Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet158/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

-са орқали бош гапга бирикадиган эга эргаш гаплар: а) бош гапдаги у, ўша, шу каби олмошларнинг маъносини очиш, конкрет- лаш учун хизмат қилади: Ким деворнинг нариги томонида бўлса, у омон цолди (Р. Ф а й з и й); б) эгаси бўлмаган бош гап учун эга вазифасида қўлланади: Кимки ҳалол меҳнат цилса, ватанимиз то­монидан тақдирланади (Газетадан). Кимки Бартантада бўлмаса, Памирни кўрган ҳисобланмайди («Узбекистан хотин-қизлари»).
Эргаш гапнинг кесими -(а)р+экан ёрдамида ясалган формада келиб, шарт мазмунини ифодалаб, бош гапдаги олмош эгани изоҳ- лаб кела олиши мумкин: Кимки бировни ҳурмат қилар экан, у ал- батта ҳурмат кўради. Ким сенинг камчиликларингни очиц. кўрсат- мас экан, у сенанг ҳациций дўстинг эмас.
Эга эргаш гап бош гапга сўроқ юкламаси -ми ёрдамида бири- киб, бош гапда қўлланмаган эга вазифасини бажаради. Бош гап сўроқ гап тарзида шаклланган бўлса ҳам, эргаш гапдаги воқеани эслатиш, ёдга тушириш мазмунини билдиради: Эсингда борми,
Зеби, сен билан бизнинг тўйимиз бир лаган ош-у, бир жуфт бўз кўйлак билан ўтган эди(Саид Аҳмад).Эсингизда борми, ёз- ган хатларимнинг бирида сиздан ҳисоб сўрайман деган эдим (А. Қ а ҳ ҳ о р). Эргашган қўшма гапнинг бу турида сўроқ мазмуни фақат бош гапгагина хос. Шундай конструкция л ар борки, бунда сўроқ мазмуни бутун эга эргаш гапли қўшма гапга тааллуқли бў- ладд:Кўпдан аниқмидики, бу ишга юраги дов бермаган (А. Қ а ҳ- ҳор).
Айрим вақтда эга эргаш гап билан бош гап -ку юкламаси ор- қали бирикади. Бунда бош гап мазмунан кириш гапга жуда яқин бўлади: Кўнглингизга келмасин-ку, одам ҳар хил бўлар экан (А. Қаҳҳор).
Эга эргаш гаплар бош гап билан қайси грамматик воситалар ор- қали боғланишига қараб турлича ўринлашади: феълнинг шарт
формаси орқали боғланганда, бош гапдан олдин келади. -ки боғлов- чиси ва -ми, -ку ёрдамчилари орқали бирикканда, бош гапдан кейин келади: Кимки ёмон бўлса, жазосин топар(Ислом шоир). Ҳар ким полвон бўлса, бўлади ҳушёр (Ислом шоир). Хатдан кўриниб турибди-ку, Валя Кузнецовнинг тўйини бу сафарҳам яхши маъқулламайди (М е д в е д е в). Хуштаклардан равшанки, генерал ўзининг «.фаолиятини» урушнинг биринчи куниданоқ бошлаган (Медведев).
Бош гапда кесим вазифасида келган кўрсатиш, сўроқ олмош- лари кесим эргаш гап томонидан ғяоҳланади. Кесим эргаш гап шахе ёки предмет маъносини кўрсатувчи эганинг белгисини, ху- сусиятипя кўрсатади.
Кесим эргаш гапли қўшма гапларда бош гапнинг кесими фақат от кесим шаклида ифодаланган бўлади ка бу кесимлар содда ёки қўшма ҳолатларда учрайди.
ь Ҳамма кўрсатиш ёки сўроқ огмошлари ҳам бош гапда кесим бўлиб кеЛабермасдан, кўпроқ шу ва ким сўзлари кесим вазифа­сида қўлланиши мумкин: ^.Сен кимсипки, командир сенга буйруқ бера олмаса?(Яшин). Гапнинг пухтаси шуки, гўзаларимизни ҳам тузатиб олдик, ҳосил ҳам мўл бўлди (Ш. Рашидов). Орамизда ўтган гапнинг қисқаси шуки, биз у кишига қарол бўлиб,- у киши бизга хўжайин эдилар (П. Турсун). Унинг менга қилган «хиз- мати» шуки, ушлаб, цўлимни боғлаб, бошимга цамчи билан уриб, олиб келиб мана шу зиндонга цамади (С. Айний). Бизда одат шундайки, уйга келган меҳмонга ҳам кўсак чувитамиз (Ой бек).
Баъзан кесим эргаш гап бош гапдаги от+тўлиқсиз феъл шак­лида ташкил топган қўшма кесимнинг от қисмини изоҳлаб, унинг маъносини очиб бериши мумкин: Ер ўрик эмаски, ўзи гуллаб, ўзи пишса (А. Қаҳҳор). Деҳцонлар Бойчибар эмаски, юганидан уш­лаб истаган томонга бураверсанг (Ш. Рашидов).
Демак, кесим эргаш гап бош гапда кесим бўлиб келган шу ол- мошинигина изоҳлаб келмай, сўроқ олмоши ва баъзан отни ҳам изоҳлаши мумкин.
Эргаш гап орқали маъноси конкретлашаётган бош гапнинг ке­сими ўрин ва чиқиш келишиклари формасида ҳам қўлланган бў- лади: Иўл-йўриғи шуки, правлениега ариза берасиз (А. Қ а ҳ ҳ о р). Унинг табиатидаги кўзга ташланадиган хусусияти шу эдики, меҳнат- севар йигит эди (С. Бабаевский).Масала шундаки, бек афанди, Қобил ҳамон гумроҳлигича турибди (Ҳ. Ғ у л о м). Шикоя- тимизнинг мазмуни шундан иборатки, Афандини ишдан ҳайдаб юборсанг («Муштум»),
Агар эргаш гап бир составли гап бўлса, бош гапдаги кесим «шу»ни қўлламаслик билан содда гапга айланади: Ҳаммадан за- рури шуки, Пўлатжоннинг бошини икки қилиб цўйиш (С а и д А ҳ- м а д) —Кесим эргаш гапли қўшма гап. Ҳаммадан зарури Пўлат- жоннинг бошини икки қилиб ц.ўйиш — содда гап. Коммунистик тар- биянинг муҳим белгиларидан бири шуки, меҳнат ва ижтимоий мулк- ка коммунистик муносабатда бўлиш — кесим эргаш гапли қўшма гап. Коммунистик тарбиянинг муҳим белгиларидан бири меҳнатгй ва ижтимоий мулкка коммунистик муносабатда бўлиш — Содда гап. Кесим эргаш гапли қўшма гап бу хилда содда гапга айланиши билан эргаш гап саналган компонент содда гапда составли кесимга айланади.

Баъзан кесим эргаш гап бош гапдаги сўроқ юкламаси -ми қў- шилган олмошни изохлаши мумкин: Сиздан умидимиз шумидики, кўпчиликнинг фикрига қарши турасиз (А. Қаҳҳор).
Эргаш гап юқоридагича бош гапдай тузилган кириш ибора ха- рактеридаги компонентлар билан бирга келиши мумкин. Бундай гапларни кесим эргаш гапли қўшма гап деб тўла айтиб бўлмайди. Чунки «бош гап»дай ифодаланган компонентнинг эга-кесимлик муносабати ва эргаш гап шу кесимнинг маъносини изоҳлаб кела- ётгани аниқ кўринмайди: Аввали шуки, шунча йўлдан «болам» деб келган онасига нега бугун «ётиб қол» демади (А. Қаҳҳор). Аввали шуки, аравакаш билан қўшчи ўзи оч қолса ҳам, ўз ҳамкори бўлган от билан ҳўкизини тўйғазишга интилади (С. Айний).
Қесим эргаш гап деярли ҳамма вақт бош гапдан кейин келади: Мени ҳайратда цолдирган нарса шуки, қиз жуда оғир ярадор бўли- шига царамай, жилмаяр эди («Узбекистан хотин-қизлари»), Бўла- диган гап шуки, камбағаллар мажлис қилиб сизни капсанчилар қишлоғидан бадарға қилишга қўл кўтаришди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Шар- тим шуки, от билан, Гўёки қанот билан, Шу чинорга чищанга, Чи- циб уни йищанга Сўзсиз хотин бўламан (Ҳ. О л и м ж о н).
Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап
Тўлдирувчи эргаш гап бош гапдаги фикрга объект сифатида хизмат қилади. У бош гапда олмош орқали ифодаланган тўлди- рувчининг маъносини конкретлаб, изоҳлаб келади ёки тўлдирув- чиси бўлмаган бош гапдаги ҳаракатнинг объектиии кўрсатади — бош гапдаги феъл кесимга нисбатан тўлдирувчилик вазифасини бажаради.
Тўлдирувчи эргаш гап бош гапдаги тушум, чиқиш, жўналиш ва ўрин-пайт келишигида, шунингдек, кўмакчили кўрсатиш олмошла- рининг маъносини конкретлаштириб беради. Эргаш гап қўлланма- ган тўлдирувчи функциясини бажарганда, бош гапдаги ҳаракат- нинг нимасидир аниқланиши лозимдай, объекта кўрсатилиши ке- ракдай бўлиб туради: Шуни унутмайликки, интернационализм, ўр- тоцлик ва дўстлик, софдиллик ва самимийлик, ахлоқий поклик ва ростгўйлик, камтарлик ва ҳушёрлик коммунистик тарбиянинг бел- гиларидандир («Совет Узбекистони»), Шунга щрор бўлингки, Олахўжамахсум одамларга ўтказган зулми учун халқ олдида жа- воб бермай цолмайди (А. Мух тор).Ҳозирги вацтда халкаро ва- зият даставвал шу билан характерланадики, бутун тинчлик Демо­кратия лагери халқаро аҳволдаги кескин вазиятни юмшатиш учун курашда жиддий муваффақиятларга эришди («Совет Узбекис­тони») .
Тўлдирувчи эргаш гап айрим ҳолатларда бош гапдаги тўлди- рувчи вазифасида келган отни ёки шу олмоши билан бирга келган сўзни — тўлдирувчини изоҳлаб келади: Энг муҳим нарсани қайд цилиш зарурки, бизнинг ёзувчиларимиз ўзларининг ижодлари би­лан турмушимизнинг буюк ҳақиқатига бутун қалбларидан содиқ эканликларини кўрсатдилар. Партия ва ҳукуматимиз томонидан, қабул қилинган сўнгги царорлар шу нарсани равшан кўрсатмоқ- даки, инсон тўғрисида ғамхўрлик цилишбизнинг мамлакати- мизда энг муҳим масалалардан биридир («Совет Узбекистони»).
Тўлдирувчи эргаш гапларни иккига бўлиш мумкин: воситасиз тўлдирувчини изоҳлайдиган эргаш гаплар, воситали тўлдирувчини изоҳлайдиган эргаш гаплар.
Биринчи турдаги эргаш гаплар бош гапдаги воситасиз тўлди- рувчини изоҳлайди. Бундай қўшма гапларда бош гапнинг кесими объектли феъллар орқали ифодаланади: Она биладики, энди ҳар наҳор, Бутун ватан бўйлаб тўлишар баҳор (Ҳ. Олимжон). Ойциз, сиз шуни яхши билингки, сизнинг жуда кўп самимий дўст- ларингиз бор (А. Мухтор).Сен шуни билиб қўйки, ҳеч бир ҳий- ла-найранг подшолик ишида фойда бермайди (С. А й н и й).Билиб қўйки, сени ватан кутади (Ғ. Ғ у л о м).
Воситали тўлдирувчиси изоҳланадиган қўшма гапларда объект- сиз феъллар бош гапнинг кесими бўлиб келади: Мен аминманки, бутун халқ бир сигнал берилишини кутиб турибди (М. И б р о ҳ и- м о в). Ҳеч шубҳа йўқки, пахтакор хотин-цизларимиз Ватан, халқ- ца берган ваъдаларини муддатидан олдин бажарадилар («Тош- кент ҳақиқати»). Шунга эришмоғимиз керакки, моддий ва маъна- вий бойликлардан ҳамма тенг баҳраманд бўлсин («Совет Узбеки- стони»).
Тўлдирувчи эргаш гап бош гап билан -ки боғловчиси, -ми, -чи, -ку юкламалари ва феълнинг шарт майли формаси, деб ёрдамчиси орқали бирикиши мумкин: Қани айтинглар-чи, тўёнага нима олиб борай?(Саид Аҳмад). Мен айтдим-ку, марднинг сўзи бир бўлур (И слом шоир).Нимани буюрсалар, шуни бажардим, Гавҳар муҳаббат ҳақида ёзишдан тортинган бўлиши мумкин, деб сира ўйламади (П. Қ о д и р о в).
Бу хилдаги эргаш гаплар бош гапда қўлланмаган тўлдирувчи- нинг функциясини бажаради: Билиб цўйки, сени ватан кутади.
Тўлдирувчи эргаш гап турли стилистик талабларга кўра бош гапнинг олдида ёки кейинида келиши мумкин.
Эргаш гап бош гап билан -ки, -ку, -ми, -чи ёрдамчилари орқали бирикса, бош гапдан кейин келади. -са, деб ёрдамчилари билан боғ- ланса, бош гапдан олдин келади: Ҳеч қачон эсимиздан чиқармай- ликки, аёллар ўтмишда ҳаммадан кўп зулм кўрган, ҳаммадан кўп жаҳолатда қолган тенг ярмимиз (А. М у х т о р).Мен хоҳлар эдим- ки,‘бу тарқоқ ҳаракат бир изга тушса (А. Қаҳҳор). Иван Ата­манов, сен айт-чи, беш йил ичида отлар миқдорини уч ҳиссага ошира олармиканмиз (С. Бабаевский). Узинг биласан-ку, у ердаги- лар маълумотли одам бўлиши керак (С. Айний). Биласизми, хўжайиннинг Нури деган қизлари бор (Ойбек). Кимда-ким Гўр- ўғлининг Ғиротини олиб келса, шунга бераркан Нигорахон цизини (И слом шоир). Уйдагилар нимани буюрса, шуни бажар, гап- ларига қулоқ сол.
Агар қўшма гап составидаги маълум сўз бошқаларига нисбатан аҳамият бериб, ажратиб, таъкидлаб кўрсатиладиган бўлса, у сўз гапнинг бошига келтнрилади. Шунинг натижасида бош гап эргаш гапнинг ўртасида келади. Бундай гаплар функциясига кўра кўпроқ кириш гапларга яқинлашади, лекин кириш гап саналмайди; Али­шер, буни яхши биламизки, болалик йилларида икки тилда бадиа- лар ижод қилиб, «зуллисонайн» лақаби билан шуҳрат топдилар (Ойбек).Шараф қўл ёзмаси деб аталган катта хатда, Билиб цўйки, азизим, Сенинг улуғ номинг бор (Ғ. Ғ у л о м).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish