Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ



Download 221,64 Kb.
bet5/20
Sana21.02.2022
Hajmi221,64 Kb.
#69976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5402606629692639506

II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ
2.1. Мирзачўлнинг географик ўрни ва ҳудуд тўғрисидаги умумий маълумотлар
Мирзачўл – Ўрта Осиёдаги текислик. Ўзбекистоннинг Сирдарё, Жиззах вилоятлари, Қозоғистон Республикасининг жанубий вилоятлари ва Тожикистон Республикасининг Зафарабод туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 10 минг км2, денгиз сатҳидан баландлиги 230-385м ни ташкил этади. Шарқда Сирдарё, жанубда Туркистон ва Нурота тоғларининг тоғ олди текисликлари билан чегарадош. Ғарбда аста-секин Қизилқумга туташиб кетади. Қизилқум билан Мирзачўл орасидаги табиий чегара Арнасой ботиғидан ўтади [118; 640-645 б].
Сирдарё вилояти Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят ҳисобланиб, 1963 йил 16 февралда ташкил этилган. Вилоят маъмурий жиҳатдан шимолда Қозоғистон республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Майдони 5,3 минг км2, аҳолиси 676748 кишини ташкил этади (2003 й). Таркибида 8 та туман (Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё, Ховос), 5 та шаҳар (Гулистон, Бахт, Сирдарё, Ширин, Янгиер), 6 та шаҳарча (Боёвут, Деҳқонобод, Дўстлик, Ғўзаобод, Сайхун, Ховос) ва 75 та қишлоқ фуқаролар йиғини бор (2004 й). Маркази - Гулистон шаҳри [118; 640-645 б].
Мирзачўл табиатининг ранг-баранглиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Мирзачўл ҳудудида, барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва кўпайтириш учун етарли имкониятлар мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари ғўзачилик, боғдорчилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачилик ва тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан буғдой ва арпа) ривожланган. Суғориладиган ерларни кенгайтириш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш табиий ресурслардан самарали ва унумли фойдаланиш, шунингдек экинлар ҳосилдорлигини ошириш йўли билан бу мақсадга эришиш мумкин [90; 696-697 б].
2.2. Геологик, геоморфологик, литологик тузилиши ва рельефи
Мирзачўлнинг рельефи, асосан тўлқинсимон текислик бўлиб, жанубдан шимоли-ғарбга пасайиб боради. Мирзачўлнинг бир қисми Сирдарё вилоят ҳудудига киради. Баландлиги шимолда 230 м, марказий қисмида 400-450 м, жануб ва жануби-ғарбда 600-650 м. Мирзачўлнинг геологик ва ер усти тузилиши, ётқизиқлари тўғрисидаги маълумотлар Г.И. Архангельский [13; 85-97-б], В.А. Ковда [52; 43-77-б], М.А. Панков [98; 39-б, 99; 344-б], Н.П. Васильковский [28; 128-б], А.А. Юрьев [152; 14-30-б], М.М. Крылов [63; 86-б, 64; 236-б], Д.М. Кац [50; 367-б], Н.А. Кенесарин [53; 35-44-б, 54; 179-б], В.В. Егоров [41; 11-27-б], Н.Н. Хожибоев ва М.С. Алимов [144; 88-б], Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б], ва бошқаларнинг ишларида батафсил ёритилган.
Мирзачўлнинг ер усти тузилиши, сезилмас даражада биридан иккинчисига ўтувчи, текисланган рельеф шаклидан иборат бўлганлиги учун ҳам, унинг геоморфологияси масаласида турли тадқиқотчилар ўртасида турлича қарашлар ва фикрлар мавжуд.
М.А. Панковнинг [98; 39-б, 99; 344-б] ишлари ўзининг янада муфассаллиги, пухталиги, турли давр ётқизиқларини геоморфологик ва литологик тузилишлари масаласида, уларнинг морфогенезисини аниқлаш нуқтаи назардан чуқур таҳлили билан ажралиб туради. М.А. Панков геолог тадқиқотчиларнинг ишларига асосланган ҳолда, учламчи даврда Мирзачўлнинг морфогенезисини аниқлашда муҳим ўрин тутган Туркистон тоғ тизмаси, учламчи давр денгизи билан ўраб олинган, унча баланд бўлмаган тоғ занжирларидан (қаторларидан) иборат бўлганлигини эътироф этади. Учламчи даврнинг охирларида тоғ бурмалари (қатламлари)нинг ҳосил бўлиши ва тоғларнинг интенсив кўтарилиш жараёнлари бошланган. Бу ҳаракатлар билан тоғларга туташ текисликлар ҳам қамраб олинган. Тоғ ҳосил қилувчи тектоник ҳаракатлар циклик характерга эга бўлиб, тинчланиш ва фаоллашиш даврларидан иборат бўлган, тоғ ости ва тоғ олди ҳудудларида нураш ва денудация жараёнлари натижасида тоғ ости ва тоғ олди зиналари (поғоналари) шаклланган.
Г.И. Архангельский [13; 85-97-б] Мирзачўл ҳудудини ер усти тузилиши (рельефи) бўйича учта йирик районга: 1) тоғ олди текислиги; 2) Мирзачўл платоси ва 3) Сирдарёнинг ҳозирги водийсига ажратган, уларнинг ҳар бирини тавсифини берган. В.А. Ковда ҳам ўз вақтида Мирзачўлни геологик тузилишига кўра икки қисмга: 1) Нурота ва Туркистон тоғ тизимлари тоғ олди ҳудудлари ва 2) Мирзачўл текислиги ва Сирдарёнинг ҳозирги террасаларига ажратган.
Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б] Мирзачўл текислигининг ҳозирги ер юзаси рельефини шаклланишидаги асосий омил бўлиб, тоғ ҳосил қилувчи тектоник кўтарилишлар ва кучли эрозион-аккумулятив жараёнларни келтириб чиқарган тўртламчи даврнинг бошларидаги Ўрта Осиё иқлимининг кескин ўзгариши деб ҳисоблайди.
Мирзачўл тупроқларининг она жинслари тўғрисида А.Н. Розанов [114; 64-б], М.А.Панковлар томонидан олинган тадқиқот материаллари В.А. Ковданинг қолдиқ сув айиргичлар лёссимон жинслари ва қадимий пастқам ўзанлар жинслари ўртасида кескин фарқ борлиги тўғрисидаги фикрларни тасдиқлайди. Муаллифлар, Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисми лёссимон ётқизиқларини пролювиал, қолган қисмлари эса қисман делювиал ва пролювиал жараёнлар иштирокидаги аллювиал ётқизиқлардан иборат деб эътироф этадилар.
М.А.Панков [98; 39-б] В.А.Ковда ва А.Н.Розановлардан фарқли ўлароқ, Мирзачўл текислиги икки қисмдан, унинг марказий қисми кичик қатламли, қумоқ, қумлоқ ва қум қатламлари мавжуд кўл-пролювиалли лойлардан иборат бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Сирдарё фаолияти билан боғлиқ эмас, унинг шимолий қисми эса қадимий лёссли аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган, Сирдарёнинг қадимги учинчи террасасидан иборат деган ғояни илгари сурган. Текисликнинг бу қисмини шаклланишида Чирчиқ ва Ангрен дарёларининг иштирок этганлиги тўғрисидаги А.А.Юрьевнинг [152; 14-30-б] минералогик ва палеогеографик тадқиқотларида исботланган.
В.А.Ковда [52; 43-77-б] Мирзачўл ҳудудини геологик тузилиш шароитларига кўра 2 қисмга: 1.) Туркистон ва Нурота тоғ тизмалари тоғ ости нишабли қир-адирликлари ва 2.) Мирзачўл текислиги ва Сирдарёнинг ҳозирги террасаларига ажратгани ҳолда, Мирзачўл текислигини ўз навбатида учта областга: а) Туркистон тоғ тизмаларидан оқиб тушадиган дарёлар конус ёйилмалари, субаэрал делталари, б) Сирдарёнинг қадимий учинчи террасаси ҳисобланган Мирзачўлнинг асл лёссли текислиги, в) I ва II террасаларни бирлаштирувчи Сирдарёнинг ҳозирги водийси областларига ажратган.
М.А.Панков [98; 39-б] Мирзачўл морфогенезисини чуқур геологик скважиналардан олинган ётқизиқлар турли литологик тузилиши маълумотларини атрофлича таҳлил қилган ва уларга асосланган ҳолда, Мирзачўл ҳудудини қуйидаги 9та геоморфологик районларга ажратган:
1. Тоғ-қолдиқ тизма қаторлар;
2. Нурота тоғ олди нишабли текислиги;
3. Туркистон тоғ тизмаси тоғ олди камари (асосий лёссли терраса);
4. Сирдарёнинг конус ёйилмалари ва Туркистон тоғ тизмаси шимолий ён бағирлари сойлари қадимий субаэрал дельтаси;
5. Мирзачўлнинг шимолий қисми қадимий аллювиал лёссли текисликлари;
6. Мирзачўлнинг марказий қисми қадимий чўл пролювиал текислиги;
7. Сирдарёнинг ҳозирги водийси;
8. Лёссли текисликлар пастқамлиги;
9. Қизилқум олди тўлқинсимон қумли текислиги.
В.Е. Сектименко ва А.Ж. Исмановлар [49; 6-20-б] томонидан бироз ўзгарган ҳолатда Мирзачўлни, шу жумладан Сирдарё вилояти ҳудудини қуйидаги тўртта геоморфологик районларига ажратганлар ва шу асосда вилоят тупроқ харитасини тузганлар:
1) Туркистон тоғ тизмалари шимолий ёнбағирларидан оқиб келувчи дарёлар субареал дельталари;
2) Марказий Мирзачўл кўл-аллювиал текислиги;
3) Мирзачўл дарё террасалари ботиғи;
4) Типик аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган Сирдарё водийси (Шўрўзак чўкмаси билан).

Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish