Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet157/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Баъзи сўзи олмош саналмаса ҳам, ноаниқ белгини ифодаловчи сифат бўлгани учун, унинг конкрет маъноси эргаш гап томонидан ■очиб берилади.
Баъзи сўзи бош гапдаги предмет олдида келиб, унинг аниқ- .ловчиси вазифасида келгани учун, уни изоҳлаб келган эргаш гап ҳам аниқловчи эргаш гап саналади: Баъзи кишилар борки, тан- цидни ёқтирмайдилар.
Айрим сўзи бош гапдаги от олдида келиб, конкрет бўлмаган, ноаниқ белги маъносини ифодалагани учун эргаш гап томонидан изоҳланиб келади. Аниқловчи эргаш гап айрим сўзининг маъно- сини конкретлаштириб, бош гапдаги от орқали ифодаланган бўлак- нинг белгисини очиб беради: Орамизда айрим қолоқ кишилар
борки, улар келажакдаги планимизга тўла ишонч билан царай ол- маяптилар.
Ҳеч бир сўзи аниқловчи эргаш гапли қўшма гапнинг бош гап зқисмида ноаниқ белгини ифодаловчи аниқловчи вазифасида келиб, эргаш гап томонидан изоҳланиб келади. Бу сўз инкор маъно­сини ифодалагани учун гапнинг кесими ҳам бўлишсиз формада қўлланади: Найманчада ҳеч бир киши йўқки, янги фабрика щри- лишига цатнашмаган бўлсин (А. М у х т о р).
Бир (бир хил, бир қанча) сўзлари бош гапда ноаниқ белгини ифодаловчи аниқловчи бўлиб келгани учун унинг конкрет маъноси эргаш гап орқали берилади: Бир хил ёшларимиз борки, улар тур- муш масаласига енгил царайдилар.
Ҳар сўзи ўзи ҳам бош гапдаги от олдида белгини ифодаловчи бўлак вазифасида қўлланиб, эргаш гап томонидан изоҳланиб ке­лади: Ҳар шафтолиларки, юлдузни кўзлайди (А. Қаҳҳор).
Чу нон (чу нонам) сўзи ҳам белгининг ортиқлигини, даражаси говори эканлигини билдиради: Ғўзаси чунонам етилибдики, сўкак- лар ношвотидек келади.(Саид Аҳмад).
Бир (ҳ)ам сўзи чунонам сўзига ўхшаш, бош гапдаги ҳаракаг белгисининг ортиқлигини ифодалаб, натижа эргаш гап томонидав изоҳланиб келади: Бечора қиз бошига тушган савдоларни бирале йиғлаб қацшаб туриб айтдики, ачинганимиздан кўзимизга ёш ол~. дик.
Демак, ҳозирги замон ўзбек тилида эргашган қўшма гап компо- нентларини бириктирувчи асосий грамматик воситалардан бири бўлган нисбий сўзлар ва изоҳланувчи сўзларнинг қўлланишида юқоридагича фарқлар мавжуд.
Эргашган қўшма гап компонентлари кўриб ўтилганлардан таш- қари яна бир қанча синтактик воситалар ёрдами билан бирикишв мумкин. Бундай синтактик воситалар сифатида асосан қуйидаги- ларни кўрсатиш мумкин:

  1. Интонация. Гапнинг энг асосий белгилари грамматик-инто^ национ ва фикрий жиҳатдан бир бутунликни, яхлитликни ташкил» қилишдадир.

Ҳар қандай гап, унинг содда ёки қўшма эканлигидан қатъи на- зар, тугал фикр англатиши, предикативлик хусусияти билан бирга тугал интонацияга эга бўлади. Мана шу тугал интонация қўшма> гап компонентларининг охирида учрайди. Қўшма гап ичида эса,. унинг қай йўл билан бирикканлигига қараб турлича интонащш қўлланади. Боғланган ва эргашган қўшма гап қисмларини боғ- лашда богловчилар асосий грамматик восита саналса ҳам, интона- циянинг маълум даражада роли бор.
Ёрдамчисиз қўшма гап қисмларини боғлашда эса, асосий грам­матик восита интонация (ва шунга қўшимча равишда боища грам­матик воситалар) саналади. Демак қўшма гапнинг бир хил маз- мунини ифодалаган богловчили ёки боғловчисиз (ёрдамчисиз) ту- рида деярли бир хил интонация қўлланади. Улар орасида турли мазмун ифодаланишига қараб интонация ўзгаради.
Шуни ҳисобга олиш керакки, қўшма гапнинг богловчили ва ёрдамчисиз турларида ҳам интонация ва бопща бириктирувчи грам­матик воситалардан ташқари фикрий боғланиш бўлиши керак.
Санаш интонацияси бириктирув боғловчиси орқали богланган қўшма гапларда ва шу хилдаги қўшма гапга синоним бўлган ёр­дамчисиз қўшма гапларда, шунингдек уюшиқ эргаш гаплар ора­сида ишлатилади.
Зидлов интонацияси зидлов боғловчилари орқали богланган • қўшма гапда ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда учрайди: Ҳаво булут бўлди, лекин ёмғир ёғмади. Ҳаво булут бўлса ҳам, ём- ғир ёғмади.
Аниқлов ёки изоҳ интонацияси кўпинча таркибида изоҳланувчи сўзлар иштирок этган қўшма гапларда келади ва шу гапнинг кейи- нидаи бошқа гап келаётганлигини кўрсатади: Шуни билки, барча умидимиз сендан. Тобеланиш интонацияси эса, эргашган қўшма гапнинг кўпчилик турларида учрайди.
Интонация ёрдамчисиз қўшма гап компонентлари ораёидаги турли муносабатларни кўрсатишда асосий синтактик воситалардан
бири саналади. У ёрдамчисиз қўшма гапнинг компонентларида қай- дай мазмун англашилганлигини белгилаб берншда муҳим роль ўй- найди.

  1. Тартиб (компонентларнинг ўринлашиши). Қўшма гап қисм- ларининг тартиби ҳам компонентларни бириктирувчи синтактик воситаларнинг биридир. Қўшма гапларда, унинг қайси турга ман- суб эканлигидан қатъи назар, компонентларнинг тартиби катта аҳамиятга эга. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, қўшма гап ком- понеитларининг тартибини, ўрнини ўзгартиш билан унинг мазму- нига ёки айрим оттенкаларига путур етади. Бу нарса ёрдамчисиз қўшма гапларда кўпроқ учрайди. Бундай қўшма гапларда шарт,. тўсиқсизлик, пайт каби мазмун англашилган бўлса, компонентлар­нинг тартибини ўзгартиш билан маънога таъсир этади, юқорида- гича маъно англашилмайди. Компонентларида воқеа-ҳаракатнингт кетма-кет юзага келганлигини курсатувчи пайт равишлари қўллан- ганда ҳам уларнинг ўрнини ўзгартиб бўлмайди.

Ёрдамчисиз қўшма гапнинг иккинчи компонентида олдинги қисм- даги от орқали ифодаланган бўлакка ишора бериш учун олмошлари ишлатилган бўлса, бундай гапларнинг ҳам ўрнини ўзгартиб қўл- лаш маънога таъсир этади. Ҳатто боғланган ва эргашган қўшма гапларда ҳам улардаги компонентларнинг ўрнини ўзгартиш ё мум­кин бўлмайди, ёки унинг мазмунига қисман таъсир этади.
Эргашган қўшма гапларда айрим ёрдамчилар орқали бириккан' қўшма гапларнинг тартибини ўзгартиб қўллаш мумкин бўлмайди:
а) Нисбнй сўзлар иштирок этган қўшма гап компонентларининг ўрнини ўзгартиш натижасида қўшма гапнинг мазмун ва структу- расига путур етади.
б) Таркибида изоҳланувчи сўзлар бўлган ва -ки ёрдамчиси ор- қали бириккан қўшма гап компонентларининг тартибини ўзгартиб қўллаш қийин.
в) Айрим эргаштирувчи боғловчилар орқали бириккан қўшма гап компонентларининг ўрнини ўзгартиб бўлмайди. (Боғловчилар бирга олинган ҳолатни кўзда тутамиз).
г) Компонентлари равишдош, сифатдош формалари орқали би­риккан айрим эргаш гапларнинг ўрнини ўзгартиш билан гапнинг. мазмунига бир оз таъсир этади.
Эргаш гаплар ва уларнинг турлари
Эргашган қўшма гаплар тенг бўлмаган компонентлардан — бош ва эргаш гаплардан ташкил топади. Бош гап мазмун ва струк- турасига кўра анча мустақилдай тузилган бўлиб, эргаш гап томо- нидан изоҳланиб келади. Бош гапнинг кесими, унинг қайси сўз тур- куми билан ифодаланганлигидан қатъий назар, шахе қўшимчала- рини қабул қилади. Эргаш гап эса, мазмун ва структурасига кўра бош гапдан кўра бошқачароқ тузилиб, бош гапнинг бирор бўла- гини ёки бутун ҳаммасини изоҳлайди. Бош гапнинг бирор бўлагини ' изоҳлайдиган эргаш гаплар функднясига кўра гап бўлакларига зщин бўлиб, бош гапни бутунича изоҳлайдиган эргаш гаплар эса, гап бўлакларига функцияси жиҳатидан мос келмайди, эргаш ган- .ларнинг кесими кўпинча феълнинг шахссиз формалари (равишдош, сифатдош, иш отлари) орқали ифодалангани учун, кесимни ифо­даловчи шахе қўшимчаларини доимо қабул қилган бўлиши шарт эмас. Бундай компонентлар эргаш гап бўлгани учун ҳам (у алоҳида гап бўла олиш хусусиятига доимо эга бўлолмагани, бош гапга эргашиб уни изоҳлаб келиш вазифасини бажаргани учун ҳам) ке­симлари составида шахе қўшимчалари доимо қўлланавермайди. .Эргашган қўшма гапдаги компонентларни бир-бирига туташти- рувчи сўз формалари — аффикс тусидаги ёрдамчилар (равишдош, сифатдош формалари ёки шарт феъли аффикси -са ва бошқалар) эргаш гапнинг кесими составида қўлланади. Шулардан келиб-чи- циб эргаш гапларни классификация қилишда қўшма гапни ташкил этган компонентларнинг мазмуни ва қисмларини бириктирувчи грамматик воситаларни ҳисобга олган ҳолда эргаш гапларни 14 турга ажратамиз: эга эргаш гап, кесим эргаш гап, аниқловчи эргаш гап, тўлдирувчи эргаш гап, равиш эргаш гап, ўлчов-даража эргаш гап, чоғиштириш-ўхшатиш эргаш гаплари, пайт эргаш гап, урин эргаш гап, сабаб эргаш гап, мақсад эргаш гап, шарт эргаш хап, тўсиқсиз эргаш гап ва натижа эргаш гап.
Эга эргаш гапли қўшма гап
Эга эргаш гап бош гапда олмош орқали ифодаланган эганинг ;конкрет маъносини очиш учун хизмат қилади ёки бош гапда қўл- .ланмаган эганинг функциясини бажариб келади. Бундай қўшма гапларда эргаш гап эгаси бўлмаган — тўлиқсиз қўлланган бош гап­нинг кесимига нисбатан эга функциясини бажариб келади ёки ол- ;мош орқали ифодаланган бош гапнинг эгасини изоҳлайди, унинг маъносини конкретлаштириб беради: Ҳозирги ўзлаштирилган ер- лардан маълумки, Мирзачўл республикамизнинг энг бой ҳосилдор водийсига айланади («Совет Узбекистони»), Кимки Смирновкинг ёрдамини унутса, у Кўкбулоқдан, сув ичмаган бўлади (Ш. Раши­дов).Шуниси ҳаяжонлики, мен унинг кўзларида заррача ҳам ёиг .кўрмадим (П. Т у р с у н). Ҳаёт цайси бирига цаттиқ тегиб кетса, ўшаниси кучлироқ товуш беради (П. Қ о д и р о в).
Эга эргаш гап бош гапга феълнинг шарт формаси, -(а)р экан, -ки ва баъзан -ми, -ку ёрдамчилари орқали бирикади. Бундай қўшма гапларда эргаш гап составида ким, ҳар ким каби олмошлар, бош гапда шуларга мос равишда у, ўша, шу каби кўрсатиш олмош­лари қўлланади. Бу сўзлар ҳар икки компонентда ҳам эга вази- ■ фасида келади.
Баъзан эргаш гапдаги эга ким, ҳар ким каби сўзларни таъкид- . лаб кўрсатиш учун сўроқ олмоши орқали ифодаланган эгадан сўнг -ки юкламаси орттирилади: Кимки ёлғонни кўп гапирса, у одамлар орасида обрўсиз бўлади. Ҳар> кимки ўзига эҳтиёт бўлса, ў бировни ..ўғри тутмас.
Эргаш гапнинг эгаси нима сўроқ олмоши орқали ҳам ифодала- ниши. мумкин:Кўзига нима кўринса, шу уни цизщтира бошлади (Ойбек).Кеча нима ишланса, бугун ҳам шу ишланади. Крзонга нима тушган бўлса, чўмичга ҳам ўша чщади (Мақол).
Эргаш гапда ким, ҳар ким каби шахе билдирувчи сўроқ олмош­лари эга бўлиб келса, бош гапда ҳам кўпинчау кишилик-кўрсатиш олмоши қўлланади. Эргаш гапнинг эгаси предметга нисбатан қўл- ланувчи нима олмоши билан ифодаланса, бош гапда шу, ўша ёки шу нарса, ўша нарса каби кўрсатиш олмошлари ишлатилади.
Эргаш гапнинг эгаси вазифасида қўлланган ким сўроқ олмоши маънони кучайтириш ва диққат шу сўзга жалб қилинганини кўрса- тиш мақсадида кимда-ким ёки кимдаки ҳолида ҳам қўлланиши мум­кин: Кимда-ким Нуъмощожи Қаландаровнинг хўжалиги тугатил- син, ўзи бу ердан бадарға цилинсин деса, қўлини кўтарсин (А. Қ а ҳ- ҳ о р). Кимдаки намунали ишласа, у ҳурматга сазовор бўлади. Ким­даки ҳар куни гимнастика билан шуғулланиб турса, у соғлом ва бақувват бўлади. Эрташ гапда эга бўлиб келган ким олмоши ўр- яида цайси киши сўзи қўлланиб, бош гапдаги эгани изоҳлаб келиши ҳам мумкин. Бу сўз асли «аниқловчи-аниқланмиш» бирикмасидан ташкил топган бўлиб, тузилишига кўра аниқловчи эргаш гапга бир оз ўхшаса ҳам, бош гапнинг эгасини изоҳлаб келгани учун эга эр­гаш гап саналади: Қайси киши ҳақиқатни куйласа, у енгиб чиқади (Ш. Рашидов).К.айси киши эрталаб шундай зарядка қилса, у дардга чалинмайди (П. Т у р с у н).
Шунингдек, нима олмоши ўрнида қайси нарса ёки цандай нарса бирикмаси ишлатилиб, бош гапдаги ўша ёки шу олмошларини изоҳ- лайди: Қайси нарса кўзига кўринса, ўша уни қизиқтиради.Демак, эга эргаш гапли қўшма гап компонентларининг бир-бирига феъл­нинг шарт формаси орқали бирикадиган турида кишилик ва сўроқ олмошлари сон жиҳатидан деярли мос бўлади. Шунинг билан бирга бундай сўзлар ҳар икки компонентда ҳам деярли бир хил ке- лишик формасида келади, яъни эргаш гапдаги бош келишикда қўл- ланган эгага мос ҳолда бош гапда ҳам олмош — эгалар шу кели­шикда келади. Бу хилдаги мосликнинг ўзгариши билан эга эргаш гап мазмуни ва функциясига кўра аниқловчи ва тўлдирувчи эргаш гапга силжийди: Кимки Гўрўғлининг Ғиротини олиб келса, шунга бераркан Нигорхон қизинислом шоир). Кимдан халща жабр-зулм содир бўлса, у бизнинг душманимиздир (Ойбек). Кимки2шиидан рози бўлса-ю, шод бўлса, унинг иштаҳаси 'ҳам яхши бўлади (Ш. Рашидов)Нимаики қилсанг тилак, барига ўқиш керак (Ҳ а м з а).
Бу хилдаги қўшма гап компонентларининг кесими кўпинча феъл орқали ифодаланади. Бундай феъл кесимлар ҳар икки компо­нентда ҳам замон, шахе ва сонга кўра мос бўлади: Аравадан нима тушган бўлса, ўша йўцолди холос(Саид Аҳмад). Ким кўп ўқиса, у куп нарсани билади. Кимки Навоий асарларини ўқиган бўлса, у Навоийнинг қандай талантга эга эканлигини фаҳмлайди («ёш Ленинчи»), Эга эргаш гапли қўшма гапларда нисбий сўзлар деярли ҳамма вақт ҳар икки компонентнинг олдида келади. Лекин айрим вақтда гапдаги бошқа бўлакларга аҳамият берилиб айтилса, ўша сўзлар олдин келиб, изоҳловчи эга кейин келиши мумкин: Қайси киши бу гавдани тўдадан чиқариб, бошқа отлиқларни ўзиб бориб, Иброҳимбек олдига ташласа, мол-мулки ва хотинни ўша олади (С. А й н и й).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish