3 - Амалий иш
Суюқликларнинг сирт актив хоссаларини ўрганиш
Ишнинг максади: Биологик суюкликнинг сирт таранглик коэффициентини лаборатория шароитида аниклаб, суюкликнинг хоссалари ва унинг сиртида содир булувчи ходисалар хакидаги билимга эга булиш.
Керакли асбоб ва материаллар: жумракли бюретка-2та, стаканча-2та, текшириладиган суюклик, глицирин, сув ва кон.
Назарий тушунча
Суюкликларнинг тузилиши шуни курсатадики, молекулалар орасидаги уртача масофа 3·10-10; 8·10-19м орасида булиб, уларнинг молекуляр таъсир радиуси ~10-9 м га тенгдир. Суюклик ичидаги молекула хамма томондан бошка молекулалар билан уралган булиб, чекли вакт оралигини (масалан, 1 сек) олиб каралганда, у хамма йуналишлар буйлаб деярли бир хил таъсирига учрайди. Суюклик сиртидаги молекуларларгина таъсир килади. Шунинг учун бундай молекуларларга уларни ичкарига олиб кириб кетишга интилувчи куч, бошкача айтганда, суюклик сиртига нормал йуналган куч таъсир килиб туради. Шу сабабли, калинликдаги сирт катламда молекулалар умуман бир-бирига параллел жойлашган (албатта, бунда молекулаларнинг хаотик харакати сиртдан гох у, гох бу молекулани ичкарига силжишга мабур этиб туради, лекин уларнинг урнини ичкаридан келувчи молекулалар эгаллайди.)
Бундан куринадики, суюкликнинг тахминан 10-9м калинликдаги сирт катлами алохида холатда турар экан. Молекулалар бу катламда каттик жисмдагига ухшаб маълум тартиб билан жойлашган булиб, худди шу катламда сирт таранглиги вужудга келади.
Сирт таранглик кучи хамма вакт суюклик юзасига уринма булган текисликда ётади ва унинг эркин юзасини чегароловчи чизикка тик йуналган булиб, суюклик юзасини кискаришига мажбур этади.
Суюклик сиртида содир булувчи бу ходисани характерлаш учун сирт таранглик коэффициенти катталиги киритилади.
Суюклик сиртини чегароловчи чизикнинг узунлик бирлигига таъсир этувчи куч сирт таранглик коэффициенти дейилади.
Агар сирт таранглик кучини, суюклик юзасини чегароловчи чизикнинг узунлигини L десак, сирт таранглик коэффициенти
α = F \ ℓ (1)
формула билан ифодаланди. (l) тенгликдан куринадики, сирт таранглик коэффициенти н/м ларда улчанади. билан чегараланган сиртни молекуляр орасидаги богланиш энергияси таранг холда саклаб туради. Бу сиртнинг юза бирлигига моc келган энергия сон жихатдан сирт таранглик коэффициентига тенгдир. Бундан сирт таранглик коэффициентининг Ж/м2 ларда ифодаланиши маълум булади. Турли суюкликларнинг тузилиши бир-биридан фаркли эканлигидан уларнинг сирт таранглик коэффициентлари хам турлича булади. Сирт тарнглик коэффициенти суюклик юзасининг тозалигига, температурага богликдир. Температура ортганда сирт таранглиги камаяди ва критик температурада нолга тенг булиб колади. А.И. Бачинский сирт таранглик суюклик ва унинг туйинан бугнинг зичликлари айирмасининг туртинчи даражасига пропорционал эканлигини аникланган, яъни:
α = C(ρc – ρбуг)4 (2)
бу ерда С- пропорционаллик коэффициенти. Бачинсикй тенгламаси температураларнинг кенг оралигида яроклидир.
Биринчи марта Этвешь курсатганидек, турли суюкликларнинг сирт таранглиги температура ортганда куйидаги конун буйича камаяди:
(3)
бу ер да V-суюкликнинг молекуяр хажми, Ткр - критик температура, R-доимий катталик булиб, баъзи ассоциаланмайдиган (молекулалари узаро таъсир вактида бирикмайдиган) суюкликлар учун 2,1 га якиндир. Суюкликнинг сирт тарнанглик коэффициенти суюклик устида узининг туйинган буги ёки кандайдир газ, ёки буш фазо булишига караб бир оз узгариб туради.
Суюкликнинг сирт таранглик коэффициентини лаборатория шароитида аниклашнинг бир канча усуллари мавжуд: а) томчи усули, б) суюклик сиртидан халкани узиб олиш усули, в) суюкликнинг капилляр найлардан кутарилиш баландлигига караб топиш усули, г) Ребиндер усули. Ушбу ишда эса биз факатгина томчи усули билан танишамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |