Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири



Download 221,64 Kb.
bet9/20
Sana21.02.2022
Hajmi221,64 Kb.
#69976
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
2 5402606629692639506

2.6. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири
Инсон ерлардан фойдаланиш фаолиятида ундан самарали ва мақсадли фойдаланишга ҳаракат қилади. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида инсон фаолияти катта аҳамият касб этгани ҳолда, унинг хосса ва хусусиятларига бевосита таъсири ерларга ишлов бериш, суғориш, ботқоқларни қуритиш, ўғитлаш, ўрмонзорларни барпо қилиш, тупроқни эрозия, шўрланиш, пестицидлар ва оғир металлар билан ифлосланиш жараёнларидан сақлаш тадбирлари орқали тупроқ унумдорлигини ошириш бўлса ва аксинча инсоннинг бевосита таъсирида ўрмонзорлар кесилади, ёндирилади, ўсимлик қопламини чорва молларини боқиб пайхон қилинади, натижасида табиий мувозанат ва табиий тупроқ ҳосил бўлиш жараёни бузилади, эрозияга учраши оқибатида тупроқлар унумдорлигини йуқотади, суғориладиган тупроқлар яроқсиз ҳолга келиб қолади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар ҳолатига инсон фаолияти айниқса катта таъсир ўтказади. Алмашлаб экиш, дарахтзорлар барпо этиш, ерларни захини қочириш, шўрини ювиш, текислаш ва бошқа бир қанча агромелиоратив тадбир тупроқнинг ривожланишига ва унинг асосий хосса-хусусиятларига жуда катта таъсир кўрсатади. Қўриқ ерлар биринчи ҳайдалган кунидан бошлаб, табиий қиёфасини ўзгартиради, яъни уларнинг устки чим қатлами йўқолиб, у пастки қатламлар билан аралашиб кетади.
Тупроқнинг ҳаво ва сув тартиботи, ўсимликлар ва тупроқ жониворларининг ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар ҳам ўзгаради, ерларни ўғитлаш орқали бу жараён янада кучаяди [127; 70-120-б].
Суғорма деҳқончиликни жадаллаштириш суръати кейинги йилларда республикамизда анча ошди. Лекин экинлардан юқори ҳосил олиш мақсадида минерал ўғитларга талаб кучайдию, тупроқнинг табиий ривожланишига эътибор анча камайиб кетди. Натижада тупроқнинг унумдорлик имконияти камая бошлайди. Ҳосил билан чиқиб кетадиган органик моддалар ҳисобига тупроқнинг чиринди миқдори, азот ва озиқа унсурларининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Озиқа унсурлари мувозанатидаги танқислик эса асосан, минерал ўғитлар ҳисобига тўлдирилади. Чириндининг камайиб кетиши вегетацион, ишловлар беришлар, тупроқларнинг физикавий хоссаларига (ҳолатига) таъсир қилади, уларнинг зичлиги ошади, ҳаво ва сув тартиботлари ёмонлашади. Катта меъёрда минерал ўғитлар, гербицидлар, заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш, улар қолдиқларининг тупроқда тўпланишига сабаб бўлади. Тупроқ чириндисининг ҳарактери ва тартиби ҳам ўзгаради, унинг ҳимоя функцияси камаяди.
Ўсимликлар ўсиш жараёнида ажраладиган ҳар хил моддалар тупроқда тўплана боради натижада, маданий ўсимликларни касалга чалинтирувчи ҳар хил микроблар ривожланади. Бундан ташқари, минерал ўғитлар тупроқ чириндисига таъсир кўрсатиб, унинг ҳаракатчанлигини оширади, агар ана шу жараёнлар меъёрлаштирилмаса (нормаллаштирилмаса) тупроқ ривожланиш жараёни салбий томонга йўналиши мумкин.
Юқорида инсон фаолиятининг суғориладиган тупроқларга кўрсатадиган таъсирининг бир томонигина очиб берилди холос. Бундан ташқари, ерлар ҳайдала бошлаганиданоқ тупроқ емирилиши жараёни кучлироқ намоён бўлади, бу жараён айниқса, кучли кесишган, тўлқинсимон рельефли ерларда кучли кечади, натижада тупроқнинг устки, энг ҳосилдор қатлами ювилиб, пастқам жойларга олиб бориб ётқизилади [79; 208-б].

Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish