Ҳасанхон цайда бўлса, ций-чув ҳам шунда бўлур («Узбекхалқ достонлари»);
а) эргаш гапда цай (қайси) томон, бош гапда шу (ўша) гомон сўзлари иштирок этади: Шамол қай томонга эсса, майсалар ҳам шу томонга бошини эгади (Ш. Рашидов). Қайси томонда яхши ер бўлса, шу ерни зўрлик билан қўлга киритдилар (С. Айний).
Урин эргаш гап бош гапдаги ўринга муносабатни кўрсатувчи сўзларнинг маъносини изоҳлайди. Бу сўзлар кўрсатиш олмоши ва ўрин билдирувчи ер, томон, жой каби отларнинг қўшилиши- дан ташкил топиб, бош гапдаги феъл кесим олдида ўрин ҳоли бў- либ келиши ёки қўшма кесим составида қўлланиши мумкин. Қўш- ма кесим бўлиб келганда уларнинг кўмакчи қисми бўлмоқ феъли билан ифодаланади: Кўз каерда бўлса, меҳр ҳам шу ерда бўлади (Мақол). Соф виждонли Одина қаерда бўлса, унинг севгилиси Гулбиби ҳам шу ерда бўлади (С. Айний).Кўпчилик қаерда бўлса, сен ҳам шу ерда бўл (И. Р а ҳ и м).
Одатда эргаш гап томонидан изоҳланаётган, маъноси конкрег- лаштирилаётган шу ерда, шу жойга, шу томонда каби сўзлар эргаш гапдаги қаерда, қайси жойга каби сўзлар билан кўпинча бир хил келишик формасида келади. Нисбий сўзлар баъзан келишик- да мослашмай келиши ҳам мумкин. Урин эргаш гапли қўшма гаи бўлиш учун ҳар икки компонентдаги нисбий сўз ҳам ўрин кели- шиклари формасида қўлланиши керак. Агар составида ўрин ке- лишиклари аффиксини олган қаер, қай томон, қайси ер каби сўз- лар бош гапдаги шу келишик формаларида бўлмаган ўша ер, ўша томон каби сўзларни изоҳласа, у гап ўрин эргаш гапли қўш- ма гап саналмайди. Чунки ўрин эргаш гап бош гапдаги ўрин ҳо- лини изоҳлайди: Қаерга халқимиз қўл урса, шу ер обод бўлади. Бўрон қаерга борса, ўша ер харобазорга айланади (Ш. Рашидов).
Бу мисоллардаги эргаш гаплар бош.гапда белгини кўрсатувчи олмошни изоҳлаб келганлиги учун аниқловчи эргаш гапли қўш- ма гап саналади.
Урин келишиклари формасида келган нисбий сўзлар баъзан келишикда мослашмаган бўлсалар ҳам, улар ўрин эргаш гапли қўшма гаи бўлади: Нисбий сўзлар эргаш гапда жўналиш, бош гапда ўрин-пайт келишигида қўлланади: Биз цаерга дўстлик қў- лини чўзсак, шу ерда халқ бизни олқишлайди. Ҳиндистоннинг қаерига бизнинг раҳбарларимиз борса, шу ерда халқ, уларни шод- лик билан кутиб оларди (Газетадан).
Қаерга бошинг суқилса, шу ерда иш пачава (Н. Островский).
Эргаш гапда ўрин-пайт, бош гапда жўналиш келишик аффиксини олган нисбий сўзлар қўлланади: Қорахон подшонинг Ширвон эли қайда бўлса, Равшанбек ҳам шу ерга онасидан сўрамай, ота- сига билдирмай жўнади («Узбек халқ достонлари»). Қаерда бои- ра товуши эшитилса, ўша ерга «дойра хабар» бўлиб кириб бора- миз (С. А й н и й).
Айрим вақтда эргаш гапдаги ўрин равиши бошқа бўлакларга нисбатан, аҳамият бериб айтилгани учун -ки ёрдамчиси қўшиб ишлатилади: Қаердаки раис яроқсиз бўлса, ўша колхозда тартиб- сизлик ҳукм суради, иш пачава бўлади (Г. Николаева).Қаер- даки сув мўл бўлса, у врда табиат чиройли бўлади.
Айрим эргаш гапларнинг кесимлари от кесим шаклида келиб, экан тўлиқсиз феъли билан бирга қўлланади: Қаерда бекорчилик бор экан, у ерда бемаънигарчилик авж олади («Муштум»).
От кесим шаклида ифодаланган эргаш гап кесимларидан кейин эса тўлиқсиз феъли ҳам ишлатилади. 1\аерда саодат қуриб, ошиён, халқи ҳаётидан миннатдор эса, Шу ерда қўшиқдан жа- ранглаб осмон, Меҳнатдир муҳаббат, шарафдир бўса (Ғ. Ғ у л о м).
Урин эргаш гапли қўшма гапда қўлланадиган нисбий сўзлар доим эргаш ва бош гапнинг кесимларига боғланиб келмасдан, бошқарувчи сўзи феъл бўлган айрим оборотларнинг маълум бў- лакларига боғланиб келиши мумкин: Мелиполвон қаерга бориб, деворни емира бошласа, Олахўжа тезда шу ерга бориб деворни боягидай махкам қучоқлаб ётиб олади (П. Т у рсу н).
Бу мисолдаги цаерга, шу ерга нисбий сўзлари ҳар икки ком- понентнинг феъл кесимига (емира бошласа, ётиб олади сўзлари- га) боғланмай, ҳар икки компонентдаги бориб сўзига тобеланган- дир.
Урин эргаш гап деярли ҳамма вақт бош гапдан олдин қўлла- нади: бундай қўшма гаплардаги бир-бирига мос бўлиб ишлатил- ган нисбий сўзлар у компонентлар ўрнининг алмашинишига унча йўл бермайди. Сен цаерга борсанг, мен хам неварамни шу ерга олиб бораман (А. Қаҳҳор).Катта арава қаёққа юрса, кичик арава ҳам шу ёща юради (Мақол). Зулхумор ойимлар щерда бўлсалар, сўзга ўргатилган майна ҳам шу еюда («Узбек халқ достонлари»). Қаерда гўзага асалари кўп ёпшиса, ўша ерда пахта ҳосили мўл бўлади, асал хам (Ҳ. Назир).
Сабаб эргаш гапли қўшма гап
Сабаб эргаш гап бош гапдаги ҳаракат, воқеанинг юзага ке- ли’ш сабабини, асосиии билдиради. Бундай қўшма гапларда эргаш гап сабабни кўрсатса, бош гап шу сабабдан келиб чиқадиган натижани ифодалайди: Султонмурод подшолардан афзал, чунки
оламнинг хазинаси унинг бошига жамланган(Ойбек). Бу. эҳти- молдан узоқ, чунки бизнинг ҳеч қайсимиз директор эмасмиз (П. Қодиров). Олимжон хатни ўқий олмади, чунки кабинетга бюро аъзолари йиғила бошлаган эди (Ш. Рашидов). Шошиш керак эмас, чунки бу йил тошқин хавфи йўқ (А. Қаҳҳор).
Сабаб эргаш гаплар мазмунан иккига бўлинади: реал сабаб мазмунини билдирувчи эргаш гаплар; реал бўлмаган, тахмин- ланган, гумон тутилган мазмунни ифодаловчи эргаш гаплар ёки гумон-сабаб эргаш гаплари.
Сабаб эргаш гап бош гапдаги воқеа, ҳаракатнинг юзага ке- лишидаги аииқ, реал сабабни кўрсатади. Бундай эргаш гаплар бош гап билан сабаб богловчилари, феълнинг сифатдош, равишдош формалари, кўмакчилар, бирикмали боғловчи сўзлар, айрим юкламалар орқали бирикади: Олимжон хатни ўқий олмади, чунки кабинетга бюро аъзолари йиғилиша бошлаган эди (Ш. Р а ш и д о в). Бизнинг турмушимиз унга ё қм ад и, шунинг учун мен рози бўлмайман. Бу уй илгари бедахона бўлганидан, дарчаси ҳам йўқ эди(Ойбек).
Сабаб эргаш гапнинг иккинчи тури бош гапдаги воқеа, ҳа- ракатнинг юзага келишидаги аниқ сабабини эмас, гумон қилин- ган, тахмин тутилган ноаниқ сабабни билдиради. Сўзловчи учун бош гапдаги ҳаракатнинг бажарилиш сабаби номаълум бў- лади. Бундай эргаш гаплар бош гапга шекилли, -са керак, -ми ёрдамчилари орқали бирикади: Климов қизиқроқ гап айтди шекилли, Жўрабой бутун гавдасини ларзага келтириб кулди(Саид А ҳ м а д). Сайфулла дарча тагида ўтирган бўлса керак, Холму род шошилмай қараб турди (П. Турсун).Бола бир нарса чақиб ол- дими, бирдан ғиншиб қолди.
Сабаб эргаш гапли қўшма гапда ёрдамчиларнинг қўлланиши- га ва стилистик талабга кўра эргаш гап бош гапдан олдин, кейин ёки унинг ўртасида келиши мумкин.
Сабаб эргаш гапли қўшма гапнинг компонентлари -ганидан, -гани учун (сабабли, бўлса керак туфайли, кейин, орщсида), -иб, -гач, -май, -ми, шекилли, шунинг учун ёрдамчилари орқали бирик- канда эргаш гап бош гапдан олдин келади: Халқ орасида шовқин- сурон кўтарилганидан, Иброҳим сўздан тўхташга мажбур бўлдн (С. Айний). Даре тошганлиги учун, экиннинг ярми нобуд бўл- ди. Сув сатҳини шамол цалқитгани туфайли, дарё шовқини ку- чайди (Ҳ. Ғулом). Янги ерлар очилиб, кўп одам кўчиб келди. Прожекторнинг ёруғини кўргач, кўнгли яйраб кетди (П. Турсун). Биров эшикни очди шекилли, ҳамма бирдан эшик томонга қаради. Аёл унамади, шунинг учун чол цопни тўлдиришга мажбур бўлди (Ойбек).
Компонентларнинг бу хилдаги тартиби ўзгарса, бош гапга ор- тиқ аҳамият берилган бўлиб, эргаш гапдаги сабаб мазмунига кам аҳамият берилган, қўшимча илова тарзида айтилаётгандай бў- лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |