Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

Уйғониш даври театри 
 
Режа: 
2-соат 
 
ИТАЛИЯ ТЕАТРИ
ГУМАНИСТ АДИБЛАР ДРАМАТУРГИЯСИ 
“Маърифий комедия” 
Пастораль Комедиа дель арте 
 
2-соат 
 
ИСПАН ТЕАТРИ 
Инглис театри 
Шекспир ижоди 
 
Адабиётлар: 
 
1 Хрестоматия по истории западно-европейского театра. Т. 1-2 /сост 
С.Мокульский / М., 1953, 1955 гг. 
2 Аникст А.Творчество Шекспира М., 1963. 
3 Бояджиев Г. Вечно прекрасный театр эпохи Возрождения. Л., 1973. 
4 Бояджиев Г.От Софокла до Брехта за 40 театральных вечеров. М. 1967. 
5 Ю.Кагарлицкий. Театр на века. М. 1987. 
6 Бартошевич А. Шекспир на английской сцене. М., 1985. 
7 Зннгерман В. Очерки истории драмы 20 в. М., 1979. 


19 
8 Бушева С. Полвека Итальянского театра Л., 1978. 
Ғарбий Оврўпо театр санъати Ўйғониш ёки Ренессанс даврида ўз тарихининг 
муҳташам палласига киради. Бу давр театри ХV-ХVI асрлар бўсаҳасида Италияда шакл 
топиб, сўнг Испанияда “олтин даври”ни ўтайди ва, ниҳоят, Англияда Шекспир замонида 
ўз ривожининг камолот чўққисига кўтарилади. 
Бу эски феодал тузум емирилиб, унинг ўрнида янги капиталистик жамият пойдевори 
қурилаётган давр эди. Оврўпода йирик миллатлар ва миллий давлатлар таркиб топади
черковнинг кўп асрлик ҳукмронлик мавқеи заифлашиб, эркин ҳаёт сурури мавж уриб 
боради.
Иқтисодиёт, сиёсат, илм-фан, фалсафа, санъат, қисқаси, жамиятнинг ҳамма 
жабҳаларида қурилиш даври бошланди. Театр оламида эса яна ҳам улканроқ ўзгаришлар 
рўй беради. Мистерия томошалари Лопе де Вега ёки Шекспир асарлари билан 
таққосланган бўлса, ўрта асрлар театри театр ижодининг уйғониш даврида юксак санъат 
сифатида тараққий топиши учун бир тайёргарлик поғонаси вазифасини ўтагани аён бўлиб 
қолди. 
Янги олам умумий юксалиш вазиятида туғила борди. Буржуазия ҳаракатининг 
олдинги сафида боради. Лекин халқ оммаси, ўз эрки ва ҳуқуқи йўлида кураш олиб борган 
шаҳарлик ҳунар аҳли, қишдоқ деҳқонлари бу курашда буржуазия учун қудратли таянч 
бўлиб хизмат қилди. Буржузия халқ билан биргаликда феодализмга қарши олиб борган 
ана шу кураш давомида эркинлик ва инсонпарварлик ғоялари шаклланиб, етилиб боради. 
Инсоннинг ҳуқуқ ва шаънини ҳимоя қилиб чиққан гуманистлар (инсонпарварлар) шу 
ғоядан илҳом оладилар, халқ ўз куч-қудратига ишониб, ижтимоий ёвузликка қарши 
курашни яна ҳам кучайтиради. 
Ўйғониш даврининг дастлабки палласида гуманистлар ўз идеалларининг рўёбга 
чиқишига камоли ишонч билан қарадилар, одамлар ва янги, туғилаётган жамият эзгулик 
ифодасига айланади, деб ўйладилар. Янги замон мудом нурли, шукуҳли яқин келажак 
тарзида қабул қилинди. Гуманистлар кўз ўнгида умумбашарий эзгуликлар хаётга татбиқ 
этилаётгандек бўлиб туюлади. Юнон ва Рим донишмандларининг китобларининг антик 
санъат асарларида акс этириллган қадриятлар янги мафкура ва яшаш тарзи учун манба ва 
асос деб қабул этила бошлайди. 
Бу давр ўрта асрлар исканжасида қолиб келган инсоннинг яратувчилик салоҳияти 
қайта уйғониши, жўш уришига шарт-шароит яратиб берганидан, у 
Уйғониш
даври, ақл-
заковат даври деб аталадиган бўлди. Янги давр кишилари эркин инсон ҳақида антик 
замонда шаклланган тушунчаларни худди ўзларига қаратилган ўгитлар тарзида қабул 
қилиб, ўз қарашларини ишлаб чиқдилар. 
Ўзига мустақил, ақл-идрок сарвари бўлган инсон шахс ҳақидаги ғоя гуманистлар 
қарашларининг устувор ғоясига айланади. Шундай заковатли ва фаол инсон ўрта аср 
кишисига кескин қарама-қарши қўйилди. Жамоатнинг назарида энди аввалгидек зоҳид ва 
мутаасиблар эмас, балки кучли, эркин ва заковатли инсон шахси юқори шон-шараф 
кишисига айланади. Инсонпарварлик идеалларининг черков ақидалари устидан ғолиб 
келиши улкан тарихий аҳамиятга эга бўлди. 
Эркинлик ғояси ҳам худди шундай улкан тараққийпарварлик аҳамиятига молик 
эди. Халқнинг крепостнойликка қарши кураши самараси ўлароқ туғилган бу ғоя 
Ренессанс даври мафкурасининг марказий ғоясига айланди. Янги маданият соҳиблари 
бўлмиш гуманистлар эркинлик ғояси орқалигина инсонни зулм исканжасидан озод этиб, 
унинг салоҳиятини амалда намоён этишини кўзда тутиб, бу ғояни даврнинг энг улуғ 
тортиғи деб билдилар. 
Инсоний фазилатларни улуғлаш, қабоҳат ва худбинлик иллатларини фош этиш 
дастлабки давр санъатининг бош мавзуси бўлиб келади. 
Фикр ва қарашларининг етилиши натижасида Уйғониш даври санъатида янги 
босқия очилади. Олам ва инсон шахсини чуқур тадқиқ этиш уйғунлик замони ҳақидаги 


20 
тассавурларни ўзгартириб юборади. Айнан давр руҳига монанд ва шу давр туғдирган 
зиддиятлар санъат юзасига қалқиб чиқа бошлайди. 
Уйғониш даври санъаткорлари янги замоннинг фожиали томонларини идрок этиш 
билан бирга эътиқоди бутун, иродаси мустаҳкам инсон образини яратиш билан 
кишиларни разолатга қарши курашга даъват этишдан чекинмадилар. 
Ренессанс драмасида ижобий қаҳрамон ўз қисматининг фожиона эканидан қатъи 
назар, охири ўз эзгу ниятларининг рўёбга чиқишига бўлган ишончни йўқотмади. Улуғ 
санъаткорлар ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир халқнинг куч-қудратига комил ишонч 
билан қарадилар. Улар ижодининг ҳаётбахшлиги ҳам шундадир. Инсонга ва халққа 
бўлган шу ишонч даҳо санъаткорлар ижодида акс этган улуғ идеалларнинг банибашарга 
абадул-абад дахлдор бўлиб қолишини тайин қилиб берди. 
Жаҳон саҳнасининг Гаррик, Тальма, Кин, Сальвини, Росси каби улкан 
актёрларидан бошлаб бизга замондош бўлган Моисси, Гилгуд, Оливье ва Скофильдгача-
барчаси ўзларининг шоҳона образларини Уйғониш даврининг даҳоси Шекспир 
фожиаларида яратдилар. Шчепкин, Мочалов, Ермалова, Южин сингари ажойиб рус 
актёрлари Шекспир ва Лопе де Вега образларини илҳомбахш талқинчилари бўлдилар.
А. Остужев томонидан Отелло образининг янгича талқини кўпгина миллий театрларда А. 
Ҳидоятов (Ўзбекистон), М. Рисқулов (Қирғизистон), А. Қулмамедов (Туркманистон), А. 
Хорова (Гуржистон), Р. Нарсесян (Арманистон), К. Карм (Эстония), В. Тхапсаев (Осетия) 
ижроларида ўзининг кейинги ривожни топди.
Ёш истедод соҳиби санъатга қадам қўяркан, Ромео ёки Ҳамлет, Жульетта ёки 
Лауренсия роллаоини ўйнашдек эзгу ниятни кўнглида пинҳон тутиб ямайди. Уйғониш 
фаслининг ўчмас машъали шу йўсинда ҳамма замонларда янги-янги истеъдодлар авлоди 
қалбида кашфиётчилик учқунларини аланга олдириб бораверади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish