Даволаш. Оғиз бўшлиғи кунига 1-2 мартадан 0,1%-ли калий перманганат эритмаси билан чайқалади ва йодглицерин малҳами билан ишланади.
Олдини олиш. Касаллик сабаблари бартараф этилади. Рацион мўътадиллаштирилади ва озиқаларни намлаб бериш йўлга қўйилади.
Жиғилдоннинг яллиғланиши (Ingluvitus) - нисбатан катта ёшдаги товуқ, курка, цесарка ва каптарларда кўпчилик юқумли касалликларнинг асорати сифатида учрайди.
Сабаблари. Паррандаларга узоқ муддат давомида бузилган ва чириган озиқалар (бузилган гўшт, балиқ уни, моғорлаган дон, барда ва бошқалар) берилиши, минерал ўғитларнинг озиқага тушиши ҳамда паррандаларнинг чиқинди сувлар билан суғорилиши, айрим ҳолларда жиғилдонга мих, игна ва майда шиша синиқларининг тушиши, минерал моддалар ва витаминлар етишмовчиликлари жиғилдон яллиғланишини чақиради.
Белгилари. Умумий ҳолсизланиш, иштаҳанинг пасайиши ёки йўқолиши, жиғилдоннинг юмшоқ қонсистенцияда бўлиши, пайпаслаганда оғиздан чириган ҳид келиши ёки кўкимтир-сарғиш рангли суюқлик оқиши кузатилади. Юқумли табиатдаги инглувитларда (ўлат, ҳолера) ва заҳарланишларда нисбатан кучли даражадаги ҳолсизланиш, тож ва сирғаларнинг кўкариши кузатилади ва аксарият ҳолларда парранда ҳалок бўлади.
Ташхиси. Анамнез маълумотлари, клиник белгилари, паталогоанатомик ўзгаришлар ва жиғилдон массасини токсикологик таҳлилдан ўтказиш натижалари эътиборга олинади.
Даволаш. Ингичка зонд ёки резина шланглар ёрдамида 0,05%-ли калий перманганат, 0,1%-ли этакридин локтат, 2%-ли борат кислотаси ёки 5%-ли натрий гидрокорбанат эритмалари билан жиғилдон ювилади ва кун давомида 1%-ли танин, 0,5%-ли натрий салицилат ёки 0,1%-ли хлорид кислотаси эритмалари билан суғорилади.
Олдини олиш. Паррандаларни тоза сув билан таъминлаш, уларга сифатли озиқалар бериш, товуқхоналарга яқин жойларда минерал ўғитларнинг сақланиши, саноат чиқиндилари ва чиқинди сувларнинг тўпланишига йўл қўймаслик лозим.
Жиғилдоннинг тиқилиши (Obturatio ingluvini, қаттиқ жиғилдон, жиғилдон атонияси, жиғилдоннинг кенгайиши) - жиғилдон озиқа билан тўлиши ва жиғилдон девори тонўсининг йўқолиши билан ўтадиган касаллик. тўлиқ ва қисман тиқилишлар фарқланади.
Белгилари. Касаллик асосан сурункали кечади. Ҳолсизланиш, бефарқлик, иштаҳанинг пасайиши, жиғилдоннинг, ҳамирсимон қонсистенцияли бўлиши, катталашиши ва осилиб туриши, жиғилдон деворининг атрофияга учраган жойидан донларнинг тўқилиши, кескин ориқлаш, анемия ва тухум беришнинг тўхташи кузатилади жиғилдоннинг катталашишидан келиб чиқадиган асфиксия оқибатида касал парранда ҳалок бўлиши мумкин.
Даволаш. Этиологик омиллар бартараф этилгач, жиғилдон ювилади ёки 20-30%-ли кўнгабоқар ёки ўнга вазелин ёғи юборилади ва кейин оғиз томонга қаратиб массаж қилинади. Жиғилдонга дағал ёки йирик донли озиқалар тиқилган пайтларда жиғилдон иборат бўлса, жарроҳлик йўли билан тозаланади ва 2-3 кунлик махсус парҳез озиқлантириши белгиланади.
Олдини олиш. Озиқлантириш қоидаларига риоя қилган ҳолда, паррандаларга номансуб озиқалар берилиши, узоқ муддат оч қолган паррандага, бирданига кўп миқдорда озиқа бериш, сувсиз қолдириш, витаминлар ва минерал моддалар етишмовчиликлари каби салбий омилларга барҳам берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |