аиунацанги шўх ўйинга туигиб кетдики, ер ларзага келди, чанги ос- монга кўтарилди.
Уюшиқ эргаш гапли мураккаб қўшма гапларни тузилиши ва мазмунига кўра икки группага ажратиш мумкин. Биринчи группани ташкил қиладиган эргаш гаплар ҳам мазмуни, ҳам формаси бир хил бўлади: Шунда Замоннинг эрлиги тутиб, ғайрати ҳаддан ошиб, кўнглида Гўрўғлига тоғдай суяниб, қаҳрланиб шоҳга бир сўз деди (Ислом шоир).Уфқ. ёқут кўйлак кийганда, Тонг кулганда, хени кутгандим (У й ғ у н). Пилла тутинг, бўлсин деб, шартнома- миз тўлсин деб («Қўшиқ»).
Иккинчи группани ташкил қиладиган эргаш гаплар мазмунан бир хил бўлса ҳам, формасига кўра, бош гапга боғлайдиган ёрдам- чиларига кўра ҳар хил бўлади: Қилтириқ махсум чархчилар ишхо- насига ўтиб кетганда, кетидан эшик ёпилиши билан, арқоқларнинг шақир-шуқири бирин-кетин тинди (А. Мухтор).Пахта ва кўсак- лар тамом териб бўлингандан кейин, ғўзапоялар ҳам йиғиштириб олингач, далага трактор туширилади («Совет Узбекистони»),
Мазмунга кўра ҳар хил бўлган бирдан ортиқ эргаш гаплар бир бош гапга алоҳида-алоҳида боғланиши орқали биргалик эргашу- ;вини ташкил қилиши мумкин. Бундай эргаш гаплар бош гапга ■алоҳида-алоҳида боғлангани билан, формасига кўра бир хил бўл- магани учун уюшиқ эргаш гаплар эмас, уюшмаган эргаш гаплар ҳисобланади.
Узбек тилида кўпинча қуйидаги эргаш гаплар уюшмаган компо- нентли биргалик эргашувини ташкил қилади:
а) Пайт ва мақсад эргаш гаплари бирга қўлланади: Қизғин жангдан чарчаб ва чўллаб чищанингда ёвни ўлдириб, Ташналигинг босилсин дея, Шароб берсам коса тўлдириб (У й ғ у н).
б) Сабаб ва равиш эргаш гаплари бирга келади: Шунда кани- .заклар цўрқиб, юзлари бўзариб, лаблари гезариб, титраб туришди
(Ислом шоир).
в) Сабаб ва шарт эргаш гаплари бирга ишлатилади: «Маром», «бомаслаҳат» каби сўзларни цўп цўллагани учун, колхоз чойхона- сида ё бирон ўтиришда аския бошланса, аскиябозлар уни шу жи- ҳатдан кулгига олар эдилар(Ойбек).
г) Шарт ва ўхшатиш эргаш гаплари бирга қўлланади: Агар масалага беғараз царасак, тарихда ўтган куп олимларнинг назария- ларида нотўғри фикрлар билан бирга тўғри фикрлар ҳам бўлгани- дек, бу назарияда ҳам нотўғри фикрлар билан бирга тўғри фикрлар ҳам топишимиз турган гап («Фан ва турмуш»);
д) Равиш эргаш гап ва ўхшатиш эргаш гаплари бирга ке- лади: Ражаб бобонинг лаблари пир-пираб, кўз жияклари ғижим- лангандек, сон-саноқсиз ажинларга ўралди(Саид Аҳмад).
е) Тўсиқсиз эргаш гап ва ўхшатиш эргаш гаплар бирга ишлатилади: Очлик андишаси бошидан кўтарилса ҳам, юрагининг бир ларчаси узилган каби, чуқур цайғу, ўксиниш сезди(Ойбек). Лккови бир аччщлашиб уришиб олишганда хам, балки момащл- дироқ ҳавони тозалагани каби, оралари майда-чўйда нарсалардан тозаланган бўлар эди (П. Қ о д и р о в).
ж) Шарт ва пайт эргаш гаплари бирга қўлланади: Дастлабки вақтларда ёрдам берсангиз, ишлар жўнашиб кетгандан кейин, унча •юғирлигим тушмас (А. Қ а ҳ ҳ ор).
з) Шарт ва тўсиқсиз эргаш гаплари бирга келади: Агар тунов лун бу ерлардан босмачилар тўдаси ўтган бўлсайди, ҳеч бир ало- .мат цолмаганда ҳам, кўчаларда от изи цоларди (С. А й н и й). Борди-ю рост бўлса, ҳаммаси эмас, ярми рост бўлганда ҳам, жуда хунук гап-ку! (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Баъзан бу эргаш гапларнинг ўрни алмашиб тўсиқсиз эргаш гап •олдин шарт эргаш гап кейин келади: Бундай одамлар унинг эъти- цодига қарши фикр айтсалар ҳам, агар ўша фикр самимий айтилса, ҳеч аччиғи чиқмас эди (М. Иброҳимов). Бундай қўшма гапларда ўртада келган шарт гап мазмунига кўра кириш гапга бир оз яқинлашган бўлади.
и) Пайт ва тўсиқсиз эргаш гаплар бирга келади: Пахта терими бошлангач, ҳаво очщ бўлса ҳам кўпчилик колхозлар сушилкала- рини тайёрлаб қўйдилар («Тошкент оқшоми»).
й) Сабаб эргаш гап ва тўсиқсиз эргаш гаплар бирга келади: Музаффар мирзонинг беклари келиб, ўктам йигитлари етиб келмай туриб, Тўғонбек тезда чордона қуриб ўтирди(Ойбек).
Эргаш гапларни бош гапга туташтирувчи ёрдамчининг турига :қараб, сабаб эргаш гап тўсиқсиз эргаш гап билан ёнма-ён эмас, бош гапдан кейин келиши мумкин: Қизнинг йўл четида нимчасини пана цилиб туриши ғалати бўлса %ам, Холмурод бунинг «қишлоқ шароитига мос» эканини англади, чунки цишлоцда очиқ юравера- диган аёллар битта-иккитагина эди (П. Т у р с у н).
к) Пайт ва сабаб эргаш гаплари бирга келади: Ефим Данилович гапираётганда, ҳамма у томонга интилиб, Турсуной билан Ба- шоратга ҳеч ким эътибор бермай қўйди (А. М у х т о р). Крри Зоҳид ўлдирилгандан кейин, вориси бўлмаганидан, ворисликни қози калон олди (С. А й н и й).
л) Ухшатиш ва сабаб эргаш гаплари бирца қўлланади: Уни бир номаълум одам ушлатиб кетгандай, очгани юраги дов бермай; дам орцасига, дам цоғозга щрарди (А. М у х т о р).
м) Равиш эргаш гап ва мақсад эргаш гап бирга ишлатилади: Эрта тонгдан то кечаси соат ўнгача баъзиларимиз стол ёнидая қимирламай, баданимиз қотиб қолмасин деб қаттиқ хамирни чў- зиб ўтирардик (М. Г о р ь к и й).
н) Пайт ва ўхшатиш эргаш гаплари бирга қўлланади:Хотин- лар ўтириб олгач, Анна гўё унинг орқасидан биров итариб юбор- гандек қизга чўзилди, уни дарров бағрига босиб ўпди (Г. Нико- л а ев а). «Фарход» тўғрисида сўз борганда, ҳали сен деганингдайг кишининг кўкраги тоғдай кўтарилади (Ойбек).
о) Сабаб ва равиш эргаш гаплари бирга қўлланиши мумкин:: Шунда Ширин ва Шакар жаллодлардан бу сўзни эиштиб, кўнгли бузилиб, бағри эзилиб, шу сўзларни айтиб, жаллодларни олдига. туша берибди («Ширин ва Шакар»).
Айрим вақтда пайт ва ўхшатиш эргаш гаплари кетма-кет кел- май, ўртада бош гап келиши мумкин. Бу нарса эргаш гапнинг бош гапга боғланишини таъминловчи ёрдамчиларнинг турига боғлйқ.. Агар ўхшатиш эргаш гапи бош гап билан -гандек (-гандай) ёрдамчиси орқали боғланса, эргаш гаплар кетма-кет, қатор келиши; гўё, гўё... (...дай) ёрдамчилари орқали бирикса, бош гапнинг икки чек- касида келиши мумкин: Улуғбек цоронғи ҳовлида эшиклари ланг: очщ ёки қия очиқ қолган қатор ҳужраларнинг ёнларидан ўтар экан цаттиц олинган нафас овози, аллащндай ғудурланишларни ёки ажибужи гапларни эшитар эди, гўё ҳужра эгаларига ҳамон фалакнинг гардиши кўрингандай туюларди (С. Бородин).
Узбек тилида ҳар хил эргаш гаплардан ташкил топган мурак- каб қўшма гапларнинг икки хил эргаш гапли варианта кўпрок. ишлатилади. Баъзан биргалик эргашувини ташкил қиладиган мураккаб қўшма гаплар ҳар хил бўлган уч ёки ундан ортиқ эргаш гапларнинг бош гапга тобеланувидан ташкил топиши мумкин:
Шарт+сабаб + тўсиқсиз эргаш гаплар + бош гап шаклида келади: Агар бўлмаса озод ҳур ўлка, У ҳар қанча бўлса-да кўркам, Кўчаларида кезса-да баҳор, Бундай ўлканинг кимга нафи бор? (Уйғун).
Тўсиқсиз + сабаб + ўхшатиш эргаш гаплари+ бош гап ҳолида қурилган бўлади: Буларнинг илм даражалари, ёшлари орасида
катта тафовут бўлишига қарамай, мадрасанинг энг қашшоқлари бўлганларидан, аксар вақт тўпланиб, икки ярим бир бутун дегандай овқат тадоригини бирга кўришар эди (О й б е к).
Икки хил эргаш гапнинг биргалик эргашуви орқали бош гапга тобеланишидан тузиладиган мураккаб қўшма гапларда мазмунан бошқа-бошқа бўлган эргаш гаплар учун баъзан умумий бўлаклар ишлатилади. Бу умумий бўлаклар икки эргаш гапга тааллуқли бўлади: Музаффар Мирзонинг беклари келиб, ўктам йигитлари етиб келмай туриб, Тўғонбек тезда чордона қуриб ўтирди (Ойбек).Ражаб бобонинг лаблари пирпираб, кўз жияклари ғижим- лангандек, сон-саноқсиз ажинларга ўралди(С. Аҳм ад).
Келтирилган мисолларнинг биринчисида Музаффар Мирзонинг.. иккинчисида Ражаб бобонинг сўзлари ҳар икки эргаш гапнинг эга- лари—қаралмиш учун қаратқичли аниқловчи бўлиб келган (Музаффар Мирзонинг ўктам йигитлари; Ражаб бобонинг лаблари, Ражаб бобонинг кўз жияклари).
Икки хил эргаш гап учун умумий бўлган бундай сўзларнинг ишлатилиши биргалик эргашувини ташкил қилувчи компонентлар орасидаги зич боғланишни таъминлайди ва у компонентларйинг ҳар бири бош гапга алоҳида-алоҳида боғланишини кўрсатади.
Биргалик эргашуви орқали бош гапга бирикадиган мураккаб қўшма гаплар уюшган ва уюшмаган компонетларнинг кетма-кет келувидан тузилган бўлади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапларнинг сони камида учта бўлиб, унинг составида уюшган (.бир хил) эргаш гаплар ва уюшмаган (ҳар хил) эргаш гаплар мавжуд бўлиши мумкин: Ёв тамом бўлди деб келганда хабар, Муяссар бўлганда муқаддас зафар, Москва сўнгги бор салют берганда, Қизлар ғолибларга чечак терганда, Буйруц берганида Олий қўмон- дон, Кўзлари мунаввар, юзлари ҳандон, Кифтида ялтираб тилла погони; Оламни тўлдириб дабдаба, шони; Арғумоқ ўйнатиб мағ- рур, бахтиёр; Қайдасан, она деб, қайда деб диёр, келади музаф- фар соҳибқиронинг(У й ғ у н).
Бу мисолда пайт ва равиш эргаш гаплари бир бош гап (келади музаффар соҳибциронинг)га тобеланиб келган. Биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи мисралардаги пайт эргаш гаплари уюшган эргаш гаплардир. Шунингдек, кейинги мисралардаги беш- та равиш эргаш гап ҳам ўзаро тенгланиш муносабатига эга бўлган уюшган эргаш гап саналади. Равиш ва пайт эргаш гаплари эса икки хил эргаш гап бўлгани учун, гарчи улар бош гапга бир хил боғланса ҳам, уюшмаган эргаш гаплардир, Шунинг учун бундай мураккаб қўшма гапларни уюшган ва уюшмаган эргаш гаплардан ташкил топган деб ҳисоблаймиз. Мисоллар: Юрса агар томирда қонинг, Азиз бўлса бир парча нонинг, Керак бўлса номус, виждонинг; Бўлсанг. йигит, бўлсанг ҳамки чол, Қў- лингга қурол ол (Ҳ. Олимжон). Отга зарбини тўкиб, цаҳри- аччиғи келиб, худди кун ботгандай бўлиб, қоронғулик тушгач, ғор- да кечаси билан йўл тортди (Исломшоир).
Биринчи гапда тўртта шарт эргаш гап битта тўсиқсиз эргаш гап билан биргалик эргашуви орқали бош гапга боғланган. Шарт эргаш гаплар ўзаро уюшган, тўсиқсиз эргаш гап билан эса уюшмаган. Иккинчи мисолда учта равиш эргаш гаплари битта пайт эргаш гапи билан бош гапга алоҳида-алоҳида боғланиб келган.
Демак биргалик эргашув орқали бирикадиган мураккаб қўшма гапларнинг структурасига кўра шундай хулосалаш мумкин:
Бир хил эргаш гаплар икки ёки ундан ортиқ ҳолда келиб бош гапга тобеланади. Бундай эргаш гаплар уюшган эргаш гап саналади. Юрса агар томирда қонинг, Азиз бўлса бир парча нонинг, Керак бўлса номус, виждонинг, ...Қўлингга қурол ол!
Бу мисолда учта шарт эргаш гап ўзаро тенг боғланиб уюшиб келган. Уларнинг ҳар бири бош гап билан тобеланиб боғланган.
Ҳар хил эргаш гаплар икки ёки ундан ортиқ ҳолда келиб бош гапга тобеланади. Бундай эргаш гаплар уюшмаган эргаш гап саналади:
У сўзини тамомлаганда, мулойим шабада эсиб, гўё кўкатларни қимирлатгандек, одамлар орасида ҳаракат бошланди (А. Қаҳ- ҳор).
Бу мисолнинг боғланиш схемаси юқоридагига ўхшаш бўлади.
Уюшган ва уюшмаган эргаш гапларнинг бирикувидан ташкил топади.
Компонентлари кетма-кет эргашув орқали би- р и к у в ч и мураккаб қўшма гапларда эргаш гаплар ҳар бири бевосита бош гапга боғланмай бири иккинчисига, иккин- чиси учинчисига ва ҳоказо шу каби боғланади.
Бундай қўшма гаплардаги баъзи эргаш гаплар икки хил ҳодат- да ишлатилади: Узи бошқа гапга эргашади ва айни бир вақтда ўзига бошқа бир эргаш гапни тобе қилиб келади: Йўргаги юзини яширган бўлса, нафас олишга цийин бўлмасин деб, қия қилиб юзини очиб қўяман (Ғ. Ғ у л о м).
Бу мисолда биринчи эргаш гап (йўргаги юзини яширган бўлса) абсолют тобе бўлиб, иккинчи эргаш гап (нафас олишга щйин бўл- масин деб) олдинги эргаш гап учун нисбий бош гап, кейинги гап (қия қилиб юзини очиб ц.уяман)т& нисбатан эргаш гап саналади. Демак, биринчи компонент эргаш гап, иккинчи компонент ҳам эргаш, ҳам «бош» гап, учинчи компонент эса бош гап вазифасида келган. Бу хилдаги кетма-кет эргашувни схема билан қуйидагича «ўрсатиш мумкин:
Худди шунга ўхшаш ҳолатни яна қуйидаги мисолларда кўриш мумкин: Улар кичкина ҳовлининв бир цанотли пастаккина эщиги- дан кирганларида, айвондаги ўчоқ олдида ўтирган икки аёл бара- вар ўринларидан туришса ҳам, бой уларни жеркиб ташлади (С. А й н и й). Бир купи бозорга тушиб узум олмоқчи бўлган экан-, узумфуруш анграйиб, торозиси цўлидан тушиб кетипти (А. Қ а ҳ- ҳор).Кўчага чиқса, худди биров муборакбод қилаётгандай, раи- дий шу куни овқатга ҳам бормади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бундай мураккаб қўшма гаплар составидаги эргаш гаплар бош гапга богланишига кўра турлича бўлади. Яъни улар турли дара- жаларга эга бўлади. Тартибга кўра энг охирги компонент—бош гап олдидаги эргаш гап биринчй даражали, ундан олдинги эргаш гап иккинчи даражали, ундан олдингиси эса учинчи даражалй эргаш гап ва ҳоказо шу каби тартиб билан номланади.
Биринчи даражали эргаш гап бевосита бош гап олдида келиб ўзйдан олдинги—иккинчи даражали эргаш гап учун бош гаплик вазифасИни бажаради, ўзидан кейинги бош гап эса, эргаш гаплик вазифасини бажаради. Иккинчи даражали эргаш гап ҳам ўзидав олдинги компонент учун бош гап, кейинги компонент учун эргаш гап саналади: Эгни бошлари кўримсиз, йиртиқ-ямоқ бўлишига карам ай, башараларидан цаҳр-ғазаб ёғилиб, шиддат билан қадам ташлаб борардилар (П. Т у р с у н).
Бу гап уч компонентдан ташкил топган бўлиб, охирги компонент (шиддат билан қадам ташлаб борардилар) бош гап, иккинчи компонент (башараларидан қаҳр-ғазаб ёғилиб) биринчи даражали* эргаш гап, биринчи компонент (эгни бошлари кўримсиз, йиртиц.- ямоц, бўлишига қарамай) эса иккинчи даражали эргаш гап саналади.
Келтирилган мисолда иккинчи даражали эргаш гап (биринчи компонент) биринчи даражали эргаш гап (иккинчи компонент) дат ҳаракатнинг юзага келишига тўсиқ бўлмаган воқеани, биринчи даражали эргаш гап (иккинчи компонент) эса, бош гап (учинчн компонент)даги ҳаракатнинг юзага келиш ҳолатини билдиради.
Буларнинг эргашиш схемаси қуйидагича:
Демак, бундаги тўсиқсиз эргаш гап равиш эргаш гапдаги ҳа- ракатнинг бажарилишига тўсиқ бўлмаган воқеа-ҳаракатни, равиш эргаш гап эса бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келиш ҳолати- ни билдиради.
Кетма-кет эргашув орқали тузилган мураккаб қўшма гаплар состави жиҳатдан икки группага бўлинади: 1) ҳар хил эргаш гап- лардан ташкил топган кетма-кет эргашувли қўшма гаплар; 2) бир хил эргаш гаплардан ташкил топган кетма-кет эргашувли қўшма гаплар.
Ҳар хил эргаш гаплардан тузилган қўшма гапларнинг қуйида- ги кўринишлари кўпроқ ишлатилади:
Пайт эргаш гап+тўсиқсиз эргаш гап + бош гап: Улар кичкина ҳовлининг бир цанотли пастаккина эшигидан кирганларида, айвон- *даги ўчоц олдида ўтирган икки аёл баравар ўринларидан туришса ҳац, бой уларни жеркиб ташлади (С. А й н и й).
Тўсиқсиз эргаш гап + равиш эргаш гап + бош гап: Эгни бошла- ри кўримсиз, йиртиц-ямоц бўлишига карамай, башараларидан қаҳр-ғазаб ёғилиб, шиддат билан кадам ташлаб борардилар <П. Турсун).
Шарт эргаш гап + мақсад эргаш гап + бош гап: Йўргаги юзини яширган бўлса, нафас олишга қийин бўлмасин деб, қия қилиб юзини очиб қўяман (Ғ. Ғ у л о м).
Сабаб эргаш гап + тўсиқсиз эргаш гап + бош гап: Иш ўринсиз ■бўлгач, киши ҳар қанча уринса ҳам, меҳнат бекорга кетади.
Пайт эргаш гап+ўхшатиш эргаш гап + бош гап: Кўчага чиқса, худди биров муборакбод қилаётгандай, Саидий шу купи овқатга хам бормади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Чоғиштириш эргаш гап + сабаб эргаш гап + бош гап: Самолёт юқорига кўтарилган сари, кислород етишмай, Баҳодирнинг юрак уриши тезлашди (Ж. Ш а р и п о в).
Ухшатиш эргаш гап + шарт эргаш гап + бош гап: Уктамжон'та- лаб қилгандай, яхши терим машинасини заводимиз ишлаб чицарса, ундан кейин далада кузги зўр сурон, дахмаза хам бўшашиб қола- ди(Ойбек).
Тўсиқсиз эргаш гап + мақсад эргаш гап + бош гап: Тўнғич бо- тир шерни ўлдира олишга ишонса ҳам, укаларим безовта бўлмасин деб, тўқайнинг бир томонига цочди («Эртаклардан»),
Пайт эргаш гап + равиш эргаш гап + бош гап: Ҳавони титратиб жаранглар экан, Кремль соатин акс садоси, Гимнимиз миллионча дилни юпатиб, Ишончга тўлади олам фазоси (Ғ. Ғулом).
Пайт эргаш гап + шарт эргаш гап + бош гап: Март ойи келгач, барча очилса, Не важҳ цилурман Ҳайринисога(Ҳамза).Ота ўлиб, боласига дўкон-дастгоқ мерос қолмаса, гадо бўлар экан, гиўрлик (А. М у х т о р).
Тўсиқсиз эргаш гап + шарт эргаш гап + бош гап: Келиб юзинг- ни бир кўрсатмасанг ҳам, сенинг хатинг келса, кўнглим тоғдай кў- тарилади (Т. С и д и ц б е к о в). Агар синик шиша бўлса ҳам, би- ровнинг мулки бўлса, хиёнат қилма!
Пайт эргаш гап + тўсиқсиз эргаш гап + бош гап: Аср-асрлар ■ўтиб, Ацлим нима буюрса, Барибир Ломоносов, унга бўлур муал- лим (Ғ. Ғ у л о м).
Пайт эргаш гап + сабаб эргаш гап + бош гап: У келганда, ик- ковлари гап билан бўлиб кетиб, иш қолиб кетарди (С. Б а б а- ■евский). Ефим Данилович гапираётганда, ҳамма у томонга инти- яиб, Турсуной билан Башоратга ҳеч ким эътибор бермай қўйди. (А. Мухтор). Бир куни бозорга тушиб узум олмоқчи бўлган .экан, узумфуруш анграйиб, тарозиси қўлидан тушиб кетипти (А. Қаҳҳор).
Пайт эргаш гап + равиш эргаш гап + ўхшатиш эргаш гап + бош г.ап: У сўзини тамомлаганда, мулойим шабада эсиб, гўё кўкатларни ■цимирлатгандек, одамлар орасида ҳаракат бошланди (А. Қа%~ *ор).
Пайт эргаш гап + пайт эргаш гап + ўхшатиш эргаш гап + бош гап: Тонг хира ёришиб, яқиндаги дарахтларнинг ко раса қиш цр- ронғилиги орасида сал кўринган ҳамон, Алексей худди биров турт- гандек, бирдан тўхтади (Б. П о л е в о й).
Ҳар хил эргаш гапларнинг кетма-кет эргашувидан ташкил то- падиган мураккаб қўшма гапларнинг яна бошқа хил қўлланиш вариантлари ҳам бор.
Бир хил эргаш гаплардан тузилган кетма-кет эргашувли мураккаб қўшма гапларда бирдан ортиқ эргаш гаплар бир бош гапга кетма-кет бирикади, уланади. Бундай қўшма гапни ташкил қилув- ■чи эргаш гаплар мазмунан бир хил бўлади.
Эргашиш орқали бирикадиган мураккаб қўшма гаплар — бир неча эргаш гапли қўшма гапларда компонентларнинг сони асарнинг жанр хусусиятига, ёзувчининг ёки сўзловчининг стилига кўра ик- кидан тортиб ўн, ўн икки ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. Узбек тилида эргаш гапларнинг сонини маълум миқдор билан чегаралаб бўлмайди.
Уч компонентли мураккаб қўшма гаплар:Ха- зон кўрмасин деб ёшликнинг боғи, Пайхон бўлмасин деб совет гупроғи, оёща қалциди кекса, аёл, ёш («Хат»дан). Бизда меҳнат унуми қанча баланд бўлиб борса, ишлаб чиқариш техникаси қан- чалик кўпроқ мукаммал бўлиб борса, бунда энг муҳим иқтисодий вазифани бажариш мумкин бўлади (Газетадан). Уйкуси қовоққа цотиб, Пиёдалаб кўп йўл тортиб, Неча циру сойдан ўтиб, Кўшкдан тушиб Замон кетди (И слом шоир).
Тўрт-беш компонентли мураккаб қўшма гаплар: Шамол тинма- ган бўлса ҳам, чанг-тўзон осмонни цоплаган бўлса ҳам, чўл қан- дайдир зерикарли ва хира кўринса ҳам, ёқимсиз булутлар кун ну- рини тўсиб турса ҳам, тонг отди (Ш. Рашидов).Қирқ йигит шо- шиб, дами ичига тушиб, ақлидан адашиб, бариси чувлашиб, тўра- ни ўртага олиб, ҳай-ҳайни солиб: кўзингни оч! — деди («Узбек халқ достонлари»).
Кўп компонентли мураккаб қўшма гаплар: Кун ботаётганда, чўл қоронғилашиб, ўроқчилар чопқиларини елкаларига қўйиб, ашула айтиб ўз шийпонларига қайтаётганларида, комбайннинг ғу- виллаши тиниб, арпй бошоқлари устидан хадер парраклари айлан- маган ва ялтираб кўринмаганда, чайлаларда шовқин-сурон ҳукм
сурган—бировлар бочка теварагини куршаб олиб ювинаётган, би- ровлар чопциларининг дамини болға билан уриб, эртаги иш учун- цайраётган, бир чеккада гулханлар ловиллаб ёниб турган, картошка билан цўй гўшти қайнаб турган цозонлар тепасида ошпаз хотин- лар тараддудланиб турган, хуллас ёзнинг илк оцшоми кирган пайтда, Кочубей номли колхознинг иккинчи бригада шийпонига меҳ~ монлар йиғила бошлади (С. Б а б а е в с к и й).
Чаманларни бўйлаб эсганда сабо, Ғунчалар тўлғониб ечганда қабо, Боғларда барц уриб очилганда гул, Ҳаёт ишқи билан сай- раса булбул, Шафтоли узумлар шарбатга тўлса, Кўк юлдузлар билан чароғон бўлса, Олтин табассумла кулганда цуёш, Қувно^. чацалоцлар кўтарганда бош, Шеър ўқилганда, чалинганда соз, Ял- лалар фалакка этганда парвоз, Ҳаёт ва бахт нури циздирса танни, Ҳарнеки эслатса улуғ Ватанни, Ҳаяжонга тўлиб сизни ўйлаймиз> Ширин суҳбатларда Сизни сўйлаймиз (У й ғ у н).
Do'stlaringiz bilan baham: |