Шунинг учун боғловчиси орқали бош гапга бириккан эргаш гапнинг кесими -гани учун ёрдамчисини олиб ишлатилиши мумкин. Бундай қўшма гапларда эргаш гап бутунлигича бош гапдаги шунинг учун боғловчисининг олмошли қисми — «шунингшя изоҳлаб, конкретлаб келгани учун унинг ўрнида ишлатилади. Бош гапдаги шунинг учун боғловчисининг биринчи элемента ўрнида эргаш гапнинг ўзи қўлланади. Бунинг натижасида эргаш гапнинг аниқлик майли формасидаги феъл кесими ўтган замон сифатдоши шаклига ўтиб, учун кўмакчиси билан бирга қўлланади: Кампир уларга фол кўрмади, шунинг учун Дилдор бу кампирнинг марҳаматига ҳайрон қолди.— Кампир уларга фол кўрмагани учун Дилдор бу кампирнинг марҳаматига ҳайрон қолди.
Шунинг учун ёрдамчиси чунки, негаки боғловчилари билан алмашиниб ишлатилади. Бундай вақтда компонентларнинг ўрни ўзгаради: Назокат цўярда-қўймай қистай берди, шунинг учун Хайри кўйлакни олиб нариги уйга чиқиб кетди — Хайри кўйлакни олиб нариги уйга чициб кетди, чунки (негаки) Назокат қўярда қўймай қистай берган эди. Компонентларнинг ўрни бу хилда ўзга- риши қўшма гапдаги умумий мазмунга таъсир этмайди. Эргаш гап бош гапдан кейин келиши билан унда кириш конструкцияга яқин оттенка сезилмайди.
-ганидан, -гани учун ёрдамчилари орқали бириккан эргаш гапни бош гапдан кейин қўйиб ишлатсак, сабаб эргаш гапдаги мазмунга асосий эътибор берилмагандай — у кириш конструкция ти- пида қўллангандай сезилади.
Бош гап составида шунинг учун ва ки ёрдамчилари бирга келса, эргаш гапни бош гапдан олдинга келтириб, компонентларни фақат шунинг учун боғловчиси билан қўллаш мумкин бўлади: Шунинг учун сўраяпманки, сиз ерга берилган ўғитдан нотўғри фойдалан- ганга ўхшайсиз. Бундай гаплар «Мен сўраяпганимнинг сабаби сиз ерга берилган ўғитдан нотўғри фойдаланганга ўхшайсиз» ҳолида ҳам ишлатилиши мумкин.
Компонентлари ки ёрдамчиси орқали бириккан сабаб эргаш гапли қўшма гаплар -гани учун, -ганидан ёрдамчилари орқали бириккан қўшма гап билан синтактик синоним бўлиши мумкин: Сен борсанки, халцларимиз иноқ яшар умрбод(Уйгун).—Сен борлигинг учун халқларимиз Иноқ яшар умрбод.
Тахминий сабаб мазмунини билдирадиган қўшма гаплар ҳам бошқа қўшма гаплар ёки сўз бирикмаларига синоним бўлмасдан, ёрдамчиларигина бир-бири билан алмашиниб ишлатилиши мумкин: Ташқаридаги эшик очилди шекилли, этик ғарчи эшитилди — Ташщридаги эшик очилган бўлса керак (Ташқаридаги эшик очил- дими), этик ғарчи эшитилди.
Агар тахминий сабаб билдирувчи эргаш гапдаги ёрдамчи ани^ сабаб англатувчи эргаш гапдаги ёрдамчи билан алмашиниб ишла- тилса, қўШма гапдаги мазмун ўзгаради: Бу қарашни ҳамма пай- қади шекилли, шов-шув тинди (тахминий сабаб англатувчи қўшма гап) — Бу царашни ҳамма пайқади, шунинг учун шов-шув тинди (аниқ сабаб англатувчи қўшма гап) — Бу царашни ҳамма пайқади, шунинг учун шов-шув тинди (аниқ сабаб англатувчи қўшмагап).
Компонентлари ки ёрдамчиси орқали бириккан қўшма гапларда эргаш гап бош гапдаги сабаб маъносини англатувчи шунга сў- зини конкретлаштириб, маъносини изоҳлаб келади: Раиснинг шунга жаҳли чищан эдики, мажлисда бўлиб ўтган воқеага тўғри баҳо беролмас эди — Раиснинг мажлисда бўлиб ўтган воқеага тўғри баҳо беролмагани учун жаҳли чиқарди.
Мақсад эргаш гапли қўшма гапнинг синтактик синонимикаси. Мақсад эргаш гапли қўшма гаплар эргашган қўшма гапнинг бошқа турлари билан ва бошқа хил бирикмали бўлаклари бор бўлган содда гап билан алмашиниб берилмай — уларга синтактик синоним бўлмай, ёрдамчилари ва кесим бўлиб келган феъл формалари бир-бири билан синтактик синоним бўлиб келиши мумкин:
-(а)р аффиксини олган феъл кесим, ҳозирги-келаси замон формасида ишлатилиши мумкин: Мақтаниш ҳаддидан ошиб кетар деб, Батафсил ёзмайман шарҳин атайлаб (Ғ. Ғулом) —Мақта- ниш ҳаддидан ошиб кетади деб батафсил ёзмайман шарҳин атайлаб.
Эргаш гапнинг кесими буйруқ майли шаклидаги бўлишсиз феъллар билан ифодаланган бўлса бўлишли формадаги ҳозирги- келаси замон феъли билан синоним бўлади: Йўлда машина тўхтаб цолмасин учун, яна анча бензинни машинага жойлаштирдик — Йўлда машина тўхтаб қолади (цолар) деб, яна анча бензинни машинага жойлаштирдик. Дилором уйғонмасин деб, уйга оёқ учида юриб кирдим — Дилором уйғонади деб, уйга оёқ учида кирдим.
Эргаш гапнинг кесими буйруқ майли формасидаги феъл билан ифодаланган бўлса, деб ёрдамчиси учун сўзига синоним бўла олади: Унсин хафа бўлмасин деб, Шокир ота унга узоқ. вақтгача тасалли бериб ўтирди(Ойбек) — Унсин хафа бўлмасин учун, Шокир ота унга узоқ вақтгача тасалли бериб ўтирди.
Бу хилдаги алмашиниш кўпинча кесимлари учинчи шахсга хос бўлган гапларда учрайди. Биринчи ва иккинчи шахсни кўрсатади- ган феъл кесимли гаплар бу хилда учрамайди: «Унинг даре беришини курсам деб айланиб юрди» гапини «Унинг даре беришини курсам (кўрай) учун...» ҳолида қўллаб бўлмайди.
Эргаш гапдаги от кесимлар -ми экан, деб ёрдамчиси билан бириккан бўлса, шу ёрдамчи ўрнида -дир деб ёки деб ни қўллаш мумкин бўлади: Шу китоб сизда бормикан деб келган эдим—Шу китоб сизда бордир деб келган эдим. — Шу китоб сизда бор деб келган эдим.
Компонентаарни бириктирувчи токи ёрдамчиси учун билан алмашиниб келади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг олд томонидан қўшилиб келган токи ёрдамчиси «тушиб» қолиб, унинг ўрнига гап охиридаги кесимга учун кўмакчиси қўшиб ишлатилади. Бу хилдаги ўзгаришда компонентларнинг ўрни ҳам алмашинади. Эргаш гап бош гапдан олдин келади: Унга бу хабарларни етказиш керак, токи у ҳеч нарсадан хавотирланмасин (М. Иброҳимов) — У ҳеч нарсадан хавотирланмасин учун бу хабарларни унга етказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |