%
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап
Аниқловчи эргаш гап бош гапдаги аниқловчи вазифасида қўл- ланган айрим сўзларнинг маъносини конкретлаштириб келади ёки бош гапдаги предметнинг аниқловчиси вазифасини бажаради. Аниқловчи эргаш гап кўпинча бош гапдаги предмет белгисини унинг ҳаракати ва ҳолатига кўра аниқлайди. Бош гапдаги аниқ- ланаётган сўзнинг ҳаракати ёки ҳолатига кўра белгисини кўр- сатади. Бу нарса эргаш гапни бирикмали аниқловчнга айлантирга- нимизда аниқроқ кўринади: Заводимизда шундай кишилар борки, улар бир кунлик нормани икки юз процентдан ошириб бажаради- аар — заводимизда бир кунлик нормани икки юз процентдан ошириб бажарадиган кишилар бор.
Аниқловчи эргаш гап бош гапда от орқали ифодаланган турли бўлакларни изоҳлаб келади:
Бош гапдаги эгани аниқлайди: Айрим сабзавотчи қизлари- миз борки, улар бу йил сабзавот экинларидан мўл ҳосил етишти- риш, арзон нарх билан шаҳар меҳнаткашларини таъминлашдек шарафли вазифани муддатидан олдин бажардилар («Тошкент ҳа- қиқати»), Орамизда шундай кишилар борки, улар дўстлар ораси- даги самимиятни бузишни ҳунар щлиб олганлар(Ойбек).
Бош гапдаги тўлдирувчини аниқлаб келади: Биз шундай ку- тубхона бино қилайликки, бутун эл қошида манзур ва муътабар бўлсин(Ойбек). Мен сиз билан шундай ишларни орзу цила- манки, Тўғонбек жаноблари, ундай ишлар дунёда ҳеч бир тождорга муяссар бўлмагандир (Ойбек).
Эргаш гап бош гапдаги кесим вазифасида келган отларни изоҳлаши, аниқлаб келиши мумкин: Бизнинг совет Ватанимиз шундай бир иттифоқ оиладирки, бу оиланинг ҳар бир аъзоси ўз хона- сида турса ҳам, ҳовли ва қўра, тирикчилик ва рўзғор жиҳатидан шерикдир («Совет Узбекистони»). Биз шундай замондамизки, илм- техника йўли ҳаммага очиқ (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Аниқловчи эргаш гап бош гапдаги қаратқичли аниқловчи- нинг маъносини изоҳлаб келиши мумкин: Кимда-ким уни кўришга журъат қилар экан, унинг калласини олдираман («Афғон эртак- лари»),
Аниқловчи эргаш гап бош гапдаги ҳолни аниқлаб келиши мумкин: Башоратнинг назарида Софья Борисовна шундай одам
бўлиб гавдаландики, у стол йиғиштириш эмас, балки бутун халц- нинг, бутун мамлакатнинг каттакон ишларини бажарган ва фақат шундай ишларнигина бажарадиган цудратли азиз киши эди (А. М у х т о р).
Айрим анщловчи эргаш гаплар бош гапдаги белгини аниқлаб келган сўзнинг маъносини конкретлаштириб келади. Бош гапда изоҳланаётган аниқловчи билан аниқланаётган предмет орасида яна бир аниқловчи қўлланган бўлиб, эргаш гап шу сўзни изоҳлайди: Киши ҳаётида шундай ҳаяжонли дақиқалар бўладики, на тил, на бирон ҳаракат билан бу ҳолатни ифодалаб бўлади (С а и д А ҳ- м а д). Булар шундай қўрқмас ботирларки, жаноби олийнинг ўзла- ридан ҳам ҳайиқмайдилар (С. Айний).Бу шундайин ажиб диёрки, унинг зўр кўзгуси ойдир (Ҳ. О л и м ж о н).
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларнинг айрим турларида бош гапдаги аниқланаётган сўз эргаш гапда ҳам такрорланиши ёки айрим олмошлар билан алмашиниши мумкин. Бу хилдаги сўз- ларнинг формалари баъзан бир хил бўлиши, айрим ҳолларда ҳар хил бўлиши мумкин.
Бош гапдаги аниқланаётган эга олмош билан алмашиниб, эргаш гапда ҳам эга вазифасида келиши мумкин: Ботқоқлик орасидаги вримизда шундай лой борки, бунақаси бутун районда йўқ (Г. Н и- к о л а е в а). Жамиятимизда шундай қолоқ одамлар ҳам борки, улар хотин-қизлар фаолиятини уй ишлари билан чегаралаб қўяди- лар («Совет Узбекистони»), Лекин ҳациқий ҳаётда шундай воқеа- лар бўладики, булар даҳшатли афсонадан минг ҳисса ёмонроц, бў- лади (П. Т у р с у н).
Бош гапда эга вазифасида келган отлар, эргаш гапда олмош билан алмашиниб, ёки алмашинмай бошқа гап бўлаги вазифасида келади—эргаш гапдаги фикр бош гапдаги ўша эга ҳақида боради: Визга шундай илмий техника маркази керакки, унга турли ихтисос- даги юзлаб ишчилар бирлашсин. Мамлакатимизда шундай мак- таблар борки, улардаги комсомол ташкилотлари ўқувчилар орасида обрў қозонган ҳолда пионерлар билан катта иш олиб бормоқ- далар (Газетадан). Ер юзида шундай тарбия борки, бу тарбияни кўрган киши куч ва умрини самарасиз, худбинлик натижаси бўлган ишларга сарф қилмайди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Аниқловчи эргаш гап бош гап билан -ки ёрдамчиси ва феълнинг -са аффиксини олган шарт формаси орқали бирикади. Кириш гап, кириш ибора характеридаги кесими -ган+ча аффиксларини олган айрим гаплар бош гапдаги предмет белгисини ифодалаши мумкин. Бундай гаплар сўзловчининг нутққа турли муносабатини билдир- майди: Мен кутганча жавобни бердингиз, ака, тан бердим(Саид А ҳ м а д). Унинг эндиги ҳикояси Кенжа айтганча, бу куннинг му- ҳим мавзуи — ер ислоҳоти тўғрисида эди (А. Қаҳҳор). Биринчи мисолдаги мен кутганча гапи эргаш гапли қўшма гапга яқин, иккинчи гапдаги Кенжа айтганча эса, кириш гапли содда гапдир.
Аниқловчи эргаш гап бош гапга -ки ёрдамчиси орқали бирикса, бош гапдан кейин, кесими феълнинг -са аффиксини олган форма орқали бирикса олдин келади: Бу шундай бир дараки, Раҳимхон цирқ минг аскари билан келиб йўл тополмай кетган (С А й н и й). У менга шундай куч бўлиб туйилдики, бу куч олдида ўлим ҳам, душман ҳам ожиз («Узбекистан хотин-қизлари»).
Равиш эргаш гапли қўшма гап
Равиш эргаш гаплар бош гапда бажариладиган ҳаракатнинг қай вазиятда, қай ҳолда юзага келишини билдиради: Қаландаро& йўл бўйидаги тиниқ яшил дарахтлар, барра ўтлардан кўзи қувониб, кишининг вужудини, руҳини яйратадиган май ҳавосидан маст бў- либ, хиргойи қилиб кетаётган эди (А. Қаҳҳор).Бу ҳаётни окоп- лар, землянкаларда, цорда, бўронда, ўт ва ўлим гирдобида, хаста- хоналарда, бағри хун бўлиб соғинмаганмиди у? (О й б е к).
Равиш эргаш гап бош гап билан асосан равишдошнинг -(и)б аффикси ёодамида ясалган формаси, баъзан бўлишсизликни ифодаловчи -май аффиксли формаси, ўтган замон сифатдошининг ҳол- да сўзи билан бирга келган варианта ва бўлишсиз формаси, деб, дея ёрдамчилари орқали бирикади.
Равиш эргаш гаплар халқ оғзаки ижодида, шунингдек шеъри» асарларда бош гапдан олдин (бош гап ўртасида эмас) бирдан ор- тиқ ҳолда келиши мумкин. Бундай қўшма гапларда бош гапдага ҳаракатнинг бажарилишидаги бир неча ҳолатлар берилган бўлади: Ҳасанхоннинг қадди ёйдай букилиб, икки кўзидан ёши тўкилиб, ичи ғамга тўлиб, ранги гулдай сўлиб, ўғлига қараб бир сўз деди («Узбек халқ достонлари»), Шоҳдор шоҳдан лзшкар келиб, Чамбил қалъасини оламиз деб умид қилиб, қочган щутилиб, зингил тур$ан- лари тутилиб, Қисокўз билан Рустам полвон ўлиб, тағи қанча лаш- кари нобуд бўлиб, мол-зарлари ҳаммаси қолиб, кетгани бошни олиб, Гўрўғлининг одамлари қувиб, йўлга солиб, билган ишини қи- либ, ўрда бозор анча анжом қолиб, кетиб долган ўлжага эга бўлиб, анча дунё, зарлар қолиб, ҳамма баҳодирлар йиғилиб, буларни бу ерга тўплаб, уйиб, Гўрўғли айтди(Фозил Йўлдош).Булбул- лари наъма соз этиб, Чечаклари ишва, ноз этиб, Оғочлари сарафроз этиб, Ҳусни тўлиб, очилур баҳор (У й ғ у н).
Равиш эргаш гаплар кўчирма гапли қўшма гапнинг автор гапи составида келади — автор гапи равиш эргаш гапли қўшма гап ҳо- лида шаклланади. Кўчирма гапдан кейин келган автор гапида кесим состави олдин, эга состави кейин келганидек, камроқ аҳамият бериб айтилган, вазифасига кўра иккинчи даражали билинган равиш эргаш гап ҳам бош гапдан кейин келади: «Шошманг, шош~
Do'stlaringiz bilan baham: |