Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet188/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Зора сўзи иштирок этган гап бош гапдан олдин ёки кейин келиб, умумий мазмунга таъсир этмаслиги мумкин: Зора бугун

ишим битса деб келгандимМен келгандим, зора бугун ишим битса деб. Бундай қўшма гаплар «Бугун ишим битармикан деб келгандим» шаклида қўлланиши мумкин.
Шарт эргаш гапли қўшма гапнинг синтактик синонимикаси. Шарт эргаш гапли қўшма гаплар қўшма гапнинг бошқа турлари билан деярли синтактик синоним бўлмай, кўпинча компонентларни туташтирувчи ёрдамчилар алмашиниб қўлланиши мумкин:

  1. -ганда (эди) элементини олган эргаш гап -са (эди) ёрдамчи- сини олган эргаш гапга синоним бўлади: Сен мени севсанг эди, Вася мен бу ғийбатга парво щлмаган бўлардим (С. Бабаевс­кий)— Сен мени севганингда эди... Назокат розилик берса, Пу- латжон тўй қилиб юборишга тайёр эди (Саид Аҳмад)Назо­кат розилик берса (эди),...

  2. Составила экан тўлиқсиз феъли иштирок этган эргаш гап -ганда, -са, -ган тақдирда ёрдамчилари билан келган эргаш гапга синоним бўлади: Мен бор экан, ҳеч кимдан қўрқмангМен бор бўлсам (бор бўлганда),...

  3. Бўлмаса, йўқса ёрдамчилари қўлланган эргаш гап, кесими шарт феъли формасида келган эргаш гап билан алмашинади: Тез- роц келинг, бўлмаса кетиб қоламизТезроқ келмасангиз, кетиб қоламиз. Сурат олинаётган пайтда ҳамма жим туриши керак, йўқ- са сурат бузиладиСурат олинаётган пайтда ҳамма жим турма- са, сурат бузилади.

Бўлмаса, йўқса сўзларида инкор маъноси бўлиб эргаш гапга ҳам инкор оттенкасини қўшгани учун бошқа эргаш гап билан ал- машинганда, эргаш гапнинг феъл кесимлари бўлишсизлик аффик- сини олади. Агар эргаш гапнинг кесими бор сўзи билан ифодалан­ган бўлса, у сўз инкорни ифодаловчи йўқ сўзи билан алмашинади: Бунина бахтига Муродова бор экан, йўқса (бўлмаса) ертўлада ер чизиб ўтирарди — Муродова йўқ бўлса (бўлмаса) ертўлада ер чизиб ўтирарди.
Бош гап йўқ, сўзи билан ифодаланган бўлса, у сўз ҳам бўлиш- сиз формадаги феъл (бўлмаса) сўзи билан алмашиниши мумкин: Суюнчи берсангиз кўрсатаман, бўлмаса йўқ...бўлмаса, кўрсат- майман.

  1. Кесими составида -ми юкламаси ёки борми сўзи иштирок этган гап -са аффиксини олган феъл кесимли эргаш гапга синоним бўлади.— Эргаш гап кесими составидаги -ми, борми ёрдамчилари тушиб қолиб, алоҳида интонация билан айтилади: Агар сув бўл- сами, тоғ-тоғ ҳосил битарди — Агар сув бўлса, тоғ-тоғ ҳосил би- тарди. Агар -ми иштирок этган феъл кесим ижро майли форма­сидаги феъл билан ифодаланса, шарт майли шаклидаги феъл ке- симга синоним бўлади: Тажанг бўлдимидемак ишлаш кўнглида борТажанг бўлса, ишлаш кўнглида бўлади.

  2. Эргаш гапнинг кесими составидаги -май, -чи ёрдамчилари ҳам -са билан алмашиниши мумкин: Бир нарса десин-чи, ўзимиз жазосини берамизБир нарса деса, ўзимиз жазосини берамиз. Шабнам кўрмай, гул очилмасшабнам кўрмаса, гул очилмайди.

  3. Эргаш гапнинг мазмунидан шарт-пайт ва шарт-чоғиштириш англашилиб турса, бундай эргаш гапларни икки хил эргаш гап ҳо- лида қўллаш мумкин бўлади: Борсанг обод бўлур ўсган элатингБорганингда, обод бўлур ўсган элатинг (пайт эргаш гапли қўшма гап). У Зарифхон қаердалигини сўраса, ҳамма индамасдиУ За- рифхоннинг қаердалигини сўраганда, ҳамма индамасди.

Шарт эргаш гапли қўшма гаплардаги агар, борди-ю, мабодо, башарти сўзларини тушириб ишлатиш қўшма гап мазмунига деяр- ли таъсир этмайди: Агар ҳар бир колхозчи армия интизоми билан ишласа, тоғни талқон қилиш ҳеч гап эмас(Саид Аҳмад) — Ҳар бир колхозчи армия интизоми билан ишлата, ...Бордию улар сизнинг олдингизга йиғилишса, мен уларга, жоним билан кўп нар- саларни тушунтирар эдим (П. Турсун)Улар сизнинг олдин­гизга йиғилишса, ...Мабодо бирор хавотирлик иш бўлиб цолгудай бўлса, ҳаётимдан кечсам ҳам сени қутқараманБирор хавотир­лик ииг бўлиб қолгудай бўлса,...

  1. Бош гап составида эргаш гапга шпора билдирувчи сўзлар ишлатилган бўлса, эргаш гап ўша сўз ўрнида қўлланиб, ўша сўз- нинг вазифасини бажариши мумкин: Сизни шу ердан соғ-саломат олиб борсам, бу менга катта давлат.

Келтирилган мисолдаги бу сўзи эргаш гапга ишора билдирган эргаш гап шу сўзнинг изоҳини англатади. Шунинг учун ҳам бу сўзи тушиб қолиб, эргаш гап унинг вазифасини бажариб, эга бў- либ келади: Сизни шу ердан соғ-саломат олиб бориш менга катта давлат.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларнинг син- 41 а к т й к с и н о н и м и к а с и. Тўсиқсиз эргаш гапли қушма Гай­дар қўшма гапларнинг бошқа турларига синтактик синоним бўла олиши мумкин. Шунингдек, эргаш гапдаги ёрдамчилар бир-бири билан синоним бўла олади:

  1. Агар тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг биринчи қисми бўлишлиликни, кейинги қисми бўлишсизликни — инкорни билдир- са, бундай тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар боғланган қўшма гапга синтактик синоним бўла олади: У эшикни қанча тақиллатса ҳам, товуш берадиган одам бўлмади — У эшикни тащрлатди, лекин товуш берадиган одам бўлмади.

  2. Бундай қўшма гап компонентларининг кесимлари зидликни билдирса ҳам боғланган қўшма гапга синоним бўлиши мумкин: Уйлари фақиргина бўлса ҳам, ҳовли жойлари ҳамиша ойнадек (А. Мухтор)—Уйлари фақиргина, лекин ҳовли жойлари ҳамиша ойнадек.

Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг от кесими билан бирга келган бўлмоқ феъли боғланган қўшма гапга айланганда тушиб қолдирилади. Лекин «Ҳамма гапирса ҳам, сиз гапирманг» типидаги қўшма гапларда кесимлар бир хил бўлгани учун боғланган қўшма гапга синоним бўлмайди.
Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гаплар боғланган қўшма гап шак­лида берилганда, биринчи қисм — эргаш гапдаги шарт оттенкаси бир оз йўқолиб, зидлик, қарама-қарши қўйилганлик устун бўлади.
Шуни қайд қилиш зарурки, ҳар қандай тўсиқсиз эргаш гапни боғланган қўшма гап шаклида қўллаш мумкин эмас: Холмурод оч қолса ҳам... буларга ҳеч нар са эмас (П. Ту р су н). Чироқ ўчиб биз қоронғуда қолмасмиз. У борса-бормаса, мен кетаман. Шамол қанчалик қаршилик кўрсатмасин, улар сўз бермай ўша томонга да- дил қадам отадилар. (Т. Каипбергенов). Келтирилган мисол- лардаги тўсиқсиз эргаш гапни бош гапга бириктирадиган ёрдамчи- ларни бошқа формалар билан бериш мумкин бўлса ҳам, бу гаплар­ни боғланган қўшма гап тарзида қўллаш қийин.

  1. Компонентларни бириктирувчи -са ҳам, -са, -да, қарамай, - (и)б, ҳам, -ган хсолда ёрдамчилари бир-бири билан алмашиниб ишлати- лиши мумкин: Санъатга моҳир усталар туну кун тинмай ишласалар ҳам, устлари йиртиқ-ямоқ эди (С. Бародин) — Санъатга моҳир усталар туну кун тинмай ишлаганларида ҳам, устлари йиртиқ-ямоқ эди. Бу соч ғамгин юзини бекитган бўлса-да, қўллари киши юзига ящол ташланиб турарди (Г. Николаев а)—Бу соч ғамгин юзи­ни бекитган бўлишига қарамай (бекитган бўлса ҳам), цўллари ки­ши юзига ящол ташланиб турарди. Офтоб тобланиб тургани ҳолда (турса ҳам) ёмғир ёғмоқда эди.


  2. Download 1,22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish