Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 221,64 Kb.
bet12/20
Sana21.02.2022
Hajmi221,64 Kb.
#69976
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
2 5402606629692639506

Суғориладиган ўтлоқи тупоқлар ер ости сувларининг сатҳи 1-2 м чуқурликда жойлашган шароитда шаклланган. Улар асосан Сирдарёнинг II-I террасаларида, пастқам ва ботиқлик ерларда, Марказий Мирзачўлнинг делювиал-пролювиал, лёссимон ва кўл-аллювиал ётқизиқларида кенг тарқалган бўлиб, асосан бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи-бўз тупроқлар тарқалган ҳудудларда кўпроқ учрайди. Бу тупроқлар тупроқ профилининг доимий намланиб туриши шароитида вужудга келган, натижада автоморф бўз тупроқлар, узлуксиз ўзгариб бориб, оралиқ бўз-ўтлоқи тупроқларга сўнги босқичда гидроморф ўтлоқи тупроқларга айланган. Вақт ўтиши билан ўтлоқи тупроқларни ташқи морфологик белгилари шаклланган ва бу тупроқларга хос ўсимликлар олами ҳам пайдо бўлган. Бундан ташқари, доимий гидроморфизм ортиқча намланиш муҳитида анаэроб шароит содир бўлган ва темир, алюминий, марганецларни оксидлари ҳамда бирикмалари шаклланган. Тупроқни қуйи қисмлари жигарранг-қўнғир ҳира тус олган, ер ости сувларини юқори ҳолати, иккиламчи шўрланишни ҳам келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам ўтлоқи тупроқлардан фойдаланишда коллектор-зовурлар тизимининг фаолиятини яхши таъминлаш зарур.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар Сирдарё вилоятининг барча геоморфологик районларида тарқалган. Механик таркибига кўра, асосан, ўрта ва енгил қумоқлардан иборат бўлиб, вилоятнинг шимоли-шарқий эски ўзлаштирилган ҳудудларида ўрта ва оғир қумоқли, янги ўзлаштирилган жануби-ғарбий ва ғарбий қисмларида енгил қумоқлар тарқалган.
Ўрганилган суғориладиган ўтлоқи тупроқлар ҳайдов қатламининг ранги оч бўз ранг, ўтлоқи аллювиал тупроқларда бўз ранг, кучсиз зичлашган, ўсимлик қолдиқлари кўп учрайди. Ҳайдов ости қатлами ўртача ва кучли зичлашган ва кесакли структура тузилишга эга. Илдиз ва илдизчалар, баъзан туз доғлари учрайди.
Сирдарё яқинидаги эскидан ўзлаштирилган ва суғориладиган ўтлоқи тупроқларининг юқори 60-70 см ли қатламларида агроирригацион қатламлар ҳосил бўлган, улар бир хил ранг ва бир хил механик таркибга эга, қуйи қатламлар турли механик таркибли қатламлардан ташкил топган. Шунингдек, қуйи қатламларда гидроморфизм белгилари - жигарранг ва хира доғлар, тузли ва гипс кристалларини кўплаб тўпланганлигини кузатиш мумкин.
Эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда, чириндили қатлам агроирригацион қатлам қалинлигига тенг бўлса, янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда чириндили қатлам қисқароқ (40-50 см), янги ўзлаштирилганлари эса ҳайдов қатлами билан чегараланади. Мирзачўл тупроқларида агроирригацион қатламлар тўқ бўзранг, донадор, ўртача зичлашган, баъзан кўплаб илдизлар тўпланганлиги кузатилади.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда чиринди (гумус) миқдори кенг оралиқда (1,0-1,7%гача) тебраниб туради. Аксарият кўпроқ ўтлоқи тупроқларда гумус миқдори унинг шаклланиш шароити ва эволюцияси билан боғлиқ, турли дарадажада (кучсиз шўрланишдан жуда кучли шўрланишгача) шўрланган, шунга қарамасдан суғориладиган ўтлоқи тупроқлар юқори ишлаб чиқариш қобилиятига эга.

Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish