Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet184/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Нимаики сўзи эга бўлиб келиб, бош гапдаги бари, ҳаммаси ка­би жамлик олмошлари билан ифодаланган эгани изоҳлаб келувчи эргаш гап бирикмали аниқловчига айланади. Эргаш гапда эга ■бўлиб келган нимаики сўзи кўпинча қаратқич келишигидаги нарса сўзи билан алмашинади ва булар ҳаммаси бош гапдаги эгани аниқ- лаб келади: Нимаики қўлига тушса, бари уни цизиқтирардиқў- лига тушган нарсанинг ҳаммаси уни қизиқтирарди.

  1. ки ёрдамида бош гап билан бирикадиган эргаш гапларни турли хилдаги бирикмалар билан ифодалаб берилганда, бош гапда қўлланмаган ёки олмош орқали ифодаланган эга вазифасини ба­жаради. Шунинг учун бош гапнинг кесими гапнинг энг охирида, эргаш гап эса олдинда келади. Бош гапдаги изоҳланиши лозим бўлган олмош — эга тушиб қолиб, эга эргаш гап унинг ўрнида эга вазифасида қўлланади. Эргаш гапдаги эга кўпинча қаратқич ке­лишиги қўшимчасини олиб қаратқичли аниқловчига, кесим эса от- лашиб — от ясовчи -лик ёки ҳаракат номи қўшимчаси -(и)ш ни қабул қилиб қаралмишга айланади: Ҳаммамизга маълумки, ша- ҳарлилар пахта теримида колхозчиларга яқиндан ёрдам циляпти- ларшаҳарлиларнинг пахта теримида колхозчиларга яқиндан ёр­дам қилаётганликлари ҳаммамизга маълум. Шуниси цизщки, кучук билан кийикнинг баъзи одатлари бир-бирлариникига ўхшаб кетадиКучук билан кийикнинг баъзи одатлари бир-бириникига ўхшаб кетишлиги цизиқ.

Бош гапнинг кесими турган гап бирикмаси билан ифодаланган бўлса, аниқ сўзи билан алмашиниши ёки шу ҳолда сақланиши мумкин: Турган гапки, улар биздан олдин етиб боришганбиздан олдин етиб борганликлари аниц, ёки биздан олдин етиб боришлари турган гап.
Бундан чиқдики, бизнинг аҳволимизни сен ўзимиздан яхшироқ билар экансан типидаги эга эргаш гапли қўшма гапларда бош гапдаги феъл кесим ўхшатиш, тахминлаш маъноларини ифодала- гани учун уларни «Сен бизнинг аҳволимизни биздан яхши билади- ганга ўхшайсан» шаклида қўллаш мумкин.
Кесим эргаш гапли қўшма гапларнинг синтак­тик синонимикаси. Кесим эргаш гаплар турли стилистик талабларга кўра баъзи бирикмалар билан алмашиниб қўлланади. Бу хилдаги алмашиниш натижасида кўпинча кесим эргаш гапли қў.шма гап содда гапга айланади. Бундай гапларда кесим эргаш гап бир оз ўзгариб ёки ўзгармагани ҳолда бирикмали кесимга айланади.
Кесим эргаш гапга синоним бўлган бирикмаларнинг асосий кў- ринишлари қуйидагича:

  1. Кесими бош келишикдаги шу олмошини изоҳлаб келаётган эргаш гап феъл кесимларининг турли замон ва майл шаклларида қелишига қараб турлича синтактик синоним ҳолида берилади:

а) Айримларида бош гапдаги кесим тушиб қолиб, эргаш гап ўзгар- магани ҳолда бирикмали кесим бўлиб келади: Мақсадим шукиг
институты битириб Москвага бориб ущшМақсадим институтни. битириб, Москвага бориб ўқиш; б) Эргаш гапнинг феъл кесими буйруқ майли шаклида ифодаланган бўлса, у бир оз ўзгаради: Тилагим шуки, аям билан укаларим кишиларга муҳтож бўлма- синТилагим аям билан укаларимнинг кишиларга муҳтож бўл- маслигида (ёки... муҳтож бўлмасин демоқчиман).

  1. Эргаш гап бошқа синтактик синоним билан берилгаНда, қўш- ма ҳолда ишлатилган бош гап кесимининг кейинги элемента ва кесим составидаги -да, -дан каби аффикслар бирикмали кесимнинг охирида қўлланади: Мажлисни олиб боришдаги ҳурматсизлик шу: бўлдики, раис мажлисни очмасдан сўзга тушиб кетди. Мажлисни олиб боришдаги ҳурматсизлик раиснинг мажлисни очмасдан еўзга тушиб кетганлигида бўлди. Бунинг сабаби шунда эканки, б у ишлар ҳацида ўз вацтида хабар қилиб турилмаганБунинг сабаби бу ишлар ҳацида ўз вақтида хабар цилиб турилмаганида экан. Сўнг- ги вақтларда янгилик шундан иборатки, илғорлик ҳаракати бизда ялпи туе олдисўнгги вақтлардаги янгилик илғорлик ҳаракати- нинг бизда ялпи туе олишидан иборат бўлди. Ердам шундан ибо­ратки, сени бошлщ билан учраштириб қўяманЕрдам сени бош- лиқ билан учратиб қўйишдан иборат.

Бу хилдаги бирикмаларда эргаш гапнинг эгаси баъзан қарат- қич келишик формасини олиб, қаратқичли аниқловчига айланиши мумкин.


  1. Download 1,22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish