Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

ИСПАН ТЕАТРИ 
Испанияда Уйғониш даври Италядан кейинроқ, XV асрнинг охирларида бошланди. 
Лекин инсонпарварлик идеалини мужассам этувчи қаҳрамон биринчи бўлиб шу давр 
испан театрида саҳнага олиб чиқилди. Уйғониш давридаги испан театри халқ 
қаҳрамонлик туйғуларига тўла, халқ поэзиясининг буюк анъаналари билан йўғирилган ва 
замонага ғоятда оҳангдош театр эди. Испан мумтоз драмасининг асосчилари бўлмиш 
Сервантес, Лопе де Вега ва Кальдеронларнинг ижодида Испания ҳаётининг турли-туман 
жиҳатлари, эркинлик, миллий мустақиллик йўлида олиб борилган курашлар ва айни 
пайтда янги давр келтириб чиқарган зиддиятлар ифодаланади. 
Қироллик ҳокимятининг ғалабаси Испаниянинг биринчи марказлашган энг 
қудратли давлатга айланишига олиб келади. Кўдан-кўп харбий-денгиз юришлари 
натижасида Испания янги очилган Америка қитъасида катта ер бойликларини эгаллаб 
олади. Оврўпо сарҳадларида ҳам испанлар ери яна кенгайтирилади. Янги ерларни эгаллаш 
Испания ғазнасининг ғоят даражада бойитиб юборади, Испан қиролининг шон-шавкати 
дунё узра ёйилади.
ИЛК ИСПАН ДРАМАСИ 
 
Уйғониш даври испан театри ўзининиг ёрқин ифодаланган хақчиллиги билан кўзга 
ташланиб туради. Бу театр давра фарс томошалари сарчашмасидан озиқ олиб, 
қаҳрамонона Реконкиста муҳитида туғилган миллий поэзиянинг илҳомбахш таъсирида 
камол топиб борди.
Испан драматурглари инсонпарварлик ғояларини ўзларидан тажрибалироқ 
Италиялик қардошлари сабоғини ўзлаштириш орқали амалиётга тадбиқ эта бошладилар. 
Пасторал эклог-пьесалар ёзган Хуан дель Э н с и н а (1469-1534), итальян “маърифий 
комедияси” тажрибасини ўзига хос асос қилиб олган Торрес Н а а р р о (тахм. 1535 й. 
вафот этган) шундай испан драматургларидандир.
Испан драмаси ўзининг илк босқичидаёқ ҳаёти ҳаққонийлиги ва халқчиллиги 
билан ажралиб турган ва бу унга миллий ўзига хослик хусусиятларини бахш этган. 
Хусусан, Энсинанинг фасоҳат пардасига ўралган нозли шеърий экалогларида шодон 
қўшиқ ва рақслар орқали Кастилия деҳқонларининг турмуш тарзи жилоланиб туради. 
Нарроо пьесаларида эса драмани ҳаётга яқинлаштиришга интилиш яққол ифодаланган 
эди.
Нарроо испан театри учун ҳамма жанрларни биргина 
комедия
тушунчаси билан 
белгилаб берган. Унинг таъбирича “комедия инсоний сиймолар орқали ажиб, охири 
ҳушчақчақ ноҳояланувчи воқеаларни моҳирона уйғунлаштириш демакдир”. Шу тарзда 
трагедия ва комедияни бир-бирга зид қўйишдек анъана инкор этилади ва пьеса доирасида 


25 
ҳам ажиб (қаҳрамонона), ҳам кулгули воқеаларни ифодалашга йўл очилади. Айни пайтда 
тўқнашувлар охири яхшилик билан тугаши керак деган талаб қўйилади.
Нарроо комедияларни икки турга бўлишни таклиф этади: драматургнинг ҳаётий 
кузатувидан туғилувчи ва шоирона тасаввуридан туғилувчи комедиялар. Нарронинг ўзи 
ҳар икки турда ҳам пьесалар ёзган. Унинг энг эътиборли пьесалари биринчи турга оид
яъни бевосита таасуротларга асосланган. “Хизматкорхона”, “Сарбозлик” пьесалари шулар 
жумласига киради. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish