Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet167/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Деса орқали бош гапга боғланадиган шарт эргаш гапларда умумлашган шахе берилиши мумкин: Бўлай десанг, сен одам
тенг қўлингга цурол ол (Ҳ. О л и м ж о н).
Демоқ феъли -гунча аффикси билан бирга қўлланиб. бош гап­даги ҳаракатнинг юзага келиш пайти ва шартини билдиради: Ка­чен даштда цолдим дегунча, тўғри сизларникига келавераман (С. Бабаевский).
Баъзан шарт эргаш гапларнинг кесими составида туриб, тақ- дирда сўзлари келиб, бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келиш шар­тини кўрсатиши мумкин: У келмасдан туриб, мен бормайману келмаса, мен бормайман. Б у доиралар халқаро вазиятдаги кес- кинлик юмшаган тац,дирда, яна миллион-миллион кишилар Ши- молий Атлантик блоки ҳақиқатда тинчлик иши учун асосий хавф эканлигини тушуниб цолдилар, деб ҳам қўрқмоқдалар (Газе- тадан).
Шарт эргаш гапли қўшма гапнинг бош гап қисмида ундай бўлса, шунда, у вақтда каби сўзлар ва бирикмалар иштирок этиб, эргаш гап шу сўзларнинг маъносини конкретлаб, изоҳлаб келиши мумкин. Бу сўзлар функциясига кўра бир оз равишга яқин- лашган бўлади: Агар йигит бўлсанг, юрагингда гарддек чўғ бўлса, у вақтда оёғимга йщиларсан(Ойбек).Еқса агар унга бу сўзим шу чоқ менга ёғлиқ иш тайин («Муштум»), Агар Сергей Тимо­феевич ёрдам бермаса, унда нима қилишимизни билмайман (С. Бабаевский). Мана шу партия чизиб берган йўлдан қил- ча тойсам, унда гуноҳим ўзимда (Саид Аҳмад).
Бундай қўшма гапларда шарт эргаш гап бош гапдаги унда, ундай бўлса, у вақтда сўзларининг изоҳловчиси саналади. Бу сўз- ларни қўлламай эргаш гап билан бош гапни бириктириб, шарт эргаш гапли қўшма гап ҳолида бериш ҳам мумкин: Мана шу пар­тия чизиб берган йўлдан қилча тойсам, гуноҳим ўзимда.
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда бош гапдаги воқеа, ҳара- катнинг қандай шарт билан бажарилишини ифодалашда бош гапдаги воқеа аниқ юзага чиқишини ёки унинг бажарилиши эҳтимол тутилганлигини кўрсатиш учун бош гап қисмида албат- та, эҳтимол, балки каби сўзлар иштирок этади: Чойхонадами,
чайла ё пайкалдами, тўртта одам жам бўлса, албатта ҳосил ҳақи- да, план, центнер ҳақида гап бўлади(Саид Аҳмад). Султонов аралашмаганда эди, эҳтимол Қодиров эгардан тушган бўларди (Ш. Р а ш и д о в). Эрта-индин сафар анжоми тайёр бўлса, балки жўнармиз (Ойбек).
Шарт эргаш 'гап бир составли гап шаклида тузилган бош гап­ни изоҳлайди: Агар кампир тиришган юзини ҳиёл кўрсатиб ўтир- маса, шу чирик мато ичида жонли инсон борлигига шубҳаланса бўлар эди (А. Мухтор).Қари келса ошга, ёш келса ишга (Мақол).
Шарт эргаш гап модал сўзлар орқали сўз—гап типида тузил­ган бош тапни изоҳлаб келиши мумкин:
а) Кошки сўзи бош гап бўлиб келади: Кошки, бу кўз кўради- ган бўлса (Ой дин).
б) Эҳтимол сўзи бош гап бўлиб келади: Отасининг уйидан чи- қиб кетса, бола туфайли ярашсам, эҳтимол эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
в) Ажаб эмас сўзлари бош гап вазифасида келади: Мен ҳам савдода сузиб, савдода ухласам, ажаб эмас(Ойбек).
г) Майли сўзи бош гап бўлиб келади: Ҳамма келса, майли.
д) Балли сўзи бош гап вазифасида қўлланади: Шунга ишон- сангиз, балли (Ҳ. Ғул ом).
е) Кани энди ёки қани сўзи бош гап бўлиб келади: Қани энди ҳозир Василий бўлса (П. Турсун). Қани эдики, манави дашт- ларга ҳам сув чищ қолса (Ш. Рашидов).
ж) Бас сўзи бош гап бўлиб келади: Планимизки бажарсак,

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish