. Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини қисқача тарихи ва ҳозирги ҳолати. 15 II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ 22 2.1. Мирзачўлнинг географик ўрни ва ҳудуд тўғрисидаги умумий маълумотлар 22
2.2. Геологик, геоморфологик, литологик тузилиши ва рельефи 23
2.3. Гидрогеологик шароитлари 26
2.4. Иқлими. 29
2.5. Ўсимликлари 37
2.6. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири 40
2.7. Тадқиқот объекти ва услублари 41 III. СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ 43 3.1. Ўрганилган суғориладиган тупроқларининг қисқача тавсифи 43
3.2. Боёвут тумани суғориладиган тупроқларининг сифатини баҳолаш 53
IV-БОБ. УНУМДОРЛИГИ ПАСТ ТУПРОҚЛАРНИНГ СУВ - ФИЗИКАВИЙ ХОССАЛАРИНИ ШИРИНМИЯ ЎСИМЛИГИ ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШИ 57
4.1-§ Тупроқларнинг умумий физикавий хоссаларини ширинмия ўсимлиги таъсирида ўзгариши 57
Хулосалар 69 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 72 Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги ва зарурияти Бутунжаҳон озиқ-овқат ташкилоти (FAO) ерларнинг қишлоқ хўжалигига яроқлилигини қишлоқ хўжалик экинларидан потенциал ҳосилдорликни олишни таъминлаши бўйича белгилайди. Бугунги кунда адаптив деҳқончиликга асосланиб қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг аксарият қисми 23% юқори, 53% яхши сифатга эга. Деҳқончиликда фойдаланилаётган юқори сифатли ерларнинг энг катта минтақавий улуши Марказий Америка ва Кариб денгизи ҳавзасига (42%) тўғри келади, кейинги ўринларни Ғарбий ва Марказий Европа (38%) ва Шимолий Америка (37%) эгаллайди. Ривожланган мамлакатлардаги юқори сифатли ерларнинг ўртача улуши 32% ни ташкил этади. Ривожланаётган мамлакатлар тупроқларининг унумдорлиги аксарият ҳолларда паст бўлиб, деҳқончиликда фойдаланиладиган барча майдонларнинг фақат 28% юқори сифатли ерлар сифатида баҳоланади1.
Дунёда биринчи марта Россия олимлари томонидан ягона режа асосида Россия, Украина ва Қозоғистон ҳудудининг катта қисмининг тупроқлари эволюцияси ҳақидаги барча маълумотлар умумлаштирилди. Шарқий Европа текислигида дашт зоналари, Ғарбий Сибир ва Марказий Осиё, Россия, Колейма водий текисликлари, Марказий Якутия ва Иркутск вилояти тоғли ҳудудларида тупроқ эволюциясининг глобал тенденциялари ва минтақавий моделлари таҳлил қилинди. Халқаро амалий тизимлар таҳлили институти (IIASA) вa FAO томонидан Агроэкологик районлаштириш концепцияси (AEZ) ишлаб чиқилди2. Ушбу мураккаб услуб ва моделлар учун асос яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига иқлим, тупроқ ва ер шароитларини тавсифлаш. GIS асосидаги ернинг мувофиқлик ўзига хос экинларини ва уларнинг ҳосилларини баҳолаш учун пастки тоифасидан тортиб то глобал даражада тупроқ тизимида ишлайди.
Бугунги кунда республикамиз қишлоқ хўжалигида, жумладан ер ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш соҳаларида илмий, илмий-амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган ва маълум бир натижалар олинмоқда. Бу борада суғориладиган тупроқлардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар кўпроқ тупроқ ресурсларидан амалиётда фойдаланиш йўлларини белгилашга қаратилган бўлиб, назарий жиҳатдан тупроқлар эволюциясининг ўзига хос хусусиятлари тўлалигича қамраб олинмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалалланган Ҳаракатлар стратегиясида “...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлаштириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш” муҳим стратегик вазифалар сифатида белгилаб берилган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, мазкур масаланинг алоҳида илмий йуналиш қилиб олиш, узоқ даврлардан суғориш билан боғлиқ тупроқ эволюцияси қонуниятлари, характери ва улар билан боғлиқ тупроқ жараёнлари ва унумдорлик даражасини аниқлаш, ҳам назарий, ҳам амалий жабҳаларда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг Президентини 2017 йил 31 майдаги “Ерларни муҳофаза қилиш улардан оқилона фойдаланиш борасидаги назоратни кучайтириш геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш давлат кадастрлари юритишини тартибга солиш чора тадбирлари”3 тўғрисидаги ПФ-5065-сон фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси”4 тўғрисидаги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу БМИ тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.