Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

Пастораль 
Пастораль гуманистик театрнинг учинчи жанридир. Антик дараматургияда бундай 
жанр бўлганидан, пастораль ижодкорлари қадимги Рим буколика поэзиясига суянб иш 
кўрадилар. Чўпонлар ҳаёти дастлабки пайтда шеъриятда куйланади. Вергилий асарлари 
оҳангига суяниб ижод қилган шоир Боккаччонинг чўпонларга оид шеъриятида пастораль 
йўналиши ёрқин ифодасини топди. (“Фиезолания маъбудлари”). Анжело Полициано 
чўпонлар ҳақидаги севги қиссаси асосида 
“Орфей ҳақидаги ривоят”
(1480) асарини 
яратди. Пьеса севги ва табиат ҳақидаги мадҳия янглиғ жаранглади. Биринчи марта саҳнада 
мухаббатнинг қудратли кучи баралла куйланди. Унда ўтли инсоний ҳис-туйғу ва 
табиатнинг фусункор нафаси шеъриат шалоласига омухталаниб кетган эди. Аристей 
ҳақида лирик шеърият Уйғониш даври итальян лирикасининг дурдоналаридир.
Италия театр меъморлари ва мусаввирлари бадиий безак ва театр қурилиши 
соҳасида ютуқларни Оврўпанинг кўпчилк мамлакатларига олиб кирдилар. Францияда 
Ж.Торелли, Австрияда Л.Бурначчини, Испанияда К.Лотти шундай санъаткорлар эдилар. 
Германияда бу вазифани итальян театр мусаввирларининг шогирди И.Фуртенбах амалга 
оширди. Рус театри ҳам итальян мусаввирлигининг таъсиридан четда қолмади.
Комедиа дель арте 
Комедия дель арте Уйғониш даври итальян театрининг энг комолот чўққиси бўлиб, 
у бутун Оврўпа саҳна санъатининг профессионаллашувига кучли таъсир кўрсатади. 
Комедия дель арте XVI асринг ўртасида, ҳурофот авж олган шароитда шаклланди ва 
итальян жамияти демократик табақалари эркпарварлик ғояларининг энг мўтабар минбари 
сифатида 
ҳизмат 
қилди. 
Аслзодаларнинг 
текинҳўрлиги, 
буржуача 
юлғучлик, 
ақидапарастлик, итальян жамияти ривожига ғов бўлувчи қусурлар барчаси комедия дель 
арте спектакларида аёвсиз ҳажв остига олинди.
Италияда адабий драматургия алоҳида ўзича, саҳна санъати алоҳида ўзича мавжуд 
бўлиб келди. Шу ҳол янги халқ театрнинг мустақил тарзда шаклланишига олиб келди. 
Оврўпонинг бошқа мамлакатларида янги давр театрини барпо этишда фаол иштирок этган 
гуманист драматурглар комедия дель артени яратишда қатнашганлари йўқ. У итальян 
профессионал театри актёрларининг ташаббуси туфайли дунёга келди. Итальян актёрлари 
бадиҳачилик лаёқатлари бениҳоя тараққий топган санъаткорлар эдилар. Шу ҳол комедия 
дель артенинг дунёга келишида асос бўлиб хизмат қилади. 
Халқ фарс театри актёрлари қадимдан репертуарни ўзлари яратиб келганлар. XV 
арснинг охири, XVI асрнинг бошида Италиянинг Венеция, Болония, Мантуя, Флоренция, 
Сиена ва бошқа шаҳарларида ёнларига ҳаваскорлардан жалб этиб, турли жамоалар бўлиб 
уюшадилар. Ярим профессионал руҳдаги бу труппалар маълум саҳнавий ифода 
усулларини ишлаб чиқадилар. Ўрта аср реалистик театр анъаналари асосида бу 
труппаларда муболағали, бадиҳавий пьесалар яратиш кўникмалари шаклланиб боради. 
Табиийки, бу жамоалар янги мафкуравий ва адабий жараён таъсиридан четда қолмадилар. 
Драматург ва актёр Анжело Беолько (1502-1542) шундай таъсир остида ижод 
қилган сиймолардан эди. Ёшлиги қишлоқда кечган, тузуккина билим эгаси бўлмиш 
Беолько оммабоп фарс асарлари яратиб, уларни ўз труппасида намойиш қилиб келади. 


24 
«Қишлоқ диалоглари» деб аталмиш туркумда у деҳқонларнинг феъл-атвори, қишлоқ 
йўқсиллари образларини жўшқин хайрихоҳлик билан тасвирлайди. Бу жажжи пьесалар 
турлича мазмунда бўлган: улар орасида комедиялар, муболағали фарс ҳатто охири ўлим 
билан туговчи драмаларни учратиш мумкин. Беолько халқ фарси билан маърифий 
драматургияни ўзаро уйғунлаштириш мақсадида ҳажмдор комедиялар («Танноз», 
«Анконитанка») ҳам яратади. Бу асарлардан унинг «Қишлоқ диолаглари» туркумидан 
олинган турли вилоятларга хос Беолько спектаклларида туси бир оз ўзгарган ҳода, аслида 
бир хил персонажлар доимий тарзда иштирокчи бўлиб келган. Унинг ўзи эса доимо 
Рудзанте (яъни, ҳазилкаш, майнбоз) ролида чиққан. У гоҳ хушчақчақ, маҳмадона қишлоқ 
йигити, гоҳ алданган эр, гоҳ ландавур малай ёки мақтанчоқ сарбоз қиёфасида кўринар эди. 
Рудзантенинг аччиқ таъна ва дағдағалари гоҳо деҳқонларнинг алам ва норозиликлари 
тарзида жарангларди. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish