Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet171/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

лида гир-гир айланди. Бу ерда йўқ қизини: «Ҳ а к и м а, ҳ о й.
Ҳак им а!» деб товуши борича цичцириб юборди(Ойбек);

  1. гапнинг мазмуний характерига кўра, кўчирма гапнинг инто- нацияси турлича бўлади: — Гап щзицишда,жавоб берди Эгам берди, ...чаласини китобдан ўқидим-да, тўппа-тўғри имтиҳонга бордим(Ойбек). — Мана пахта: Жуда бақувват, жуда текис... қўллари дард кўрмагурлар! Роса ишлашибди,— деди у (Ойбек). Нега хат-пат, телеграмм юбормадингиз?деди Жўра (Ойбек)..

Одатда кўчирма гапнинг интонацияси бирмунча мустақил бў- либ, кўчирма гапнинг автор гапига нисбатан тутган ўрнига қараб у турлича айтилади. Агар у автор гапидан олдин келса, автор га- пидагидан кўра кучлироқ оҳанг билан қисқа тўхталиб айтилади: Қизлар звеноси бу,деди Жўра. Автор гапидан кейин келса, ора- да тўлароқ пауза билан бир оз кучли оҳангда талаффуз қилина- ди Жўра деди: Қизлар звеноси бу. Агар автор гапи кўчирма ган- нинг ўртасида келса, у гап ўртасида келган кириш сўз ва гаплар­га ўхшаш паст оҳангда айтилади: Бу,деди Жўра,цизлар зве­носи.
Кучирма гап доим баён қилинган фикрнигина билдира бермай, баён қилинмаган, айтилмаган, фацат ўйланган, тахмин қилинган фикрни ифода қилиши ҳам мумкин. Реал айтилмаган фикрни ифо­даловчи бундай гапларда автор гапининг кесими ўйлади, деди ичида, деди ўзига-ўзи каби шаклларда ифодаланади.
Баён қилинган, айтилган (реал) кўчирма гаплар фикрнинг суҳ- батдошга, тингловчига қаратилганлигини кўрсатса, баён қилин- маган, айтилмаган (ирреал) фикрни ифодаловчи кўчирма гап­даги мазмун суҳбатдошга эмас, кўчирма гапдаги сўзловчининг ўзига қаратилган бўлади: Колхоз ерининг этагида янги очилаёт- ган ерга кета туриб, ў йлад и ичид а у: «Ватанни офат тахли- кага солганда, цари-ц.артанглар ҳам сўнгги кучларини билакка йиғиб фидокорлик кўрсатдилар...»(Ойбек). Дадасининг орқа- сидан узоқ тикилиб турган Ойциз: «Қишлоц советига тезгина ки- риб чиқаман-у, дарҳол дадамнинг олдига жўнайман,деди ў з- ў з ига,— мен кўндира олмадим, бошқалар кўндирар» (Ш. Рашидов).«Наҳотки рост бўлса!» д е д и ичид а йи- гит...Демак, кимнинг қўли узун бўлса, олмани ўша узади, деб- ди-да, дўстим (О й б е к).
Баъзан кўчирма гап айтилмаган (ўйланган ҳам эмас, фақат ёзилган) фикрни ифодалайди: Ойқиз айеондаги столга қоғоз, қа- лам чиқариб, Олимжонга хат ёзди: «...цўриқ ва бўз ерларни ўз- лаштириил тўғрисида Смирное доклад қилган... унинг самимий сўзлари ҳамманинг юрагига ва онгига етиб борар эди. Шунинг учун б у сўзлар бюро аъзоларини дарров қизиқтирди...» (Ш. Рашидов).
Кўчирма гап баъзан сўроқ-жавоб характерида учрайди. Бундай гапларда сўзловчи ўз сўроғига ўзи жавоб қайтаради: Қодиров оёқ- ларини кериб, камарини қаттиқ ғижимлаб, хўмрайиб туради. У қайсарлик билан хаёл сурди: «Кўнглингга келгани бўларкан...
Ахир, бутун турмушим билан халқ устидан раҳбарлик цилиш ла- возимига муяссар бўлганман. Ко л х о з ни т у з г а н к и м? — Қо д и ро в! А в а й л а б ўстирган к им?—Қо д и р о в! Ю ца­ри по ғ о н а г а олиб чиццан к и м?— Қо д и р о в!..» М а ц та­ли ш учун а в в а л г и й ил д ан кўпроц ҳо с ил о лдими? •О л д и! Б у й и л ў т г а н йилдагидан кўпр о ц ҳо с ил о л- <д им и? О лд и! X ў ш яна нима к е р а к?— деди Жўрабоев (Ш. Рашидов).
Жонли тилда, баъзан адабий т.илда ҳам икки даражали кўчир- ма гаплар учрайди. Автор бундай гапларда ўзганинг гапини кў- чирма гап ҳолида келтиради: «Фикрингизга цўшиламиз»деган эди», деди. Бу гапда «фикрингизга қўшиламиз» бошқа бир шахс- нинг гапи, «фикрингизга цўшиламиз»деган эди» ҳам иккинчи бир шахснинг гапи бўлиб, автор гапи билан бирга кўчирма гапни ташкил қилган: «Қодиров ҳар бир ишга тажриба кўзи билан қа- раш керак» дейди,— деди Ойциз (Ш. Рашидов).Ая гапир «ҳали хирмон-хирмон гап бор», деган эдинг...—- дед и Уктам (Ойбек). «Сирдарёдан цуёш кўтарилади, мамлакатга нур оқа- ди» дейишган эди, деди фахрланиб Уктам (Ойбек). Чаласини китобдан ўргандим-да, тўппи-тўғри имтиҳонга бордим. «Молодец» дейишди, деди Эгамберди (Ойбек).
Бундай гапларда биринчи даражали ва иккинчи даражали кў- чирма гаплар мавжуд бўлиб, иккинчи кўчирма гап биринчи гап­га нисбатан автор гапи саналса ҳам, учинчи гап охирги автор га- пига нисбатан кўчирма гап ҳисобланади. Юқоридаги биринчи ми- -солда учта гап бор: щар бир ишга тажриба кўзи билан цараш ке­рак» биринчи гап, «Қодиров дейди» иккинчи гап, «деди Ойциз» учинчи гап. Биринчи гап иккинчи гапга нисбатан кўчирма гап, биринчи ва иккинчи гаплар учинчи гап — «деди 0йциз»та нисба­тан кўчирма гап. Бунда Ойқиз Қодировнинг кўчирма гап шакли- .да берилган гапини айнан, ҳеч ўзгаришсиз келтирган. Бундай гапларда иккинчи даражали кўчирма гап ичидаги автор гапининг кесими ҳам деди, деб сўради, пичирлади, дейди, деб буюрди каби формаларда ифодаланади.
Турли стилистик талабга кўра кўчирма ва автор гапларининг ўринлашиши (ўрни) ҳар хил бўлади:

  1. кўчирма гап автор гапидан олдин келади. Бунда автор га- пидаги гап бўлаклари инверсияга учраб, кесим состави олдин, эга состави кейин қўлланади: Тўғри, цолоқдан чўлоц яхши,деди қовоғини солиб Дилшод(Ойбек) . Қаёққа кетаётибсан?сўра- ди шофердан Денисов (Ойбек). Уз уйимўлан тўшагим,де­ган эскилар (Ш. Рашидов).

Кўпинча деди, дейди, дер эди, деган эди, деб айтди, сўради, га- пирди, сўзлади каби феъллар автор гапининг кесими бўлиб ке­лади. Деди феъли кўчирма гапдан кейин келган автор гапининг кесими вазифасида келганда деб айтди, деб сўради, деб гапирди каби деб сўзлаш феъллари (айтмоқ, сўрамоқ, гапирмоц, сўзламоқ ва бошқалар)га маъно ва функцияси жиҳатидан деярли тенг бў- лади. Бундай ҳолатларда деб боғловчилик вазифасини эмас, бал­ки тўла маъноси билан демоқ феълининг функциясини бажаради. Унинг маъноси шу даражада кенгки, ҳатто сўрамоқ, буюрмощ феълларининг ўрнида қўлланиб кела олади: ...Йигитларни, сувчи- ларни чащон олиб борсиндеб буюрди Маҳкамов(Ойбек). Кр.лай, раис кўзини очдими?деб сўради Қамчи (Ҳ. Ғулом).
Айрим вақтда сўзлаш ҳаракатига боғлиқ бўлмаган бошқа 'феъллар билан бирга келганда деб ёки дея, демоц, маъносини сақ- лагани ҳолда автор гапи билан кўчирма гапни боғлаши мумкин. Бунда кўчирма гап бутунлигича автор нутқидаги феъл кесимга нисбатан ҳол ёки равиш эргаш гаплик вазифасини бажаради. «Бу хом хаёл дея» «каромат» килган эди Крдиров (Ш. Рашидов)... ун- доқ, қилдим, бундощ цилдим, крйил қилдим, деб кўкрагига уради (Ш. Рашидов).
Деб ёрдамчиси асли «кўчирма гап.+автор гапи» шаклида тузи- либ, бора-бора кўчирма гаплик маъносини йўқота борган конструк- цияларда боғловчилик вазифасини бажариши мумкин: Қодиров ҳам бу тадбирларни ёклайди, ҳеч бўлмаганда янги шуҳрат топиш учун ёклайди деб ўйларди (Ш. Рашидов). Қоронғи тушмасдан етиб алай деб зўр бераман (Ойбек). Бахтим борми экан деб, менга ёрми экан деб, Кела бердилар бари, каттакон чинор сари (Ҳ. Олимжон). Мен сизни деб келдим (Ойбек). Балки ай- тарсизки, бир карвон невара-чеваранг бор, бошингда катта руз- ғор, кўрпангга цараб оёц, узат, деб (Ойбек).
Езувда бундай гаплар кўчирма гапларга хос бўлган тиниш бел- гилари билан ёзилмайди.

  1. Кучирма гап автор гапидан кейин келади. Бу вақтда кўпин- ча автор гапининг кесими айтди, сўради, жавоб берди, гапирди, деди каби феъллар орқали ифодаланади. Баъзан пичирлади, ўй- лади каби бевосита гапириш билан богланмаган феъллар хам ав­тор гапининг кесими бўлиб келиши мумкин \ Ко мила станциянинг бегона ходими, ёш колхозчидан сўради: Сиз ҳам станция цурмоц- чимисиз?(Ойбек). Иброҳимов тутнинг яхши-яхшисини, худди нозик бир жониворни ушлаётгандай эҳтиёт билан териб оғзига солар экан, тўхтаб қолган гапини давом эттирди:Шунақа, Урмонжон ака, мацсадим илмим етгунча, қўлимдан келгунча сиз- ларга хизмат қилиш, ундан кейин Тошкентга бориб яна ўқиш... (А. Қ а ҳ ҳ о р). Уктам ўйлади: «унинг фикри тўғри» (Ойбек). У бирдан енгиллашиб, хўрсинди-да, Уктамга мурожаат щлди: «Манави мавзуга нима дейсиз?» (Ойбек). Олимжон чащонлик билан велосипедга минди-да, орщсига цараб раисни огоҳлантир- ■ди:Айтганларим партия топшириғи эканлигини унутманг, раис! (Ш. Рашидов).

Кучирма гап автор гапидаги бундай, шундай каби сўзларнинг мазмунини конкретлаштириб келиши мумкин. Бу вақтда автор га­пининг кесими билан бундай, шундай сўзлари орасида деб ёрдам­чиси қўлланади. Бу сўзлар бўлмасадеб ёрдамчиси ишлатилмайди: Докладчи бундай деб таъкидлади: «Гап, аввало, кадрларда. Улар- нинг колхозчиларни ва совхоз ишчиларини уюштира билишларида ва ўзларига эргаштириб бора олишларидадир» («Сов. Узбекисто- ни»). Раис деди: «Пахта етиштиришда меҳнат унумдорлигини оши-* риш ва пахта етиштириш учун бўладиган сарфларни камайтириш- га алоҳида эътибор бериш, квадрат-уялаб чигит экиш усулининг устунликларидан тўла фойдаланиш, пахтани қўл билан теришдан- машина билан теришга цатъий ўтиш, пахта териш техникасидан фойдаланишга эскича муносабатда бўлишни бартараф қилиш за-■ рур» («Совет Узбекистони»).

  1. Кўчирма гап турли стилистик талабларга кўра, автор гапи- нинг ўртасида келиши мумкин. Бундай ҳолларда автор гапининг эга состави кўчирма гапдан олдин, кесим состави кўчирма гапдан кейин келади. Айрим вақтда кесимга қарашли тўлдирувчи ёки ҳол кўчирма гапдан олдин келиши ҳам мумкин. Кесимнинг ўзи эса доимо кўчирма гапдан кейин қўлланади. Унга қарашли ҳол ёки тўлдирувчилар кўпинча кесимдан кейин келади: Сайрамов чолни икки цўли билан енгил, лекин самимий равишда секин қучоцлаб: «Ҳали кўнглингизғунчадек ёш, биламан, ота» деди(Ойбек). Ук- там шинелини елкадан тушириб, стулни цизғин печкадан нари сур- ди ва папиросни тутатиб, бир нафас жим ўтирди-да, жиддий ва ўй~ чан товуш билан: Катта иш олдимизда турибди, оцсоц,оллар!деб кексаларнинг дщкатини жалб этди ва янги қурилиш ҳақида гап очди (Ойбек).IIIу пайт Канизак келиб «гапирасизми? Зиё- дахон опам ҳам гапирсин деяптилар, гапиринг» деди Сидищжонни секин туртиб (А. Қ а ҳ ҳ о р). Новикова қўйин дафтарига тез-тез ёзар экан, Канизак зерикиб қолмасин учун: Б у пулларни нима ки- ласиз?деб сўради (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  2. Кўчирма гап автор гапининг ҳар икки томонида келганда автор гапидаги бўлакларининг тартиби кўпинча анормал-инвер- сияга учраган ҳолда бўлади: кесим состави олдин, эга состави ке­йин келган бўлади: Жуда тўғри, ҳац, гап,— деди боши билан тас- диклаб Болтабоевҳамма ютуқларимиз бирлик орщсидан ке- лаётир(Ойбек). Мен ўйлайманки, орамизда дадиллар сийрак эмас...деди Уктам айёрча табассум билан. Нимаики ишни тез- лаштирса, кучимизни тежаса, ўшанга маркам ёпишамиз... хўп, ол­дин менга усулни тушунтиринг-чи (Ойбек).

Баъзи вақтда автор гапи ва кўчирма гап мураккаб ҳолда ара- лашиб «автор гапи + кўчирма гап + автор гапи + кўчирма гап» ёки «кўчирма гап + автор гапи + кўчирма гап + автор гапи» типида қўлланиши мумкин. Бу жуда сийрак учрайдиган ҳолатдир: Шу концертдан цайтишда Сидщжон гапни нимадан бошлани- шини билмай турган эдики, Болтабойнинг ўзи гап очди: Уртощ Самандаров, сизни хўп ташвишга солиб қўйибдилар-да?деди кулиб,У киши бировни колхозга ол, бировни олма демайди- лар, бу ишга аралашмайдилар (А. Қ а ҳ ҳ о р). Буни кўриб Урмон- жон; «Ҳа, демак, ҳовуридан тушибди» деб ўйлади-да, эшик олди- га бориб:қаерда эдингиз?деб сўради (А. Қаҳҳор). Ер юзида инсонлар бир щлб, бир овоз билан: Йўқолсин уруш!дейдиБўлсин замон осойиш (Ғ. Ғ у л о м) Нщоят Кори: Ур- монжон акамнинг жаҳллари кўп тез-да», дед и ва товуш чиқармай қорнини силкитиб кулди, Раиснинг ўнг қўли бўлгандан кейин шу билиниб турмаса бўладими? (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Кўчирма гапнинг автор гапидан кейин ёки унинг ҳар икки то­монидан келиш ҳолати жонли тилда камроқ, адабий тилда кўпроқ учрайди. Унинг автор гапидан олдин ёки ўртасида келиш ҳолати эса, жонли тилда кўпроқ учрайдиган ҳодисадир.
Кучириладиган гап бирдан ортиқ шахснинг ўзаро сўзлашуви тарзида бўлса, у кўчирма гаплар автор гаписиз диалог шаклида берилиши мумкин. Диалог шаклидаги фикрнинг ёки гапнинг ким- га қарашли эканлиги нутқ процессида маълум бўлади:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish