«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet130/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Қизилўнгачнинг тиқилиши (Obturacio oesophagi) - оч ҳолдаги товуқларнинг қуруқ концентратлар билан озиқлантирилиши, рационда ширали озиқалар, сув, витаминли ва минерал моддалар етишмовчилаклари қизилўнгач тиқилишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Белгилари. Безовталаниш, ҳансираш, бўйинни чўзиш, оғизни очиб нафас олиш, бўшашиш ва гандиранлаб юриш белгилари кузатилади. Қизилўнгач қаттиқ ва ҳамирсимон, кенгайган бўлади.
Даволаш. 30-5- мл ўсимлик ёғи ичирилади ва қизилўнгач олдинга қаратиб уқаланади (овқат ташқарига чиққунча). Оғир ҳолларда жарроҳлик амалиёти қўлланилади.
Кутикулит (Kutikulitis) - мускулли ошқозон ички қаватининг эрозияли, ярали ва некротик яллиғланишлари билан ўтадиган касалик. Асосан тухумдан янги чиққан жўжалар касалланади.
Сабаблари. Полиэтиологик касаллик. Она товуқлар рационида A, Е ва Д - витаминларининг етишмовчиликлари, тухумдан чиққан жўжаларни озиқлантириш қоидаларининг бузилишлари кўтикулитнинг асосий сабаблари ҳисобланади.
Белгилари. Ҳолсизланиш, патнинг ҳурпайиши, иштаҳанинг пасайиши ёки йўқолиши, баъзан ич кетиш, ўсиш ва ривожланишдан қолиш, оғир ҳолларда гастроэнтерит ва сепсис оқибатида касал парранда ҳалок бўлади. Гавда ёриб кўрилганда кутикулада қон қуйилишлар, эрозия, яра ва некроз ўчоқлари қайд этилади. Травматик кўтикулитда катта ёшдаги паррандалар ошқозонда ўткир ёт жисмлар топилади.
Даволаш. Гуруҳ усулида даволаш учун 7-10 кун давомида 0,02%-ли фурациллин ёки 0,1%-ли фуразолидон эритмаси эркин ҳолда берилади.
диспепсия (Dicpepsia) - ошқозон ва ичаклардаги мотор, секретор, ҳазмлаш ва сўрилиш жараёнларининг бузилиши билан ўтадиган касаллик. Асосан 1 ойликкача бўлган жўжалар касалланади.
Сабаблари. Жўжаларни жуда ёшлигидан дағал ва қийин ҳазмланувчи озиқалар билан боқиш, уларга бузилган, ачиган ва моғорланган озиқалар, сифатсиз ва туриб қолган сув берилиши, уларнинг узоқ вақт оч қолдириб кейин озиқлантирилиши каби омиллар диспепсиянинг асосий сабаблари ҳисобланади. Икқиламчи диспепсиялар инкубация технологиясининг бузилиши, тухум сифатининг пастлиги, унинг таркибида А витамини, каротиноидлар ва В гуруҳ витаминларининг меъёридан кам бўлиши ва ҳарорат режимининг бузилишлари оқибатида келиб чиқади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish