Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet178/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

.шамол қўзғолган бўлса ҳам, ёмғир ёғмадиЦҲаво булут бўлса ҳам.
шамол қўзғолган бўлса ҳам, ёмғир ёғмади. Баҳор келиб, гуллар •очилса, атрофларга тарқалар хушбўйЦБаҳор келса, гуллар очил-
.са, атрофларга тарқалар хушбўйАтрофингни ҳарорат цоплаб
Еру кўкни чанг тутганда, кут! Ц Атрофингни ҳарорат қоплаганда, ■Еру кўкни чанг тутганда, кут. Видолашувчилар камайиб, Найман- ча кўчасига одам лиц. тўлганда, супа устидаги Онахон оёққа турди (А. Мухтор).ЦВидолашувчилар камайганда, Найманча кўчаси- га одам лиқ тўлганда, супа устидаги Онахон оёща турди. Кўклам :келибкунлар исиб, гуллар очилгач, асаларилар ҳам уяларидан ‘чиқди//Кўклам келгач, кунлар исигач, гуллар очилгач, асаларилар :ҳам уяларидан чиқди.
Эргашиш йўли билан бирнккан мураккаб қўшма гапларда ра­вишдошнинг -(и)б аффиксли формаси -ганда (-ган пайтда, -ган ■вацтда, -гандан сўнг...) -са, -са ҳам, -ганда хам, -гач, -гунча, -ган- дек, -ган сари каби ёрдамчиларга синоним бўлиб келади ва кесими -(и)б аффикси олган равишдош орқали ифодаланган гап юқори- даги ёрдамчилар иштирок этган гапнинг мазмунини ифодалайди: Кеч кириб, қуёшнинг нури цайтганда, ремонт заводининг ёшлари «саҳна» ясадилар (А. Мухтор). Пилла топширилиб, клуб бино- <си бўшагандан кейин, Саида бир гуруҳ комсомол ёшларнинг ёрда­ми билан клубни яхши безатди (А. Қаҳҳор). Жаноби олийнинг рухсатлари бўлиб, раҳбарлик учун киши тайин қилсалар, мамлакат ободлигига сабаб бўлардилар (Ойбек). Қувончи ошганидан, кўк- раги торайиб, нафаси қисилган бўлса ҳам, югурганича банкка бор- (ди (С. А й н и й). Ҳусайн Бойщро бўйни толиб, кўзи ёшлангунча ■томоша қилди (Ойбек). Сандиқ тўлиб, қўйнинг ярим нимтаси ицағозга ўралгач, Василий скамейкага ўтирди (Г. Николаева).
Равишдошнинг -(и)б аффиксли формаси тенг ҳуқуқли компо- иентларни бириктирувчи тенг богловчиларга синоним бўлиб кели­ши хам мумкин. Бундай ҳолат оралиқ қўшма гапларда, шунинг- ,дек, мураккаб қўшма гапнинг айрим турдарида учрайди: Йўлчи ҳайрон бўлиб аланглаб юрганда, ишком ораси шитирлаб, қизнинг титроқ ҳаяжонли овози келди(Ойбек).
Мураккаб қўшма гап компонентларини бу хилда қўллашдан мақсад бир хилдаги компонентларни яхлитлаш, йириклаш, ихчам- .лаштириш ва нутқда равонлик бўлиши учундир. Бундай мураккаб қўшма гапларда бир эргаш гап икки бош гапга эргашади: Баҳор келганда, дарахтлар кўкариб, гуллар очилади.
Мураккаб қўшма гапларнинг бирдан ортик; компонентлари ра­вишдошнинг -(и)б аффиксли формаси орқали бирикиши мумкин. Юдатда равишдошнинг бу формаси тенг ҳуқуқли компонентлар ора- ■ 'сида қўлланади: Тонг оғиб, булбуллар сайраб, тонгги еллар ғир-ғир эсади(Уйғун).Қаттиц шамол бўлиб, чақмоқ чақилиб, ҳаво бу- .лутланиб, момацалдироц гумбирлаб, сел келди (П. Турсу н).
Эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гапларни таш- ■кил этувчи компонентларнинг ўринлашуви турлича бўлади: бирдан ортиқ эргаш гаплар баъзан бош гапдан олдин, баъзан бош гапдан кейин ёки бош гап бир неча эргаш гаплар орасида келиши мумкин.
Эргаш гапларнинг бу хилдаги ўринлашишида эргаш гапга бирик­тирувчи ёрдамчиларнинг роли катта.
Эргаш гаплар бош гапга турли феъл формалари орқали боғ- ланганда, кўпинча бош гапдан олдин -ки, чунки, гўё каби боғлов- чилар орқали бирикканда бош гапдан кейин келади.
Баъзан бирдан ортиқ эргаш гаплар бош гапнинг ҳар икки то- монида келиши мукин. Бундай мураккаб қўшма.гапларда ўртада- ги компонент ҳар икки четдаги эргаш гап учун бош гап саналади:. Г арчи ер-кўкда қутираётган Бўрон Хорудга ҳамдам бўлиб ҳайқир- са ҳам, ер тагига кириб кетган Наргиснинг нафис ва дилрабо ашу- ласи цора кучлар тантанасини босиб, шунча жаранглар эдики, бу ашулада янгидан туғилаётган ҳаёт нафаси сезилиб турарди (Ш. Рашидов).
Бу мисолдаги иккинчи. компонент — ер тагига кириб кетган Наргиснинг нафис ва дилрабо ашуласи қора кучлар тантанасини босиб, шунча жаранглар эдики — биринчи компонент (тўсиқсиз? эргаш гап) ва ўзидан кейинги учинчи компонент (натижа эргаш гап) учун бош гап саналади. Бундай мураккаб қўшма гапларда биринчи эргаш гап турли мазмунни ифодалаб, турли ёрдамчилар орқали бош гапга боғланса ҳам, кейинги эргаш гап-к« ёки чунки- боғловчилари орқали бош гапга бириккан бўлади.
Бош гапга-/с« боғловчиси орқали бириккан эргаш гап бош гап­даги воқеанинг юзага келиш натижасини, мақсадини ифодалаши, бош гапга объект сифатида'хизмат қилиб, ундаги тўлдирувчини изоҳлаши, шунингдек, бош гапдаги эгани изоҳлаб келиши мумкин.

  1. Натижа эргаш гап бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг охирги компонента бўлиб келади: Узоқ ва аччиц, айрилиқдан сўнг, эҳтимолдан ташқари қийинчиликлар орқасида топишганларидан, уларнинг юраклари шундай яқин эдики, улар бир-бирларига бирок- ортиқча сўз айтишдан қўрқардилар (О й б е к). Собиржон нимага- дир эътироз билдирмоқчи эди, Ефим унинг гапини шундай цатъшх кесиб жавоб бердики, бу жавоб Онахоннинг ҳали-ҳали эсида (А. Мухтор).

  2. Мақсад эргаш гап бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг охир­ги компоненти бўлиб келади: Бу ер хавфли бўлгани учун, хатни жойимга цолдириб келдимки, мабодо қўлга тушмасин деб (Ҳ а м з а).

  3. Тўлдирувчи эргаш гап бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг сўнгги компоненти бўлиб келади: Қези келганда шуни айтиш кг- ракки, район сув хўжалигининг бошлиғи колхозларни сув билан. таъминлашда ўз вазифасини бажармаётир («Тошкент ҳақиқати»)..

  4. Эга эргаш гап бир неча эргаш гапли қўшма гапнинг охиргв компоненти бўлиб келади: Агар конкрет маълумотлар текшириб кўрилса, маълум бўладики, Евро'панинг салкам 300 миллион аҳо- лиси ҳозирданоқ социализм ва демократия лагерига қатъий кириб олганлар («Совет Узбекистони»).


  5. Download 1,22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish