«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet131/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Ривожланиши. Этиологик омиллар таъсирида ошқозон ва ичаклар моторикаси, секрет ишлаб чиқариш ва озиқ моддаларнинг сўрилиш жараёнлари издан чиқади. Ошқозон шираси кислоталилиги ва унинг таркибидаги пепсин миқдори пасаяди. Ичак шираси таркибида трипсин, амилаза ва липазалар етишмайди, жигарда ўт ишлаб чиқиши пасаяди. Ҳазм каналида чала ҳазмланган ва токсик табиатдаги моддалар тўпланиб қолади ва чиритувчи микрофлора ривожланади. Интоксикация оқибатида токсик диспепсия ривожланади.
Белгилари. Ҳолсизланиш, бефарқлик, иштаҳанинг пасайиши ёки йўқолиши кузатилади. Кўзи юмилган, бўйин эса чўзилган ҳолда бўлади. Суюқ, сарғиш-кўкиш, оқчил ёки жигар рангидаги кўпикли, шилимшиқли ва ҳазмланмаган озиқалар аралашган ҳолда ич кетади. Клоака атрофи ифлосланади. Лобаратор ва патанатомик текширишлар ёрдамида юқумли касалликлардан (пуллороз, салманеллоз, эймериоз ва бошқалар) фарқланади.
Даволаш. Ҳамма жўжаларга 2-3 кун давомида кучсиз дезинфекцияловчи калий перманганат, 0,01%-ли формалин, 0,02%-ли ичимлик содаси, 0,2%-ли темир сулфат каби эритмалар ичирилади. Ромашка, далачой, тмин ва дуб илдизи настойкалари яхши самара беради. Антибиотиклар, сулфаниламидлар ва нитрофуранлар қўлланилади. Антибиотиклар (озиқа билан) 1 бошга 5-10 м, сулфаниламидлар 1000 бошга 10-40 грамм ва фуразолидон 1 бош жўжага ўртача 2-5 мг миқдорида берилади.
Олдини олиш. Асосий эътибор она паррандалар гуруҳи ва ёш жўжаларни озиқлантириш технологиясига қаратилиши лозим. Ёш жўжалар бир кунда 5-6 мартагача махсус тайёрланган омихта ем билан озиқлантирилади. Рационга енгил ҳазмланувчи озиқалар (пшено, оқланган арпа, чакки, қатиқ, ацидофилли сут зардоби) киритилади. Ёш жўжалар рационида бўр, тухум пўчоғи, ракушка каби аралашмаларнинг бўлишига йўл қўйилмаслиги лозим. Даволаш ва олдини олиш мақсадларида ҳар бир бош жўжага 1-2 мл дан 3-5 кун давомида пропионли-ацидофилли булион култураси ва ацидофилли булион културасидан (ПАБК, АБК) юборилади.
Гастроэнтерит (Hastroenteritis) - ошқозон ва ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши билан кечадиган касаллик. Кўпинча катарал гастроэнтерит билан катта ёшдаги жўжалар ва она товуқлар касалланади.
Сабаблари. Бузилган, ачиган, моғорланган озиқалар ва туриб қолган сув берилиши, озиқага минерал ўғитларнинг тушиши касалликнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Икқиламси гастроэнтеритлар жиғилдон яллиғланиши, кўтикулит ёки айрим юқумли касалликлар (ўлат, ҳолера, пуллороз, эймериоз ва бошқалар) нинг асорати сифатида келиб чиқади.
Белгилари. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. ҳолсизланиш, иштаҳанинг пасайиши, тож ва сирғаларнинг кўкариши, мускулли ошқозон атонияси ва унинг пастга осилиб туриши, жиғилдоннинг катарал яллиғланиши, ич кетиш, тезакнинг қўланса ҳидли ва сарғич-кўкиш рангда бўлиши, сурункали кечганда эса, анемия, ичаклар атонияси, ичаклар метиоризми ва кучли ориқлаш кузатилади.
Даволаш. Ҳар бир бош паррандага 0,05-0,1 г миқдорида сульфаниламид препаратлари, 0,01-0,05 г миқдорида фуразолидон беришга асосланган 3-5 кунлик гуруҳли даволаш ўтказилади.
Олдини олиш. Паррандаларни озиқлантириш уларнинг ёши ва физиологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Янги келтирилган озиқаларни албатта қайта текширувдан ўтказиш лозим.

33-машғулот. Паррандаларнинг модда алмашинуви


бузилиши касалликларини даволаш.


Режа:
33.1. Паррандаларнинг модда алмашинуви бузилиши касалликларини
даволаш.
33.2. Касал паррандаларни қабўл қилиш ва даволаш.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish