«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet128/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Белгилари. Нафас тизими аъзоларининг яллиғланиш белгилари пайдо бўлишидан анча олдин парранда оргшанизмининг совқотиш ёки иссиқлаб кетиш белгилари пайдо бўлади. Гипотермия пайтида бефарқлик, ҳолсизлик, қанотларни тушиши ва ҳурпайиши, қалтираш, жўжаларнинг бир жойга тўпланиши каби белгилар кузатилса, иссиқлаб кетиш (гиперемия)да нафаснинг тезлашиши, оғизни очиб нафас олиш, чанқоқлик, қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, ринит ва синўситларда зардобли, зардобли-йирингли суюқлик оқиши, ларингит пайтида тамоқнинг шиши ва ҳиқилдоқ шиллиқ қавати гиперемияси кузатилади.
Бронхопневмония ва ҳаво халтачаларининг яллиғланиши (пневмоаэроцистит, аэросакулит) билан касалланган паррандаларда кучли ҳолсизланиш, иштаҳанинг йўқолиши, нафаснинг зўриқиши, хириллаш, бўйинни чўзиб ва оғизни очиб нафас олиш ҳолатлари кузатилади. Тана ҳарорати касалликнинг бошида 1-1,5С га кўтарилиб, кейинчалик тушади ва субнормал ҳолатгача пасаяди.
Ташхиси. Анамнез маълумотлари, характерли клиник белгилари, паталогонатомик ўзгаришлари эътиборга олинади. Нафас тизимининг касалликлари ўлат, юқумли бронхит, ларинготрахеит, микоплазмоз, пастереллиёз ва аспиргиллёз ва касалликларидан фарқланади.
Даволаш. Касаллик сабаблари бартараф этилади ва касал паррандалар учун қулай сақлаш шароитлари яратилади. Витаминлар, сувда эрийдиган антибиотиклар ва сулфаниламидлар гуруҳ усулида аэрозол ҳолида қўлланилади ёки бундай препаратлар сув ва озиқаларга аралаштирилган ҳолда берилади.
Олдини олиш. Паррандалар совуқда ва иссиқда қолишдан сақланади. Уларни сақлашда ҳарорат-намлик режимига қатъий риоя қилинади. Тўшамаларнинг намланиши, елвизаклар товуқхона ҳавосидa заҳарли газлар кoнцентрациясининг ортиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилади.
Ҳазм тизими касаллаклари барча турдаги паррандалар орасида кенг тарқалган бўлиб, юқумсиз касалликлар орасида ўртача 20 фоизни ташкил этади. Инкубация қоидалари, озиқлантириш ва сақлаш қоидаларининг бузилиши оқибатида, мускулли ошқозон ва ичакларнинг яллиғланишлари (кутикулит, диспепсия, гастроэнтерит), ёш жўжалар орасида кенг тарқалган бўлса, нисбатан катта ёшдаги паррандаларда оғиз бўшлиғи ва жиғилдон касалликлари кўпроқ учрайди.
Стоматит. Оғиз бўшлиғи ва тилнинг яллиғланиши бўлиб, қуруқ озиқалар билан боқиш ва сувнинг етишмаслиги, рационнинг асосий қисмини унсимон озиқалар ташкил этиши, озиқани жуда иссиқ ҳолларда бериш каби сабаблар оқибатида келиб чиқади. А-гиповитаминоз, тил ва тумшуқ анамалиялари, рационда кальций, фосфор ва витамин етишмасликлари икқиламчи стоматитларни келтириб чиқаради.
Белгилари. Иштаҳанинг йўқолиши, оғиз шиллиқ пардасининг қизариши, кўтарилиши ва оғриқли бўлиши, озиқани қабўл қилиш ва ютишда қийналиш, оғиздан сўлак оқиши ва ориқлаш кузатилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish