АРАЛАШ ҚУШМА ГАПЛАР
Мураккаб қўшма гапни ташкил этган компонентлар ҳам эрга- шиш, ҳам тенгланиш орқали бирикиб келади. Бундай қўшма гапларни аралаш қўшма гаплар деб номлаш ҳам мумкин.
Аралаш қўшма гапнинг составида бир ёки ундан ортиқ эргаш гап икки ёки ундан ортиқ тенг ҳуқуқли компонентлар билан бирикади.
Мураккаб қўшма гапларнинг бу хилдаги турида эргаш гап тенг ҳуқуқли компонентлар билан турлича бирикади:
а) Эргаш гап ҳар бир тенг ҳуқуқли компонентга алоҳида-ало~ ҳида боғланади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапни тенг компо- нетларнинг ҳар бири билан алоҳида олиб эргашган Қўшма га» ҳосил қилиш мумкин: Собиржон почтахона тепасида ҳилпираган
цизил байроща тикилганда, юзи нимранг туе олди, сўниц, кўзла- рида нур пайдо бўлди (А. М у х т о р). — Собиржон почтахона тепасида ҳилпираган қизил байроща тикилганда, юзи нимранг туе олди; Собиржон почтахона тепасида ҳилпираган цизил байроща тикилганда, сўниқ, кўзларида нур пайдо бўлди.
Боғлациш схемаси:
б) Эргаш гап тенг компонентнинг биригагина эргашиб, мураккаб компонент ҳолида кейинги тенг ҳуқуқли компонентга бирикади: Йўлчи уй эшигини очиши билан, кўзлари бойнинг ўцрайган кўзла- рига учрашди, лекин у лоқайдлик билан тиз чўкди(Ойбек). Ғо- фур эшикни очди-ю, уй эгаси яхши таниб олгунча, сарғиш тишла- рини кўрсатиб илжайиб турди (Ш. Рашидов).
в) Эргаш гап икки тенг компонент қўшилмасига эргашади: Тил
бошқа-ю, дил бирдир, чунки эл бирдир («Хат»).
Схемаси:
Биринчи гапнинг схемаси:
Аралаш қўшма гап таркибидаги тенг компонентлар боғловчисиз ■ёки тенг богловчилар орқали бир-бирига боғланади.
Боғловчисиз боғланиши: Тош тўлдирилган қоплар ташлан- ■ганда, сув юзида цалциб турган шохлар қуйига чўкар, яна унинг устидан харсанглар ташланар эди(Саид Аҳмад). Эшон <ўқрайиб царади, овози чщмасданоц, эшик зулфи шақиллаб қолди (П. Ту р сун).
Ва бириктирув боғловчиси орқали боғланади: Бизни тушун- ■ган хотинлар қанча кўп бўлса, хавф шунча камаяди ва курашимиз шунча енгиллаилади (А. Мухтор).Оқсоқол ўтириши билан котиб унга чой узатди ва ўзи Холмурод берган қоғозни пичирлаб ўқий бошлади (П. Т у Р с у н).
Аммо боғловчиси қўлланади: У жуда инсофсиз бой, аммо
суриштирсанг, ҳамма бой бир текисда инсофсиз(Ойбек). Тур- су нбиби щзи дам олгандан кейин, кечаси ёки эртага астагина бил- дирмоқчи бўлди, аммо қизининг ўзи она юрагини очишга мажбур цилди (Ойбек).
Лекин боғловчиси ишлатилади: Шарофатхоннинг сўзи Ун- еинга қаттиц текканидан, ранги ўчиб, ерга қараб қолди, лекин Гул- норнинг сўзи унга далда берди(Ойбек).Пастга тушиши билан, жимлик чўкди, юриш ҳам осонлашди (У й ғ у н).
Бироқ боғловчиси қўлланади: Қарасак, овози эшитилмас, бироқ унинг қувончи ва тантанаси ўтда яллиғланган юзларда би- линарди (П. Т у р с у и). Катталар қанча ишласа, болалар ҳам шунча ишларди, бироқ хўжайин болаларга кам ҳац. тўларди (С. Ай н и й).
Юкламалар ҳам ишлатилади: Турли-туман гуллар бирин-ке- тин очилгач, бутун ҳовли гул ҳидига қопланди-ю, дам олиш соат- лари яна ширин ва яна мазали туюларди (Ш. Рашидов). Юмшоц, ҳарир ва илиқ уйқу пардаси унинг идрокини яна ҳам цоплай бош- лаганда, тағин Қаландаров ёдига тушди-ю, кўзларида уйщудан асар ,-ҳам қолмади (А. Қаҳҳор). Латифий цўли билан Холмуроднинг елкасидан туртган эди, Холмурод уни ғазаб билан итариб юборди- да, ўзи ғизиллаб зал эшиги томонга кетди (П. Тур сун).
Қуйидаги эргаш гаплар тенг компонентлар билан бирга келиб аралаш қўшма гапни ташкил қилиши мумкин:
Улчов-даража эргаш гап иштирок этади: Бизни тушунган хо- гинлар қанча кўп бўлса, хавф шунча камаяди, курашимиз шунча енгиллашади (А. Мухтор).
Чогиштириш эргаш гап қўлланади: Қуёш тиккага чищан
сари, бу ўтлардан намтоброқ ҳовур кўтарилгандай бўлар, тепасида танга-танга қўнғизчалар қулоқни тиндириб бир хилда зинғиллар эди (А. М у х т о р).
Ухшатиш эргаш гап ишлатилади: Қизлар хурсанд янграр
Do'stlaringiz bilan baham: |