Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

ТЕАТР, САҲНА, АКТЁРЛАР 
 
Инглиз дарамтургияси XVI асрнинг охирида тетар санъати билан бевосита боғлиқ 
холда гуркираб ривож топиб боради. Шу арнинг охирги ўн йилликларида халқ давра 
театри шундай нафосат масканига айландики томошабинлар оммаси деари хар куни бу 
ерда эркпарварлик ғояларидан бахраманд бўлиш қаҳрамонларнинг инсоният бахт саодати 
йўлидаги мардонавор курашларидан фахр хисларига тўлиш имконига эга бўлди.
Янги театр ўз ғоявий интилишлари ва бадиий шакли билан эмас, балки саҳна 
образларининг ижтимоий таркибига кўра ҳам халқчил демократик эди. Актёрлар асосан 
хуқуқсиз камбағал кишилардан иборат бўлиб, улар қиролликнинг расмий хужжатларида 
уйсиз дайдилар қаторига киритилган бўлиб, бирор аслзода хомийлигига олинмаган 
тақдирда шавқатсиз равишда жазоланар эдилар. Актёрлар маъмурларининг таъқибидан 
қутилиш дардида қайсидир маратабали шаснинг “хизматкори” деган шармандали ном 
остида жон сақлашга мажбур эдилар. Хатто Шекспир фаолият кўрсатган группа ҳам 
“Лорд Кемергер хизматколари ” номи билан юритилган. Актёрлар ўрта асрнинг бошидан 
ўз ишларини меҳмонҳона ҳовлиларида ташкил эти, демократик томошабинлар оммасини 
ўзларига яқинлаштириб оладилар шу ҳол улар фаолиятини ўзига хослигини белгилаб 
беради. Тетар санъатининг пайдо бўлишига тетар биноларини бунёд этилишига сабаб 
бўлади. Қисқа муддат Лондонда бир неча тетар биноси қад кўтаради. 1576 йилда Жеймс 
Берберж томонидан қурилган театр шуларнинг бириси эди. Лондонда оммапоб 
театрлардан ташқари сарой тетарлари ҳам бўлган. Лекин Уйғониш даври драматургияси 
ва саҳна санъати тарақиётини айнан оммабоп театрлар белгилаб берди.
Бу театрлар ташкилий жиҳатдан икки турга бўлинган эди: бири акёрларнинг ўзлари 
томонидан бошқариладиган ҳиссадорлик (пайчилик) ва яна бири капиталистик тижорат 
асосига қурилаган театрлар эди. Иккинчи гуруҳга оид театрларда бино либос, саҳнавий 
жиҳозлардан тортиб барча моддий ашёлар тадбиркорнинг хусусий мулки ҳисобланарди. 
Театр эгасининг ўзи кўпроқ фойда топишни кўзлаб арзонгаровга пьеса топар труппа 
ёлларди Филлип Генсло ана шундай театр тадбиркорларидан бўлиб, бир неча театрга шу 
жумладан “Атир гул” театрига эгалик қиларди.
Лондондаги барча театрлар шаҳар Кенгаши тасаруфидаги ҳудулардан ташқарида, 
Темза дарёсининг жанубий соҳилига жойлашган эди. “Шахар бузрукворлари” театрни 
“андишасиз, бадхулқ нутқлар” макони деб эълон қиладилар. 1576 йилнинг 6 декабрида 
жамоалар кенгаши Лондонда театр томошалари кўрсатишга қатъий ман этиш ҳақида 
буйруқ чиқаради. Театрлар диний байрам кунлари фуқароларни черковга боришдан 
чалғитарди. Одамлар театр туфайли янгича ва эркин фикрлашга ружу қўйиб, эскича, 
патриархлар турмуш тарзига бефарқ қарашни ўргана бошлайдилр. Хуллас таетрнинг 
“зарари” “шаҳар бузрукворлари” кўз ўнгида ўзини кўрсата бошлаган эди. 
Бироқ таъқиблар, қувғинлар театрни йўқ қила олмади. Темзанинг майсазор, соя-
салқин жанубий соҳилида бирин-кетин ёғочдан кенг оммабоп театр ьинолари қад кўтара 
бошлади. Уларнинг бири юмалоқ, бири тўрт қиррали, яна бири саккиз қиррали, 
(“Глобус”дек) эди. Булар томсиз саҳнанинг устигина ёпиқ тетарилар бўлган . 
Спектаклларга 1500-2000 гача томошабинлар кирган. Бочкасоз, мешкобчи, этикдўз 
ва бошқа хунармандлар саҳна қаршисида тик туриб спекталь кўрганлар. Бу шўҳ, бесабр 
томошабинлар гоҳ тортишиб қолишар, шоқин кўтаришар, гоҳ юзларига тўр тутиб олган, 


26 
ложада керилибўтирувчи аслзода хонимларга қочириқ айтишар эди. Саҳнанинг икки 
томонида такаббурона ўтирувчи олифтанамо киборлар ҳам бундай учирма сўзлардан 
қуриқ қолмас эдилар. Давлатманд кишилар айлана бинони учга ажратиб турувчи 
ярусларда ўтиришган. 
“Глобус” театри қай йўсинда бўлганини бизгача сақланиб қолган “Оққуш” 
театрининг тасвири орқали тасаввур этса бўлади: саҳна квадрат шаклда бўлиб, томоша 
зали ичкарисига чўзилган саҳнадан иборат эди. У уч қисмга эга бўлган: просцениум деб 
аталувчи олд саҳна; икки ёни ён устун билан чегарадош поҳол томли орқа саҳна; орқа 
саҳнанинг устида тепа саҳна, яъни балкон. Қалъа ичидаги воқеалар тепа саҳнада 
кўрсатилагн. Балкон саҳнанинг ойнаси бўлиб, пастдаги кишилар билан шу ойна орқали 
мулоқот ўрнатилган. (масалан, “Ромео ва Жульетта”да Ромео ва Жульеттанинг ўзаро 
суҳбати). Спекталь кўрсатиладиган кунлари балкон-саҳна устидаги минорага одатда 
байроқ қадалиб қўйилган. Спектакль саҳнага гилам, бўйралар тўшаб безатилган ҳолатда 
безатилар, тепага фожеалар ўйналганда қора, комедияларда эса яшил мато тортилиб 
қўйилар эди.
Бадиий безаклардан айрим изоҳ ўрнидагина фойдаланилган. Воқеа ўрни ҳам айрим 
белгилар орқали изоҳланган. Бир туп дарахт, масалан (одатда у ёғоч бочкага ўрнатилган 
холатда саҳнага қўйилган), воқеанинг ўрмонда кечишини англатади. Гоҳо саҳна устинига 
воқеа ўрни ёзиғлиқ тахтачалар илиб қойилар эди. 
Воқеа ўрни ёки уни ўзгаришини томошабин персонажларнинг биринчи 
сўзлариданоқ англаб олган. Олд саҳна билан орқа саҳна чегараларини бузиб ўтиш холлари 
ҳам айрим изоҳлар орқали персонажнинг қаердан келгани ва қаерга кетаётганин ангатган.
Сўз тавсвир усулларидан кенг фойдаланилган: томошабинга воқеаларнинг қачон, 
қаерда ва қай йўсинда кечишини англатиш учун тасаввур қўзғовчи айрим имо-ишоралар 
бўлса кифия эди. Драматурглар ўз асарларини томошабиннинг фаол тасаввурини кўзда 
тутиб ёзганлар. 
Актёрлар ўта ҳашамдор, безакли либосларда чиқишни ёқтиришган. Труппалар 
таркиби кичик бўлиб, улар 8 тадан 14 нафаргач актёрни ўз ичига олган. Шу сабабли бир 
актёрга бир спектакль давомидв 2 – 3 тадан роль ўйнашга тўғри келган. Хотин-қизлар 
ролларини хушбичим, нозик табиатли ўсмирлар ўйнашган. Майин, лирик кечинмаларга 
бой ўсмирларгина ўзларини яхши кўрсата олганлар. Узоқ муддат давомида қиз жувонлар 
қиёфасида кўриган ўспиринни “Аёл киймидаги гвардиячи” деб масҳаралаш ҳоллари ҳам 
учраб турган. Ўспирин артистлар йигит қиёфасида ҳаракат қилган қизлар ролларида 
(кўпроқ 
комедияларда) 
чиққанларида 
ўхшашлиги 
ортиб, 
алоҳида 
таъсир 
кўрсатганликлари 
табиийдир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish