шўх овоз, гўё яцин эди ғалаба (У й ғ у н).
Пайт эргаш гап иштирок этади: Шоир даҳшатнинг изларини ■томоша қиларкан, юраги чуцур ҳасрат билан тўларди, қошлари ■алам билан чимириларди (О й б е к). Воқеа бутун тафсилоти билан унинг хаёлида жонланаркан, йигитликнинг шўх ҳаваслари юракда бир лаҳза чайқалиб кетди; у илжайиб цўйди (П. Т у р с у н).
Сабаб эргаш гап қўлланади: Раз шунча орденга муяссар бўл- дингми, тациб юр, ярқирасин (С. Б а б а е в с к и й).
Мақсад эргаш гап иштирок этади: Жщонга мураббий бўл- •син деб қуёш, кимлар тилак қилмас, ким чекмас имзо (А. Мухтор).
Шарт эргаш гап ишлатилади: Ҳур ўзбек халқининг олган то- леин, Ҳинд, Афғон, Эронда цилсак ҳикоя, Шўрлик мазлумларга далда бўлади, Дилига дармону қувонч ҳимоя (Ғ. Ғулом). Шу рост эса, ўтга тушсин жон, Емғирдайин бошга тушсин ғам (У й- а?ун).
Тўсиқсиз эргаш гап қўлланади: Бу гап кутилмаган бўлмаса ҳам, Мирқомидхўжанинг ёшига муносиб равишда таранг ва тиниқ цизил юзи оқаришди, оц. оралаган чўқци соболи хиёл титради (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ашула тугаган пайтда ҳам, ёшлар севимли дўстла- рига боягидай жиддий ўйчан тикилиб турдилар, ҳеч ким қимирла- мади (А. М у х т о р).
Натижа эргаш гап ишлатилади: Менинг ғазабим шу қадар жўш уриб, қотилларга нафратим шу щдар ошиб кетдики, бу қон~ хўрлардан қаттиқ қасос олмоқчи бўлдим.
Бошқа эргаш гаплар ҳам шу хил вазифада ишлатилади.
Аралаш қўшма гаплар мураккаб ҳолда «икки эргаш гап+икки 'бош гап» ёки «бир эргаш гап+уч ёки ундан ортиқ бош гап» ҳолида тузилиши мумкин: Осмон кўм-кўк, ҳаво эса тоза, соф; гўё уни ден- гиз шамоли супирган-у, денгиз тулщнлари ювгандек эди (Ш. Р а- шидов). Уйнар бўрон, чир айланиб, қор, Тинмай урар кўкдан ер сари, Гўё кўкда сонсиз ощушнинг Тўзғиб кетди кумуш парлари (Уйғун).Ботирали ёнимда бўлганда, бағрим бутун, ҳамма парсам саранжом, қайғум йўқ эди (Ҳ. Ғ у л о м).Иигирмалаб, ўттизлаб киши рўйхатдан ўтса хам, уй бўшамас, ёзилганлар аста-секин кўз- дан ғойиб бўлар, уларнинг ўрнини эса эшикдан салом бериб кириб келганлар банд қиларди (П. Турсу н). Қилтириқ Махсумнинг- хом гўштдай қизил юзларига дуя келган кунлари, Собиржоннинг қўли ишга бормас, қони қайнар, феъли бузилар эди (А. М у х т о р).
Узбек тилида мураккаб қўшма гапларнинг фақат тенгланиш йўли билан тузиладиган тури ҳам мавжуд. Бундай қўшма гаплар уч ёки ундан ортиқ компонентларнинг тенгланиш орқали бирикуви- дан ташкил топади: Қушлар чуғурлашадилар, булбуллар фарёд че- кадилар, гуллар таналарига ёпишган офат аламларини ютадилар (Ш. Рашидов). Баъзан у танбе% цилар, уялтирарди: мен аччи- ғимни ичимга ютиб, индамай тураверар эдим, унга бирор цатти$ гап айтишга тилим бормас эди (П. Ту р су н). Бу саҳрода майса- лар ҳам, чечаклар ҳам йўқ; гуллар ҳам кўринмайди, қушлар, булбуллар ҳам сайрамайди, булоцл'ар цайнаб тошмайди, сувлар оқ~ майди, қўйлар-цўзилардан ҳам дарак йўқ (Ш. Рашидов).
Составидаги компонентларнинг сонига кўра бундай қўшма гаплар қуйидаги кўринишларга эга:
уч компонентли тур: Қобил бобо ялангбош, ялангоёц, яктак- чанг оғил эшиги ёнида туриб, дағ-дағ титрайди, тиззалари букилиб- букилиб кетади, кўзлари жовдирайди (А. Қаҳҳор).
тўрт компонентли тур: Арава ғижирлаб борар, гап мавзуъ- дан-мавзуъга кўчар, Турғуной гапга аралашмас, аравакаш беда- лар ичида силкиб борар эди (Ж. Ш а р и п о в);
Беш компонентли тур: Барча гуллар, чечаклар, дарахтлар, майсалар, ниҳоллар яна кўкариб ўсиб куч йиға бошладилар; илга- риги бир шох ўрнида энди икки-уч шох ўсиб чиц.ди, илгариги бир япроц ўрнида ғужум-ғужум барра япроқлар пайдо бўлди, илгариги бир ғунча очилган ерда ўнлаб рангбаранг ғунчалар сепилди; майсалар ҳам олтин ернинг мўл-кўл озуцаси — кулиб турган қуёшнинг ҳаётбахш нурларидан баҳра олиб, қулф уриб яшнадилар (Ш. Р а- шидов);
Олти ёки ундан ортиқ компонентли турлар: Бу отлиқлардан кейин яна ҳар хил савлатли одамлар келиб аркка чикавердилар: баъзилари ҳарбий кийимда бўлиб, енгларига олтин сим билан гул тикилган эди, бошларида тўгарак савсар телпак, елкаларида олтия погон, кўкракларида олтин медаллар, оёқларида амиркон этик- лар (С. Айний).Лекин сен йиғлама, айлагил бардош, мозорлар йўцолур, гулга тўлур боғ, Ғалаба яциндир, барц. урар қ,уёш, Булбул яна сайрар, бўлиб вац.ти чоғ, Кул кетар, гул келар, ишон новжувон,. Улуғ айём яқин, ғалаба яқин (У й ғ у н).
Тенг компонентли мураккаб қўшма гап қисмлари ўзаро боғлов- чисиз фақат интонация орқали ёки тенг боғловчилар ва шу функ- циядаги юкламалар ёрдами билан бирикадилар. Тенг боғловчилар ёлғиз ҳолда ёки такрорланиб қўлланиши мумкин.
Боғловчисиз бирикадиган тенг компонентлар санаш характери- даги интонация билан айтилади: Баъзан у танбеҳ цилар, уялти- рарди, мен аччиғимни ичимга ютиб индамай тураберар эдим, унга қаттиқ гап айтишга тилим бормас эди (П. Турсун).
Боғловчисиз бирикадиган бундай қўшма гапларда кўпинча олдинги компонентларнинг кесимлари тўлиқ бўлмаган ҳолда, охирги гапнинг кесими тўлиқ ишлатиладн: Баъзан у иш устида ашула. айтар, бир пасда одамларнинг кўнгли кўтарилар, ҳордицлари чщар эди(Ойбек). Уларнинг цироатлари Холмуроднинг қуло- ғига сира кирмас, у ҳаяжон ичида бутун эс-ҳуши билан милтик товушларини тинглар, шундан бутун вужуди ором олгудек бўлар эди (П. Турсун).
Тенг компонентлар кўпинча тенг боғловчилар орқали бирикади. Бу боғловчилар тенг ҳуқуқли гапларнинг иккитаси орасида ёкв ҳар бирида такрорланиб ишлатиладн. Бир ўриндагина, такрорлан- май қўлланадиган якка тенг боғловчилар ё олдинги компонентлар орасида, ёки кейинги компонентлар ўртасида қўлланади: Адрлар ранг-баранг гуллар билан ясанади, сойликда сувлар тошиб ҳайци- ради, лекин буларнинг барчасини она кўрмади сира!(Ойбек), Еруғлик ўрганмаган кўзни қамаигтириб қўйиши бор, лекин кўз аста-секин ўрганади, кейин ҳамма нарса равшан кўринади (А. Мухтор).
Қуйидаги тенг боғловчилар компонентларни бир-бирига боғлаш учун хизмат қилади:
Мазмунидан пайт, чоғиштириш, сабаб англашилган уч ёки ундан ортиқ тенг компонентларни боғлаш учун бириктирув боғ- ловчиси ишлатиладн: Ҳозир унинг руҳи енгил, даланинг узоқда уфқ билан туташган гунафша ранг этакларига, олтин сощадек ялтираган ўрикларга термулар ва бу жозибадор манзаралар унга ширин туйғу, кўнглига ором бағишловчи эртак сўйлаётгандек тую- ларди(СаидАҳмад).
Мазмунан бир-бирига зид бўлган уч ёки ундан ортиқ тенг компонентларни бириктириш учун лекин боғловчи ишлатиладн. Бундай қўшма гапларда зидлик мазмуни ҳамма компонентларда бўлмай фақат иккитаси орасида кўринади. Уч-тўрт ёки ундан орти^ компонентли мзфаккаб қўшма гапларнинг иккитаси мазмунан бир- бирига зид бўлса ҳам, қолганлари орасида бундай зидлик кўрин- майди: Бизнинг боримиз шу, лекин шу содда кўринишимиз билан фахрланамиз, бизни ҳеч ким камситолмайди (А. Мухтор). Со- бир Уктамни кабинага ўтиришга кистади, лекин у унамади, икков- лари машинага миниб бўш цопларга ўтирдилар (Ойбек). Ун- синни кўришга интилди, соғиниш ҳар куш зўрайди, лекин қиз би- рон марта ҳам кўриниш бермади (Ойбек).'
Щунингдек аммо боғловчиси ҳам мазмунан бир-бирига зид бўл- ган компонентларни бириктириб келади: Тўғри ҳаммамиз мусул- монмиз, бир юртда яшаймиз, аммо Мирзакаримбой бошқа, биз бош- ца(Ойбек).
Навбатма-навбат юзага келадиган воқеаларни ифодалаш учун мураккаб қўшма гап компонентлари айирув боғловчилари орқали бирикади. Кўпинча бундай қўшма гап компонентларининг феъл кесимлари бир хил замонни ифодалайди. Тенг компонентларни бириктирувчи бу ёрдамчилар такрорланиб қўлланади: Гоҳ қўр- ц,ув босар, гох оғир азоблар цийнар, гоҳ ҳасрат унинг ботиқ жағи устида ажин пайдо қилар эди (П. Т у р су н).
Тенгланиш орқали бирикадиган компонентларнинг феъл кесим- .лари доим шахс-сон, замон кўрсаткичларини олган шаклда қўллан- май, баъзан равишдошнинг -(и)б аффиксини олиб келиши мумкин. Бундай равишдош формалари кўпинча бир хил замонни кўрсатган компонентларни боғлайди. Агар ҳамма компонентларнинг феъл кесимлари бир хил шахс-сон, замонни билдирса, уларни такрорлаб ўтирмаслик учун равишдошнинг -(и)б аффиксини олган формаси ишлатилади. Бу ўринда равишдош ўша феъл кесимларнинг функ- диясини бажаради: Полвон ноцулай вазиятга тушди, пешонасидан муздек тер чиқиб, кўз олди хиралашди(Саид А ҳ м а д). Бу гапда учта тенг компонент мавжуд бўлиб, улар ёрдамчисиз ва фа- ;қат тенгланиш интонацияси билан бир-бирига боғланган. Уларда- ги феъл кесимлар бир хил замонни ифодалайди: Полвон ноцулай вазиятга тушди, пешонасидан муздек тер чщди, кўз олди хиралашди.
Тенгланиш орқали бирикадиган мураккаб қўшма гап компо- ■нентлари жуфтланиб бирикиши мумкин. Одатда бу хилда жуфт- ланиш учун компонентларнинг сони тўртдан кам бўлмаслигй ке- рак: Кўприклар ясадик — золимлар ўтди; Ариқлар чщардик— ёвлар қуритди («Хат»), Оламнинг хуршиди кундир, Одамнинг хур- шиди—илм; Оламнинг зулмати тундир, Одамнинг — нодори илм (Ҳ а м з а). Сингил акани яхши кўради — бу ҳам севги, Дўст-дўст- ни яхши кўради — бу ҳам севги(Ойбек).
Баъзан жуфтланган компонентлар орасида ҳам уюшиқ бўлак- лардагидай тенг боғловчилар қўлланади. Одатда бу тенг боғлов- чилар жуфтланган компонентларда бир хил бўлади: У фарёд қи- ларди, аммо биров эшитмас; у дод дер, аммо бирон киши унинг додига етмас эди (С. Айний).
Тенгланиш орқали бириккан ҳар қандай тўрт компонентли мураккаб қўшма гаплар жуфтланиб боғланган бўлавермайди. Қуйи- да келтирган мисолимизда уларнинг компонентлари жуфтланма- ган: Найманчанинг кўчалари жим-жит, гузаргача ҳеч ким йўқ, кечки салқин бошланган, дарахт барглари билинар-билинмас қи- мирлаб, шитирлар эди (А. М у х т о р).
Жуфтланган компонентларнинг феъл кесимлари -(и)б аффиксли равишдош орқали ифодаланиши мумкин: Ғазабидан Мирзака- римбойнинг кўзлари пир-пир учиб, ранги оцарди; лаблари пирпи- раб, бармоқлари билан томга ишора қилди(Ойбек).
Демак, ўзбек тилида уч ёки ундан ортиқ компонентлардан ту- зилган мураккаб қўшма гаплар ўзига хос грамматик хусусиятлар- та эга. Мураккаб қўшма гап компонентлари ўзаро эргашиш тенгланиш ёки ҳам эргашиш, ҳам тенгланиш орқали бирикади.
Эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар ёки бир неча эргаш гапли қўшма гапларда икки ва ундан ортиқ эргаш гаплар бир бош гапга тобеланиб, унинг бирор бўлагини изоҳлаб, тўлдириб келади.
- Бундай қўшма гап составидаги эргаш гаплар уюшган ёки уюш- маган бўлиши мумкин. Уюшган эргаш гаплар бош гапга бўлган •муносабатига кўра бир хил бўлса ҳам, шаклланишига кўра икки турлидир: а) алоҳида содда гаплардай шаклланиб, ўзаро тенгла- ииш муносабатига эга бўлган эргаш гаплар; б) эргаш гаплардай шаклланиб, ўзаро тенгланиш муносабатига эга бўлган эргаш гаплар.
Уюшган эргаш гаплар орасида уюшиқ бўлаклардагидай тенгланиш характеридаги интонация ва тенг боғловчилар ишлатилади.
Бир неча эргаш гапли қўшма гапларнинг тобе компонентлари бир бош гапга алоҳида-алоҳида эргашиб биргалик эргашувини ташкил қилиши, шунингдек, кетма-кет эргашуви мумкин. Биргалик эргашувини ташкил қилувчи компонентлар бир хил эргаш гаплардан ва ҳар хил эргаш гаплардан тузилади.
Кетма-кет эргашув орқали бирикадиган эргаш гаплар бош гапга нисбатан тутган ўрнига кўра даражаларга бўлинади. Бундай 5қўшма гапларда ҳам тобе компонентлар бир хил эргаш гаплардан ва ҳар хил эргаш гаплардан ташкил топади.
Эргашув орқали бош гапга бирикадиган мураккаб қўшма гапларда эргаш гапларнинг миқдорини қанча бўлиши ҳар бир асар- нинг жанр хусусиятига, ёзувчининг услубига ва шунга ўхшаш ҳо- латларга боғлиқ.
Бир неча эргаш гапли қўшма гапларда бирдан ортиқ эргаш гапларни бош гапга боғловчи ёрдамчилар ҳар бир компонентда тўлиқ ифодаланиши ёки тўлиқ ифодаланмаслиги мумкин.
Бирдан ортиқ эргаш гапларни бош гапга боғлашда феълнинг равишдош формаси катта роль ўйнайди, Равишдошнинг -(и)б аф- фиксли формаси айрим эргаш гапларни кесими вазифасида келиб, эргаш гапни бош гапга бириктирувчи грамматик восита сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари, равишдош формаси эргаш гапни бош гапга бириктирувчи ёрдамчиларга, шунингдек, тенг ҳуқуқли компонентларни бириктирувчи боғловчиларга синоним бўлиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |