Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий


ГУМАНИСТ АДИБЛАР ДРАМАТУРГИЯСИ



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

ГУМАНИСТ АДИБЛАР ДРАМАТУРГИЯСИ 
 
Италия гуманистлари комедия, трагедия ва пастораль соҳада илк намуналарини 
яратиш билан бутун Оврўпа миқёсида драма ривожининг кейинги истиқболини белгилаб 
бердилар. Комедия ва трагедия антик намуналарга тақлидан яратилган бўлса, пастораль 
жанри қадимгиларнинг буколика поэзияси асосида таркиб топди.
Италияда антик дарама намуналари дастлабки пайтларда соф илмий мақолаларда 
ўрганилган. Плафт ва Тереций, Софокол ва Еврипиднинг пьесалари Аристотель
Лукреций ва Тацитларнинг рисолалари қаторида мутолаа қилинади. XIV-XV асрлар 
гуманистларини антик пьесаларнинг саҳнавийлик табиати қизиқтирмайди. 
Шаҳар майдонларида ўхтин-ўхтин диний томошалар ташкил этилиб турилади. 
Лекин илм аҳли уларни нодонлик ва жаҳолат белгиси тарзида қарши олади. 
Гуманистлар қадимги мумтоз асарларга камоли эҳтиром билан қарб, уларнинг халқ 
даврасига олиб чиқилишини эп кўрмадилар. Антик намуналарини ўз аслиятида ўқишга 
қодир нозик дидли билимдорларгина улардан баҳраманд бўлишга муносиб деб 
ҳисобланади. 
Қадимги файласуфлар сингари Италия гуманистлари ҳам очиқ ҳавода суҳбат ва 
мубоҳаса ўтказишни қоидага киритадилар. Улар соя-салқин, сўлим гўшаларда ёки 
кўкаламзор ўтлоқлар бағрида руҳнинг абадийлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар юритганлар 
ёки Гораций, Вергилийларнинг оташнафас шеърларидан ўқиганлар. Рим дорилфунунинг 
профессори Помпонио Лето (1427-1497) бундай мунозара ва мушоирларнинг жон-дили 
бўлган. У ўз шогирдлари билан Плавт асарларини ўқиб, шархлабгина қолмай, бу 
асарлардаги ҳар бир кимса қиёфасига кириб, уларнинг «жон-тани»га айланарди. Шу 
зайлда Помпонио Летонинг билимдонлар гуруҳи минг йилдан кўроқ вақтдан сўнг Плавт 
асарларининг биринчи ижрочилари бўлдилар. Шундай чиқишлари учун Летони 
«маъжусийлик», «дахрийлик»да айблаб ҳибсга оладилар. У қаттиқ сўроқ ва қийноққа 
солинади. Лекин охири ҳакамлар Лето ишининг зиёнсиз эканига ишонч ҳосил қилгач, 
қадимшунос аллома ҳибсдан бўшатилади ва у мардонаворлик билн Плавт асарларини 
ҳаваскорлар гуруҳи ижросида намойиш этишда давом қилади.
Рим олимининг янги ишлари тез орада бутун Италияга ёйилади. Зодагонлар 
саройларида ҳам Плавт асарларини кўрсатиш одат тусига кириб боради. Плавт асарларини
хатто Ватиканда лотин тилида ўйналади. Лекин лотин тили кўпчиликка тушунарли 
бўлмаганидан, 1470 йили Батиста Гуарини Плавт ва Теренций асарларини итальян тилига 
таржима қилади. Шу зайлда Рим драматургиясини ўзлаштиришда иккинчи давр 
бошланади.
Плавт пьесалари итальян тилида ҳам илк маротаба Феррарада ўйналган. Герцог 
Эрколие I нинг сарой боғида махсус тайёрланган саҳнада 1486 Палвтиннг «Менехма» 
комедияси кўрсатилади. Бироқ сарой спектаклида Плавт асари хашамдор томоша учун 
бир туртки вазифасини ўтаган. Томошабин диққатини асар воқеасидан кўра афсонавий 
интермедиялар кўпроқ ўзига тортади. Иштирокчилари саноқли бўлган бу пьесада 200 


22 
яқин киши иштирок этганидан ҳам буни англаса бўлади. Саҳнада бешта иморат қад 
кўтарган эди. Спектакльнинг энг ҳаяжонли жойида эгизаклар ҳатто қайиқда ўз юртларига 
“сузиб” кетар эдилар. 
Ферраранинг валиаҳди шаҳзода Альфонсо Д 'есте билан Лукреция Боржанинг 
никоҳ тўй муносабати билан 1504 йилда уюштирилган байрам ниҳоятда танатновор ўтган 
эди. Унда бира тўла бешта қадимги Рим пьесаси интермедиялар қоришиғида кўрсатилади. 
Спектакль олдидан унда иштирок этувчи 110 нафар йигит ва қиз иштирокчи ҳаваскорлар 
башанг кийинган ҳолда томошабин қаршисида намоишкорона тарзда пайдо бўлади. Бу 
билан герцог саройи театр томошалари учун маблағ аялмаганини томошабинга кўз-кўз 
қилмоқчи бўлган. 
Қадимги асарларнинг кўрсатилиши бағоят фойдали бўлди: театр санъати диний 
сюжетлардан қутила бошлайди, воқеаларнинг мантиқий тузулиши шаклланиб боради. 
Лекин гуманист адиблар ўзлари ҳам Плавт ва Теренций сингари изланиш йўлини ўтаб, 
қадимги тажрибалар асосида замонавий асарлар яратганлардагина давр кишилари Рим 
комедиясииннг ҳаётий шукуҳини ҳис этишлари мумкин эди. Италия драматурглари 
жонлий инсон қиёфасини яратишлари, инсонпарварлик идеаллари учун мардонавор кураш 
олиб боришлари лозим эди. 
Кишиларнинг кўнгли ва кайфиятига яқин бўлган комедия соҳасида анча арзигулик 
муваффақиятларга эришилди. Драматургиянинг бу тури итальян театрининг шарт-
шароитида маърифий комедия деб номланди. Маърифатли гуманистлар бу ҳил 
комедияларни билимдон, ўқимишли кишилар савиясини кўзда тутиб ёзган эдилар. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish