Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet174/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

дентсан».
Демак бир кўчирма гап бир неча хил ўзлаштирма гапга, бир неча кўчирма гап бир ўзлаштирма гапга айланиши мумкин.
Кучирма гаплар дарак характерида бўлса, ўзлаштирма гапга айлантиришда у қуйидагича ўзгаради:

  1. Кўчирма гапнинг кесими ўтган замон феъллари орқали ифодаланган бўлса, ўзлаштирма гапда шахе, сон ва замон аф- фикслари ўтган замон сифатдоши аффикси -ган+эгалик аффик­си Н-тушум келишик қўшимчаси ишлатилади. Баъзан -ган аффик- сидан кейин -лик ясовчиси ишлатилиши мумкин: Қодиров бу тад~ бирларни ёцлади,дед и Ойщз (Ш. Рашидов):Ойқиз бу тадбирларни Кодиров ёкслаган(лиг)инй айтди.

Кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантиришда фақат феъл кесимигина ўзгармай, эгалик аффиксини олган сўз ва кишнлнк олмоши орқали ифодаланган бўлаклар ҳам ўзгаради: Укам Тош- кентда ўқиди,— дед и уста.Уста укасининг Тошкентда ўқиган- лигини айтди.
Бошқа бўлакларда бу хилдаги ўзгариш деярли сезилмайди: Кеча келдим,деди Карим. Карим кеча келганлигини айтди.

  1. Кўчирма гапнинг кесими ҳозирги замон феъллари орқали ифодаланган бўлса, ҳозирги замон формаси -ётган сифатдош ясов­чиси билан алмашади ва бу сўз эгалик аффикслари+тушум кели- шиги қўшимчаси билан ишлатилади: Ғўзаларимиз барвақт гул- лаётир,— деди чол.— Чол ғўзаларнинг барвақт гуллаётганлигини айтди.

-а, -й, аффиксини олган ҳозирги-келаси замон феъллари гап­нинг мазмуни кўпроқ ҳозирги замон билан боғлиқ бўлса, -ётган- (лик)ини шаклида, келаси замонга боғлиқ бўлса -(а) жак(лик)ини. ёки -моқчи эканлигини шаклида қўлланади: Мен Москвада ўқий- ман,деди Дилором.Дилором Москвада ўқиётганлигини айт­ди, Дилором Москвада ўцияжаклигини айтди, Дилором Москвада ўқимоқчилигини айтди.
Агар кўчирма гапнинг кесими от кесим бўлса, ўзлаштирма гап­га айлантирилганда, шу от кесимдан кейин — эканлигини ёки -лигини формалари қўшилади. Бу кесим составидаги тусловчи аф~ фикслар эса тушиб қолади: Қўлим баланд, дилим бацувват,деди Умурзоқ ота (Ш. Рашидов).Умурзоқ ота кўли баланду дили бақувват эканлигини айтди ёки Умурзоқ ота қўли баланд, дили бақувватлигини айтди.
Кўчирма гап сўроқ мазмунини ифодалаган бўлса, автор гапи­нинг кесими қандай феъл билан ифодаланганига қарамай, ўз- лаштирма гапнинг кесими фақат сўрамоқ феъли билан берилади:. Мажлис бошландими?деб сўради. У сўради: —• мажлис бошлан- дими? Буларнинг ўзлаштирилган формаси: У мажлис бошлан-
ган-бошланмаганини сўради.
Сўроқ мазмуни ифодаланган гаплар ўзлаштирилганда унинг интонацион хусусияти деярли ўзгариб туради. Кесимлари -ми юк- ламаси билан келган сўроқ гаплар ўзлаштирилганда, феъл кесим бўлишли ва бўлишсиз шаклда жуфтланиб, (экан)лигини форма- сини олади: Пахта чопиғини ўз вацтида тугатдингизми?деди Карим ота.Карим ота пахта чопиғини ўз вақтида тугатган- тугатмаганлигини сўради.
Сўроқ гап сўроқ сўзларининг иштироки билан тузилган бўлсаг унинг феъл кесими ўзлаштирилганда худди дарак гапларидаги- дек тусга киради. Лекин сўроқ мазмунини билдирувчи сўз сақла- нади: Қачон келдингиз?сўради Уктам.Уктам қачон келган­лигини сўради.Нима учун Олимжоннинг бригадасида иш яхши?— Нима учун унинг ғўзалари бўронни писанд цилмай- ди?...деди Бекбўта.— Бекбўта нима учун Олимжоннинг бри- гадасида иш яхши эканлигини, нима учун унинг ғўзалари бўронни писанд щлмаслигини сўради.
Сўроқ гаплардаги ундалма ўзлаштирма гапга айлантирилган- да чиқиш келишиги аффиксини олиб, воситали тўлдирувчи бўлиб' келади: Раис, нима учун бошцалар қолоқ?деди у.У раисдан нима учун бошқалар қолоқ эканлигини сўради.
Кесими бор, йўқ сўзлари билан ифодаланган кўчирма гаплар қу- йидагича ўзлаштирилади: а) агар кўчирма гап дарак мазмунинж билдирса, ўша сўздан кейин эканлигини ёки -лигини элементлари қўшилиб келади: Магазинда бир цанча китоблар бор, лекин даф- тар йўқ,деди опам.Опам магазинда бир цанча китоблар бор? (лигини), лекин дафтар йўқ эканлигни айтди; б) кўчирма гап сў- роқ мазмунини билдирса, ҳар иккала сўз жуфтланиб, -лигини ёк® эканлигини элементларини олиб ишлатилади:

  • Магазинда китоб борми?

  • Магазинда китоб йўқми?—деди опам.—Опам магазинда ки­тоб бор-йўцлигини сўради.

Буйруқ гаплар ўзлаштирилганда, унинг буйруқ майлидаги феъл кесими иш оти формаси + эгалик аффикси + керак (лозимг зарур) -г (экан)лигини шаклини олади: Маслаҳат эсдан чицма- син,— деди Алщул.— Алиқул маслаҳат эсдан чиқарилмаслиги кераклигини айтди. Тезроқ кетинг бу ердан, тоға,деди Ойқиз. — Ощиз тоғасига бу ердан тезроц кетиш кераклигини айтди.
Буйруқ гаплардаги ундалма ўзлаштирилганда, у кўпинча жўна- лиш келишиги формасида қўлланиб, воситали тўлдирувчи бўлиб' келади: Энди улар севинишсин, Муротали амаки,дед и янги раис.Янги раис Муротали амакига энди улар севиниши керак­лигини айтди.
Кўпинча кесими буйруқ феълнинг III шахе формасига эга бўл- ган кўчирма гаплар ўзлаштирма гапга айлантирилади.
Буйруқ феълларнинг I шахе формасини ўзлаштирма гапга ай- лантириб бўлмайди, II шахенинг эса ўзлаштирюгаши жуда кам учрайди.
Бир неча эргаш гапли қўшма гаплар,
Бирдан ортиқ эргаш гаплар бош гапга бирикиб, қўшма гап­нинг мўраккаб турини ташкил қилади. Ҳозирги ўзбек адабий ти- лида қўлланадиган эргаш гапларнинг ҳамма турлари ҳам бирдан ортиқ ҳолда келиб ёки бошқа эргаш гаплар билан бирга қўлла- ниб бир неча эргаш гапли қўшма гапни ҳосил қилиши мумкин: Севинч, цувонч юраклардан тошганда, Шодлик саси осмонлардан ошганда, Тўлқинимиз ер юзини босганда, Қимматдонлар танта- нангиз муборак! (Ғ. Ғулом). Хисров подшо Авазхондан бу сўз- ларни эшитиб, кўнгли бузилиб, юрак бағри эзилиб, ҳар кўзидан етмиш қатра ёш тизилиб, Авазхонга қараб бир сўз деди (Э. Ж у м ан б у л б у л). Бу дўстликда ғараз ва сохталик йўқ, •чунки бу дўстликнинг мухташам саройини бир чироғ ёритади, чун­ки бу дўстликнинг тоғ ва тупроқларини бир қуёш иситади, чунки бу дўстликнинг ҳамма дарёларида ҳам оби ҳаёт ощди, чунки бу ёўстликнинг ҳамма ўрмонларида ҳаёт дарахти кўкаради ■(Ҳ. О л и м ж о н). Ефим Данилович гапираётганда ҳамма у томон- £а интилиб, Турсуной билан Башоратга ҳеч ким эътибор бермай цўйди (А. Мухтор).
Бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг эргаш қисмини ташкил этувчи компонентлар кўпинча тенгланиш муносабатига эга бўла- ди. Ҳар бир компонент бири иккинчиси билан тенг ҳуқуқли компо- «ентдай бириккан бўлади. Бундай эргаш гапларни уюшган эргаш гаплар дейиш мумкин: Қалбингда ётса ҳам бир дунё алам, Қад- <дингни букса ҳам олам-олам ғам, Бошингга айрилиқ солса ҳам соя, Кўнглинг ғаш бўлса ҳам бениҳоя, Сочинг оқарса ҳам ҳиж- рон туфайли, Юзларинг заъфарон бўлса ҳам, майли, Онажон, кў- зингдан оқизма кўп ёш(Уйғун). Мен ўзимни инсон билганда, Гулга тўлиб баҳор кирганда, Юрагимда хавас уйғонди (Ҳ. О л и м ж о н). Улар орасида бегоналик шу қадар кучайиб кет- дики, Авдотья бу индамасликни бузиигга уринмади: гапириш яна ҳам щйин эди (Г. Николаева).
Бундай мураккаб қўшма гапларни ташкил этувчи компонент­лар структурасига кўра икки хил кўринишга эга: Улар «мустақил» содда бош гапдай шаклланган ва ўзаро тенгланнш муносабатига эга бўлган бўлиши ёки эргаш гапларга ўхшаш шаклланиб, ўзаро тенгланиш муносабатига эга бўлиши мумкин.

  1. Одатда эргаш гап бош гапга -ки, чунки, гўё каби ёрдамчи- лар орқали боғланганда, у эргаш гап мазмунан бош гапга тобе •саналса ҳам, ўзи «мустақил» содда гаплардай шаклланган бўлади: Кўриб турибманки, юрагингизда яхши бир дардингиз бор (А. Мухтор).Буни сезган Шоди маъюс жилмайиб қўйибди, чун­ки унинг қалби Зебога бағишланган экан («Афғон эртаклари»). Лахта майдони оппоқ, гўё далага оқ. чодир ёзилган. Шу хилдаги компонентлар бирдан ортиқ келиб, ўзаро тенгланиш орқали би- >:рикади ва тенг ҳуқуқли компонентлар саналади. Яъни бу эргаш гаплар бош гапга нисбатан тобе, бир-бири билан тенг муносабат- га эга бўлади. Бирдан ортиқ эргаш гаплар шу хилда бош гапга "бирикканда, улар орасидаги муносабат гапнинг уюшиқ бўлаклари ■орасидаги муносабатга анча ўхшаб кетади — тенг ҳуқуқли қисм- .лардан ташкил топади, улар орасидаги интонация ҳам тенгланиш муносабатини кўрсатиб туради. Шунинг билан бирга бундай қўш- ма гапни ташкил қилувчи эргаш гаплар ўзаро тенг боғловчилар •орқали бирикади. Тенг боғловчиларнинг деярли ҳамма тури ва шу <боғловчи вазифасини бажарувчи юкламалар бирдан ортиқ эргаш гаплар орасида ишлатилади: Эргаш унга шундай қарадики, бу мазарни ҳамма пайқади ва шов-шув бир оз тинди (А. Мухтор). Кучларни жой-жойига расамади билан қўйишилшз керакки, ҳам ^осил қараб қолмасин, ҳам қурилиш оқсамасин (Р. Ф а й- з и й).Кунтуғмиш Азбархўжа билан суҳбат қилиб гапла- шиб, ҳол-аҳвол сўрашиб билдики , шу карвонлар Холбеканинг юрти Зангордан экан, лекин ўзлари Нўғайдан келаётган экан («Кунтуғмиш»). Ойқизнинг ишончи комил эдики, эрта-индин бу *ерлар ҳам чамандек яшнайди, кўм-кўк пахтазорлар бунёд этила- ■ди-ю, кенг чўл ранг-баранг гиламдек кўзларни щмаштиради ,(Ш. Рашидов).

Бундай бир неча эргаш гапли қўшма гаплар қуйидаги кўри- нишларга эга:

  1. Бирдан ортиқ тўлдирувчи эргаш гаплар тенг боғловчилар орқали бирикади: Мен мажлис ҳайъати ва правление аъзолари- дан илтимос қиламанки, ц,ирц кишидан иборат қурилиш брига- •даси ажратилсин ва бу бригадага Фарҳодчилар тортилсин (Саид Аҳмад). Шоир демоцчики, булутдан ёмғир ёғади ва бу ёмғир сувларидан гул униб чиқади (Ойбек).

  2. Аниқловчи эргаш гаплар тенг боғловчилар орқали бирика­ди: Табииёт илми бизни зарурият тақозоси билан шундай бир замонга олиб келдики, у замонда ҳали одамзоднинг мавжуд бу- лиши учун шароит йўц, эди ва у замонда табиатни яъни ерни ҳали инсоннинг кўзи кўра билмас эди («Фан ва турмуш»),

  3. Бирдан ортиқ ўхшатиш эргаш гаплар тенг боғловчи ёки шу вазифадаги юклама орқали бирикади: Биз индамас эдик, гўё айта- •диган сўз қолмаган, бироқ кўнглимизда тўлиб-тошган ҳисларни айтиб тамом қилишимиз мумкин эмас эди (А. Р а ҳ м а т). Жаҳли чищанидан кўзлари хиралашиб кетгандай бўлди, гўё кимдир унинг устига тегирмон тоши қўйган-у, ўша кишига ғазаб қилаётгандай кўринарди (Ш. Рашидов). Улар ҳар қандай майда-чуйда нар- салардан ҳам қандайдир бемаънилик, адолатсизлик, одамни ҳа- цорат қиладиган бирор пасткашликни келтириб чщарар эдилар, гўё булар эртакдаги Сусамбилдан келган-у, бу ерда уларга ҳеч нарса ёқмайди, ҳамма нарса ўзгариши керак (А. Мухтор).

  4. Улчов-даража эргаш гаплари бирдан ортиқ ҳолда келиб, ўз- аро тенг боғловчилар орқали бирикиши мумкин: Саллангиз шун- дай катта ва оғирки, агар бу ерга илсангиз қозиқ синар ва лун- гилар ерга тушиб тупроққа булғонар эди (С. Айний).

  5. Натижа эргаш гап бирдан ортиқ келиб ўзаро тенг боғловчи- лар орқали бирикади: Шу бир оғиз сўзни шу қадар куч билан айт- ■дики, бошидаги оқ тивит рўмоли сирғалиб елкасига тушди ва қорача юзи оқариб, шаҳло кўзидан ғазаб ўти алангаланди (А. Қ а ҳҳо р).

  6. Сабаб эргаш гаплари бирдан ортиқ келиб, ўзаро тенг боғ- ловчилар орқали бирикиши мумкин: У жанобларининг ҳаётлари ҳа- цидаги маълумотларингизни батафсил айтиб берингиз, чунки фа- зилатлари тўғрисида кўп эшитдим-ку, аммо ҳаётлари ҳақида царийб ҳеч нима... (О й б е к).

Узбек тилида бундай ҳолатни бирдан ортиқ ҳолда келган бош- қа эргаш гапларда ҳам учратиш мумкин. Тенг ҳуқуқли компо- нентдай кўринган бундай эргаш гап^р бош гап билан юқорида кўрсатиб ўтилган -ки, чунки, гўё каби эргаштирувчи боғловчилар орқали бириккан бўлади.
Баъзан бундай мураккаб қўшма гапларда эргаш гапларнинг сони икки-учдан ортиқ бўлса яхлитлаб қўллаш мақсаднда улар жуфтлаб ишлатилади ва шу жуфтланган компонентлар орасида тенг боғловчилар қўлланади. Қўшма гапларнинг бу хнлда қўлла- ниши уюшиқ бўлаклар орасидагн жуфтланишга ўхшайди: Шунга эришмоғимиз керакки, ҳамма колхозларда жамоат хўжалигининг роли муттасил кўпайиб борсин ва колхозчиларнинг ҳамма эҳтиёж- лари қондириладиган бўлсин, олинаётган даромад колхозчилар умумий даромадининг асосий ҳиссасини ташкил циладиган бўлсин ва томорқа участкаларида боғлар, мевазорлар ўстириладиган бўл- син («Совет Узбекистони»).

  1. Эргаш гаплар орасидаги тенгланиш муносабати улар муста- кил содда гапдай шаклланганларидагина бўлмай, эргаш гаплар­нинг кесимлари феъл формалари орқали ифодаланганда ҳам бў- лиши мумкин. Бундай эргаш гаплар тузилишига кўра алоҳида содда гаплардай кўринмаса ҳам, эргаш гаплар бош гапга уюши^ ҳолда бириккан бўлади.

Кесимлари феъл формалари орқали ифодаланиб, уюшиб кела- диган эргаш гаплар ҳам юқоридаги мураккаб қўшма гаплардаги эргаш гаплар каби бир-бири билан тенг богловчнлар ёки шу вази- фада қўлланаднган юкламалар орқали бирикади.
Эргаш гаплар орасидаги «тенгланиш» муносабатини тўла тенг­ланиш деб қарасак, кесимлари феъл формалари орқали ифодалан­ган эргаш гапларнинг бир-бирига муносабатини тўла бўлмагав тенгланиш ёки нисбий тенгланиш деб олиш мумкин. Нисбий тенг- ланишда қисмлар алоҳида содда гаплардай шаклланмаган бўлса ҳам, бош гапга тенг ҳолда боғланган бўлади: Дарахтдан бирок нарса узилиб тушса ва музлаган к<ор қисирласа ёки кор тагида эриб оқаётган су в сал шилдираса, у бир чўчиб тушарди (Б. П о л е- вой).Яауфқ ўрамай ёқут зар, На булут силкитмай олтин пар... Жонтемир цуюц бир завқ билан турарди (У й ғ у н). Тақдирим ёр бўлса-ю, Фурсат қулай келса-ю, Сени агар ўлдирсам, Танингга ханжар урсам, Дунёда энг бахтиёр Одам бўлардим номдор (Ҳ. О л и м ж о н).
Нисбий тенгланиш орқали бирикадиган бир неча эргаш гапли- қўшма гапларнинг қуйидаги вариантларини учратиш мумкин:

  1. Шарт эргаш гаплар бирдан ортиқ ҳолда келиб, ўзаро тенг боғловчилар орқали бирикади: Кўп меҳмон чацирилса ёки мурид- лар келиб қолса, ташқари ҳовли билан ичкари ҳовли ўртасида югурдак лозим бўларди (П. Т у р с у н).

  2. Пайт эргаш гаплар бирдан ортиқ келиб, улар орасида тенг боғловчилар ишлатилади: На кўкнинг фанори ўчмасдан, На юлдуз сайр этиб кўчмасдан... тонг кулмасдан бурун турарди(Уйғун). Дарахтлар кўкарса ва қирлар, майсалар яшнаса, бу жойлар жуда гўзал бўлади (С а и д Аҳ м а д).

  3. Улчов-даража эргаш гаплари бирдан ортиқ келиб, улар ора­сида тенг боғловчилар қўлланади: Душман қанчалик гангитилса ва унинг ўт очиш нуцталари цанча кўп емириб ташланса, ҳужум- пинг муваффащияти шунча муқаррар бўлади (А. Қаҳҳор).

  4. Эга эргаш гаплар бирдан ортиқ келиб, ораларида тенг боғ- ловчи ишлатилади: Сергейни нима қизицтирса ва у цандай ўйлар билан яшаётган бўлса, Ирина ҳам шу нарса билан қизиқар эди (С. Бабаевский).

  5. Сабаб эргаш гап бирдан ортиқ келиб, ораларида тенг боғ- ловчи қўлланади: Икковлари хам бахтсизликка учраганлари ҳамда икковларининг ҳам шахсий ишлари бир хилда ишкал бўлганлиги учун, улар ҳатто ичдан қувонгандай бўлдилар (Б. Полевой).

  6. Равиш эргаш гап бирдан ортиқ келиб, ораларида тенг боғ- ловчи ишлатилади: Б у қўйларнинг эллик процент сўйилиб дав- латга берилиб, план бир юз ўттиз процент бажарилгани ва гўшт со- лиғи юз процент берилгани ҳолда, бир минг олти юз бош қўйимиз «бир йилда икки минг икки юз бош бўлди (С. Айний).

  7. Бирдан ортиқ ҳолда келган тўсиқсиз эргаш гаплар орасида тенг боғловчилар ишлатилиши мумкин: Гарчанд ҳозирги станция 'деразалари цуёш нурида товланмаса ва турбина ғириллаб айлан- маса ҳам, гарчи томнинг тунукаси ҳали ялтирамаса ҳам, сувнинг шариллаши эшитилмаса ҳам ва фақат ҳавоза ёғочлари орщасидан оц, сторопилли тўрт бурчак цилиб солинаётган бинонинг контори- гина кўриниб турса ҳам—бутун атроф ўзгариб кетган (С. Б а-

баевский).
Нисбий тенгланиш орқали бирикадиган мураккаб қўшма гап­лар кўпинча бир хил эргаш гаплардан тузилган бўлиб, у эргаш гап­ларнинг бош гапга туташтирувчи ёрдамчилари ҳам деярли бир хил 'бўлади. Айрим вақтда тенг боғловчилар мазмунан бошқа-бошқа 'бўлган эргаш гаплар орасида қўлланиши ҳам мумкин: Осмондйги ■булутлар тез-тез сузиб кетаётса ҳам, лекин оралари кенг-кенг очи- либ цолганидан, офтоб денгиз устини ярқиратди(Ойбек).
Бу мисолда тўсиқсиз эргаш гап ва сабаб эргаш гаплар лекин боғловчиси орқали бирикиб, нисбий тенгланиш муносабатига эга бўлган мураккаб қўшма гапни ташкил қилган.
Бир неча эргаш гапли қўшма гапларнинг тобе компонентлари бир бош гапга алоҳида-алоҳида эргашуви ёки бири иккинчисига, иккинчиси учинчисига ва шу каби кетма-кет эргашуви мумкин. Шунга кўра бир неча эргаш гапли қўшма гапларни икки группага ажратиш мумкин: 1) биргалик эргашуви орқали б и- рикувчи мураккаб қўшма гаплар; 2) кетма-кет эргашув орқали бирикувчи мураккаб қўшма г а п- л а р.
Биргалик эргашуви орқали бирикадиган му­раккаб қўшма гапларда бир неча эргаш гап бир бош гапга алоҳида-алоҳида бирикади: Агар садощти самимий бўлса, хоқон ҳазратлари синаган бўлсалар, у тақдирда камина учун эъти- розга ўрин йўқ(Ойбек). Қизлар чайладай бузилиб, мунчоғи узилиб, оёғи қалтираб, кўзлари ялтираб, сипоҳига бир сўз деди (Э. Ж у м а н б у л б у л).
Биргалик эргашуви орқали бош гапга бирикадиган мураккаб* қўшма гаплар тузилишига кўра бир неча хил бўлади. Айрим қўшма гаплар борки, улар бир хил эргаш гапларнинг уюшиб келишидан тузилади, айримлари борки, улар турли эргаш гапларнинг бир бош. гапга тобеланишидан ташкил топган бўлади. Бундай мураккаб қўшма гаплар составидаги эргаш гаплар уюшмаган саналади. Баъ­зан биргалик эргашуви орқали бош гап бирикадиган мураккаб қўшма гаплар ҳам уюшган, ҳам уюшмаган компонентлардан ту­зилади.
Уюшиқ компонентли мураккаб қўшма гапларда бир хил эргаш гаплар бир бош гапга эргашиб келади. Эргаш гапларнинг ҳамма тури ҳам бирдан ортиқ ҳолда уюшиб келиб, мураккаб қўшма гап-( нинг бир турини ташкил қилади:
а) Эга эргаш гап уюшиб келади: Кимнинг билагида кучи бўлса, ким ишнинг ҳавасини олса, ўига ударник бўлади (А. Қаҳҳор). Олтинсойликлар ҳаётида ҳеч қачон унутиб бўлмайдиган шу- кунларда нима орзу щлинган бўлса, ким нима тўғрисида ўйлаган, хаёл сурган бўлса, энди бу орзу-умидларнинг ҳаммаси қарор шак­лида, қонун шаклида мустаҳкамланган эди (Ш. Рашидов).
б) Кесим эргаш гап уюшиб келади: Толеим шулки Ватанда бир гулистон танладим, Бахтим топган эл билан жондош бўлиб от- дим одим (Ҳ. О л и м ж о н). Йўл-йўриғи шуки, правлениега ариза берасиз, аризангизни колхозчилар кўриб чиқади (А. Қаҳҳор).
в) Аниқловчи эргаш гап уюшиб келади: Шундай ҳаёт туғил-
дики, у сенсиз яшай олмайди, сен унинг қудратли кучисан (А. Мухтор).Бир циссаким унинг сўнгида севишганлар топиш- гусидир, жонлар жонга ёпишгусидир (Ҳ. О л и м ж о н).
г) Тўлдирувчи эргаш гап уюшиб келади: Оламда инсон қўли билан яратилган қанча гўзаллик, табиатда цанча бойлик ва чирой мавжуд бўлса, Бўрон буларнинг барчасини ютиб юбораман деб, ҳамла қиларди (Ш. Р аш и д о в). Биласанми, бир мамлакат дунёда бор, унда барча тенг ва эркин ҳам бахтиёр(Ойбек).
д) Равиш эргаш гаплари бирдан ортиқ уюшиб келади: Арафа кечаси қувончлар чулғаб, Уйқусин йўқотган болалардай шод, Ми- нутлар санайман, юрак талпиниб (Ғ. Ғулом).Қизларнинг вақ- тини хушлаб, Авазни Интизор ушлаб, Минган оти қадам ташлаб, Аста-аста ўйин бошлаб, Бу сўзни айтар Авазхон (Ф о з и л Й ў л- дошўғл и).
е) ўхшатиш эргаш гап бирдан ортиқ келиб уюшган компонент- ларни ташкил қилади: Насимий байтни гўё бутун вужудини эҳти- росли нафосат цамрагандек, юраги эзилиб-эзилиб кетаётгандек, аянч, ёлворишли ярим йиғи оҳанги билан ўциди (А. Мухтор). Шундай муомала циладики, гўё у киши хўжайин-ку, колхозчилар батрак! (У й ғ у н).
Ухшатиш эргаш гаплари бош гапга гўё боғловчиси орқали би- рикканда, эргаш гаплар орасида тенгланиш муносабати бор бўлгани учун компонентлар орасида тенг богловчи вазифасида келган юк- ламалар ишлатилган бўлади.
ж) Улчов-даража эргаш гаплари бирдан ортиқ уюшиб келади: Душман щнчалик гангитилса, унинг ўт очиш нуқталари қанча кўт емириб ташланса, ҳужумнинг муваффацияти шунча муцаррар бўлади (А. Мухтор).
з) Урин эргаш гап бирдан ортиқ уюшиб келиши мумкин: Қаерда саодат қуриб ошён, Халци ҳаётидан миннатдор эса, Шу ерда қўшиқдан жаранглаб осмон, Меҳнатдир муҳаббат, шараф- дир бўса (Ғ. Ғ у л о м).
г) Пайт эргаш гаплар уюшиб келиши мумкин: Кеча чошка шу майдонда юрганда, Уч чўпон маслаҳат щлиб турганда, Мен отинг- ни кўрдим шундай душмандаслом шоир). Қувилганда фа^ шист, битганида ғам, Қиз яна кўз солди, қизарганда Шарқ (У й- ғун).Балиқ қорнин ёрганда, Пичок белга борганда, Чол бирдан,: чўчиб кетди (Ҳ. О л и м ж о н)
й) Сабаб эргаш гаплар уюшиб келади: Ерда яшайдиган барча. кишилар Москва марказ деб атайлар, чунки: Кишилик йўлининг- чароғбони у, Барча мазлумларнинг меҳрибони у, Тинчликнинг пў- латдан куйма қалъаси, Кишилик ҳуқуцин посбони у (Ғ. Ғулом).
Сабаб эргаш гадлар бош гапга чунки богловчиси орқали боғлан- ганда, эргаш гаплар ўзаро тенгланиш муносабатига эга бўлганли- гидан улар орасида тенг богловчилар ишлатилиши мумкин: Ке- йинги йили Бозорнинг дещончилик ишлари бурунгидай авж ол- мади, чунки ҳўкизи тоц ва ўзи ёлғиз эди (С. Айний).
Сабаб эргаш гапларнинг бошқа ёрдамчилар орқали бош гапга- бирикадиган турлари ҳам уюшиб келиши мумкин: Бойнинг сўзи ўтмай, ерга кучи етмай, қишлоқдан чиқиб кетди(Пўлкан). Ома- димиз келган эканми, ё цурт тутишни соғиниб цолган эканмизмибирам бўлиб берди, қани энди териб тамом цила олсак! (А. Қ а ҳ- ҳор).
к) Мақсад эргаш гаплар уюшиб келади: Шартномамиз тўлсин- деб, ҳосиллар мўл бўлсин деб, Душман куйиб ўлсин деб, Меҳнат цилдик эрта-кеч ('Қўшиқ). Канал қазиб, разил ёвдан цасос олай деб, Азамат нур саройига асос солай деб, Минг-минг одам ўтди Сирнинг нариги ёғига (Ғ. Ғулом).
л) Шарт эргаш гаплар уюшиб келади: Бахт топилмас ҳеч бир- замонда, Эл кул бўлса, бўлса яланғоч, Жаннатларни яратган одам, Натижада ўзи қолса оч (Ҳ. О л и м ж о н). Иш шу хилда борса, кайфият шу бўлса, ҳа демай капсанчилардан биронта хам якка хц- окалик қолмаслиги муцаррар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Шарт эргаш гаплар бош гапга феълнинг шарт формасидан- бошқа ёрдамчилар орқали бирикканда компонентларнинг сони кам- роқ бўлади: Агар у х(ар куни эрталаб сойга тушмаганда эди, кўза- кўза сув цуйиб томирига нам юбормаганда эди, ўрик аллақачон- хазон бўларди (Ш. Рашидов).
м) Тўсиқсиз эргаш гаплар уюшиб кела олади: Жазирама иссиц.
жуйдирса ҳам, раҳмсиз бўрон синдирса ҳам, цаҳратон совуқ япроқ- ларига чанг солса ҳам, барибир озод севги одам боласининг дилида .гуллаб яшнайверади, ғунчасига ғунча, гулига гул цўшилаверади (Ш. Рашидов).
н) Натижа эргаш гаплар уюшиб келиши мумкин: Аллаким

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish