Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet185/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

«Яхшиси шуки, бу тўғрида ўйламай қўя қолинг» типидаги қўшма гап «Бу тўғрида ўйламай қўя қолганингиз яхши» каби сод­да гапга айлантириб берилиши мумкин. Бунда кесим эргаш гап бирикмали эга, бош гапнинг эгаси эса, кесим бўлиб келади.

Айрим кесим эргаш гапли қўшма гаплар бошқа хил синтактик синонимлар билан берилмайди: Сен кимсанки, овозингга барча уй- ғонса. У нима эканки, сени кулдирар экан-у, мени йиғлатар экан.
Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапларнинг синтактик синонимикаси. Тўлдирувчи эргаш гапли қўш- ма гаплар ҳам бирикмали бўлаклари мавжуд бўлган содда гапга айланади. Тўлдирувчи эргаш гаплар қуйидаги бирикмалар билан алмашиниб ишлатилиши мумкин:

  1. ки боғловчиси орқали бош гапга бирикадиган тўлдирувчи эргаш гапнинг кесими феъл орқали ифодаланган бўлса, у сифатдош шаклига кўчиб, от ясовчи -лик аффикси ва тўлдирувчига хос аф- фиксларни қабул қилиб, бош гапнинг бош бўлаклари орасига ки- ради. Эргаш гапнинг кесими от кесим шаклида ифодаланган бўлса, от кесимга тўлиқсиз феълнинг сифатдош формаси -лик ясовчиси — эгалик ва келишик қўшимчаларини қўшилишидан ҳосил бўлган форма бош гапнинг кесими олдига келтирилади.

Эргаш гапни бирикмали бўлак билан ифодалаш натижасида бош гапдаги олмош орқали ифодаланган, эргаш гап томонидан изоҳланаётган тўлдирувчи тушириб қолдирилади: Шуни билиб қў- йингки, колхозчилар бир жойда цртиб қолган раҳбарни ёқтирмай- дилар (Ш. Рашидов)Колхозчилар бир жойда қотиб қолган. раҳбарни ёқтирмасликларини билиб қўйинг. Душман шуни била- дики, бизнинг олға боришимиз натижаларидан бири халқнинг са- водли бўлиб, сиёсатдан хабардор бўлишидир (С. А й н и й).— Душ­ман бизнинг олға боришимиз натижаларидан бири халқнинг са- водли бўлиб, сиёсатдан хабардор бўлиши эканлигини билади.
Уз маъносидан бир оз четлашган кўрмоқ, қарамоқ феъллари бош гапнинг кесими бўлиб келганда эргаш гап бирикмали берили- ши натижасида билмоқ, англамоқ шаклида қўлланади: Раис кўр- дики, бошқа гапга ўрин йўқ (Ш. Рашидов)Раис бошқа гапга ўрин йўқ эканлигини билди.
Эргаш гап бош гапдаги кўмакчили тўлдирувчини изоҳлаётган бўлса, бирикма ҳолига келиб, содда гапга айланганда ҳам, ўша. кўмакчи сақланади: Олий мактаблардаги ўқиш ўрта мактабдаги ўқишдан шу билан фарқ қиладики, бу ерда ҳар бир киши кўпроқ, мустақил равишда китоб устида ишлашга тўғри келадиОлий мактабдаги ўциш ўрта мактабдаги ўцишдан ҳар бир кишининг кўпроқ китоб устида мустақил ишлашга тўғри келиши билан фарқ- ланади.

  1. Феълнинг шарт формаси орқали бош гап билан бирикадиган. эргаш гаплар ўз составила келган олмошларнинг қайси келишик формасида қўлланишидан қатъи назар, бош гапда изоҳлаётган кўрсатиш олмошининг формасига кирган бирикма билан алмаши- нади: Кимда гумонинг бўлса, уни кўздан цочирма(Ойбек)Гумонинг бўлганни кўздан крчирма.

Бош гап билан -ми, -ку_, -чи юкламалари орқали бирикадиган тўлдирувчи эргаш гаплар ҳам юқоридагича бирикмали бўлакка! айланиб бош гапнинг бош бўлаклари орасига киради. Икки ком- понентни туташтирувчи юкламалар содда гапнинг охирига келти- рилади ва: а) -ми иштирок этган гапдан сўроқ маъноси, б) -ку иштирок этган гапдан таъкидлаш, эслатиш, такрорлаш маънола’- ри, в) -чи юкламаси ишлатилган гапдан текшириб кўриш, синаб кўриш маънолари англашилади: Биласизми, ерларимиз Қизилцум билан чегарадош (Ш. Рашидов). — Ерларимиз Қизилқум би­лан чегарадош эканлигини биласизми. Мен айтдимку, марднинг сўзи бир булур (А. Қаҳҳор) —Мен марднинг сўзи бир бўлиш- лигини айтдим-ку. Гапир-чи, муаллиминг кимМуаллиминг ким- лигини гапир-чи.
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларнинг синтактик синонимика си. Аниқловчи эргаш гапларнинг кўпи сифатдош оборот билан алмашиниши мумкин. Бу хилдаги эргаш гапни оборот билан алмашинишда эргаш гап составидаги. бош гапдаги аниқланмишга нисбат билдирадиган уни, ундан, унинг каби сўзлари тушиб қолади. Бу сўзларнинг мазмуни оборотли гап­дан англашилиб туради: Баъзи универсалчилар борки, ғўзани куль­тивация қилишда агротехника кридаларига яхши амал щлади- ларҒўзани культивация қилишда агротехника қоидаларига яхши амал киладиган универсалчилар бор. Ҳозир шундай замон келдики, бахтни ҳам, тотувликни ҳам, мол ва давлатни ҳам меҳнат юрқали топиш мумкинҲозир бахтни ҳам, тотувликни ҳам, мол ва давлатни ҳам меҳнат орцали топиш мумкин бўлган замон келди.
Аниқловчи эргаш гап бош гапда қўлланмаган аникловчининг 'функциясида қўлланганда бош гапда аниқланиши лозим бўлган от олдига оборот шаклида келтирилади. Оборот шаклига келти- рилган бундай эргаш гапларнинг эгаси баъзан тушириб қолдири- лади: Одамлар борки, улар ҳаётларини халц хизматига бағишлай- дилар (аниқловчи эргаш гапли қўшма гап)—Ҳаётларини халқ хизматига бағишлайдиган одамлар бор (сифатдош оборотли сод­да гап).
Бош гапдаги шундай аниқловчисининг маъноси эргаш гап то- монидан изоҳланиб келганда юқоридагидай эргаш гапнинг эгаси тушиб оборот шаклига келтирилади. Агар эргаш гапнинг кесими от кесим шаклида ифодаланганда, оборотнинг «кесими» составига ■бўлган сўзи қўшиб ҳам ишлатилади. Шундай қизлар борки,. улар­нинг оталари пенсионерОталари пенсионер бўлган қизлар бор. Шундай замондамиз-ки, илм-техника йўли ҳаммага очиқИлм- техника йўли ҳаммага очиқ бўлган замондамиз.
Бош гапда мазмуни конкретлаштириб берилаётган айрим сўз- лар борки, бу сўзлар эргаш гап оборот шаклига келтирилганда баъзан аниқловчилигича ишлатилади, баъзан ишлатилмай туши­риб қолдирилади. Оборот бош гапда аниқланаётган сўзга асосий аниқловчи, маъноси конкретлаштирилаётган сўзга иккинчи дара­жали аниқловчи бўлиб хизмат қилади: Бу дамда бир суз топил- маски, изҳор эта олса мусибатни уБу дамда мусибатни изҳор эта оладиган бир сўз топилмас. Халк фаровонлигини оширишнинг хеч бир участкаси йўцки, унда бизни катта ва кечиктириб бўлмайди- ган иш кутиб турмаган бўлсин—Халц фаровонлигини оширишнинг бизни катта ва кечиктириб бўлмайдиган иш кутиб турмаган ҳеч бир участкаси йўқ. Биронта йирик бадиий асарлар йўқки, унда меҳри- бон, жонкуяр оналарнинг образлари акс эттирилмаган бўлсинМеҳрибон, жонкуяр оналарнинг образлари акс эттирилмаган бирон­та йирик бадиий асар йўқ.
Узаги кўрсатиш олмошлари билан боғлиқ бўлган аниқловчи- лар эса, эргаш гап оборотга айланганда тушиб қолади.
Бош гап сўроқ мазмунини ифодаласа, эргаш гап оборотга ай- лантирилганидан кейинги содда гап сўроқ гап формасида тузила- ди: Бирон жон, бирор совет граждани бормики, сенинг тўғрингда ўйламаган, ўз умр ипини сенинг тарихингга пайванд щлмаганСенинг тўғрингда ўйламаган, ўз умр ипини сенинг тарихингга пайванд цилмаган бирор жон, бирор совет граждани борми.
Бош гап бир составли атов гап ҳолида келса, аниқловчи эргаш гап оборотга айланганидан кейин ҳам сифатдош оборотли атов
Мп шаклида қўлланади: Ёир ўлкаки, тупроғида олтин гўллайди-^ Тупроғида олтин гуллайдиган бир ўлка.
Баъзи аниқловчи эргаш гаплар составида уюшиқ бўлаклар ке­либ, бу бўлаклар инкорни ифодаловчи на ёрдамчиси билан боғ- ланган бўлади. Мана шу хилда тузилг.ан эргаш гаплар составида- ги на ёрдамчиси тушиб қолиб, уюшиб келган бўлаклар инкор бил­дирувчи феъллар билан бирга қўлланиши мумкин: Бу шунақа иш эканки, оғайни на уйқунгда ҳаловат бор-у, на еган овқатингда ро- ҳатБу уйқунгда ҳаловат, еган овқатингда роҳат бўлмаган иш экан, оғайни.
Равиш эргаш гапли қўшма гапларнинг синтактик синонимлари деярли йўқ. Уларнинг эргаш ва бош гаплари ҳеч қандай ўзгариш- сиз — гап бўлаклари ўзгармаган ҳолда қўлланаверади. Фақат уларнинг ўринлашиши бир оз ўзгариши мумкин.
Ҳозирги замон ўзбек адабий тилида бундай қўшма гап компо- нентларининг ўринлашиш нормаси эргаш гапнинг бош гап ичида келтирилишидир. Шунинг учун ҳам бош гапдан олдин келган ёки кейин келган эргаш гаплар бош гапнинг эга ва кесим состави ўр- тасида қўлланади.
Баъзан равиш эргаш гапларнинг кесими -(и)б аффиксини олган равишдош бўлса, шу аффикс ўрнига -ган(и) ҳолида ёрдамчилари- нинг қўшилишидан ҳосил бўлган кесим ишлатилади.
У л ч о в-д ара ж а эргаш гапли қўшма гапнинг син­тактик синонимикаси. Бош гап билан ки ёрдамчиси ор- қали бирикадиган эргаш Гаплар бошқа синтактик синонимлар би­лан берилганда, кесимларнинг турли формада келишига қараб қуйидагича ўзгартиш мумкин.

  1. Эргаш гапнинг кесими иш оти — мумкин шаклида қўлланган бўлса, иш оти равишдошнинг -(и)б аффиксини олиши, мумкин сўзи ўрнида ўтган замон сифатдоши формасидаги бўлмоқ феъли кели­ши ёки «иш оти + мумкин бўлган» шаклида қўлланиши мумкин: Кесимнинг бу хилда ўзгарган формасидан кейин даражадасўзи қўшиб ишлатилади: Гулханлар шундай баланд ёнардики, уларнинг шуъласида учиб ўтаётган самолётни ҳам, булутни хам ящол кў- риш мумкин эди(Медведев)Гулханлар шуъласида учиб ўта- ётган самолётни ҳам, булутни ҳам ящол кўриб бўладиган (кўриш мумкин бўлган) даражада баланд ёнарди.

  2. Эргаш гапнинг кесими феълнинг турли замон формаларида келса у «ўтган замон сифатдоши + даражада» сўзи билан алма­шиниб қўлланади: Сутдай ойдинга чўмган станция шундай ажойиб бўлиб кўриндики, уни ҳеч нарса билан тащослаб бўлмасди (С. Бабаевский)Сутдай ойдинга чўмган станция ҳеч нарса билан тащослаб бўлмайдиган даражада ажойиб бўлиб кўринди.

  3. Кесимлари феълдан бошқа сўз туркуми орқали ифодаланса, ўша от кесим билан «бўлган даражада» сўзлари бирга ишлатила­ди: Бу ерда шу қадар одам кўпки, ҳисобига етиш қийинБу ерда одам ҳисобига етиш қийин бўлган дараошда кўп (Бу гапни «Бу ёрда одам ҳидоёига етиб бўлмайбиган даражада куп» деб ишлатиш ҳам мумкин).

  4. Юқоридагича кесимларнинг ўзгаришидан ташқари яна ай­рим ўзгаришлар бўлади: а) эргаш гапда бош гапдаги бирор бў- лакка ишора қилинган сўз тушиб қолади, б) нисбий сўзлар қўллан- майди, в) ҳар икки гапдаги эгалар грамматик жиҳатдан ўзгар- майди, г) кўпинча эргаш гап бош гапнинг эга составидан кейин, кесим составидан олдин келади: Юрагимни тулдирган. қувонч шун- чалик кучли эдики, югуриб бориб деразани қаттиқ чертишдан ўзимни тутолмадим (О. Ёқубов)—Юрагимни тулдирган қувонч югуриб бориб деразани қаттиқ чертишдан ўзимни тута олмайдиган даражада кучли эди. Подшонинг цизлари шундай чиройли эканки, ҳатто ой тенг келолмас экан («Афгон эртаклари») — Подшонинг қизлари ой тенг келолмас даражада чиройли экан.

Кесимлари феълнинг шарт формасида келган эргаш гаплар қуйидагича ўзгариб, бошқа синтактик синонимлар билан берилади:

  1. Эргаш гап бир оборот ёки бирикма шаклига келади: Улар- нинг гапига Наби ака қандай дищат билан қулоқ солса, Абдулла- жон ҳам шундай эътибор билан қулоқ соларди (А. Р а ҳ м а т) — Уларнинг гапини Абдуллажон Наби акадай (ёки Наби ака қулоқ солгандай) қулоқ соларди.

  2. Нисбий сўзлар тушиб қолади.

  3. Эргаш гапнинг кесимлари нисбий сўзларнинг турларига қа- раб ўзгаради: қанча-қанча нисбий сўзлари иштирок этган бўлса, эргаш гапнинг кесими -ганича формасини олади, қандай-шундай сўзлари келган бўлса -ганидай формасида келади ва ҳоказо: Жангда автомат қанчалик зарур бўлса, турмушда билим шунча- лик зарурТурмушда билим жангдаги автоматча зарур. Холму- род қандай айтган бўлса, Давлатёр ҳам шундай бажарди (П. Тур­сун).—Давлатёр Холму род айтганидай бажарди.

  4. Кесимлари бир хил бўлса унинг бири тушиб қолиши мум­кин: Гулбаҳорнинг ўзи қандай эпчил бўлса, иши ҳам шундай эпчил (У й ғ у н) — Гулбаҳорнинг иши ҳам ўзидай эпчил. Пётр қандай ге­нерал бўлса, Антон ҳам шундай генерал бўлади(Яшин)—Антон Пётрдай генерал бўлади.

  5. Айрим эргаш гапларда ўлчов билан бирга даражани кучай­тириб кўрсатиш оттенкаси бор бўлгани учун -са ўрнига -ган сари ёрдамчиси ишлатиладн: Колхоз ишлаб чиқариши щнча ўсса, нор­ма ҳам шунча ошиши керак (И. Р а ҳ и м) — Колхоз ишлаб чиқа- риши ўсгани сари, норма ҳам ошиши керак.

  6. Кесимлари зидликни ифодаловчи ўлчов-даража эргаш гап­нинг айрим турлари тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап билан алма- шиниб келади: Тоғаси қанча қизишса, Ойқиз ўзини шунча оғир- ликка соларди (Ш. Рашидов)—Тоғаси қизишса ҳам, Ойқиз ўзини оғирликка соларди. Бу кунларда Сидиқжон нақадар хурсанд бўлса, Канизак шу қадар хафа эди (А. Қ а ҳ ҳ о р) — Бу кунларда Сидиқжон хурсанд бўлса ҳам, Канизак хафа эди.

Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап ҳолида берилганда нисбий сўзларсиз ишлатилади.

  1. Баъзан компонентлардаги пайт билдирувчи сўзлар тушиб қолади: Боя Волков қандай тажанг бўлиб келган бўлса, энди Жў- рабой ундан бадтар дищат бўлди(Саид А ҳ м а д) — Жўрабой Волков тажанг бўлиб келганидан бадтар дищат бўлди.

Бу гапда кесимлар маъно жиҳатдан бир хил (синоним) бўлгани учун битта кесим тушиб крлкб «Жўрабой Волковдан бадтар дик­тат бўлди» деб ҳам айтилади.
Бош гап билан -ган сари (сайин) ёрдамчилари орқали бирик­кан эргаш гапларнинг синтактик синонимлари деярли йўқ. Шу- нингдек, бош гапга -са орқали бирикиб, бир составли гапни изоҳлаб келган эргаш гаплар ҳам бошқа хил синтактик синонимлар билан берилмайди.
Ч о г и ш т и р и ш-ў х ш а т и ш эргаш гапли қўшма гап­ларнинг синтактик синонимикаси. Чогиштириш эр­гаш гапларининг кўпи бошқа синтактик синонимлар билан берил- май, айрим турларигина бошқа хил конструкция л ар билан алма- шиниб қўлланиши мумкин. М а с а л а н: Шоди чиройли, қадди қо- мати келишган йигит бўлиб етишса, Бибо таърифидан ташқари гўзал қиз бўлиб етишипти. Оилада инсоннинг вужуди камолга ет- са, мактабда инсоннинг ақли камолга етади каби гапларни бог­ланган қўшма гап ҳолида бериш мумкин: Шоди чиройли, қадди қомати келишган йигит бўлиб етишди, Бибо эса таърифидан таш- қари гўзал қиз бўлиб етишди. Оилада инсоннинг вужуди камолга етади, мактабда эса инсоннинг ақли камолга етади.
Чогиштириш эргаш гаплари шу хилда богланган қўшма гаплар­дай берилганда ҳам ундаги чогиштириш оттенкаси сақланган бў- лади. Эргашган қўшма гапларда чогиштирилаётган сўздан кейин ҳам ёрдамчиси ишлатилган бўлса, богланган қўшма гап типида бирикканда эса ёрдамчиси қўлланади. Бу эргаш гаплардаги -са ўрнида -ган+да ёрдамчисини қўйиб, пайт эргаш гап шаклида бе­риш мумкин. Лекин бунда чогиштириш мазмуни анча кучсизланиб кетади: Гуллар ишқ ҳақида куйласалар, қушлар садоқат ҳақида чуғурлашиб баҳс этишарди.— Гуллар ишқ ҳацида куйлаганда, қушлар садоқат ҳацида чуғурлашиб баҳс этишарди.
Чогиштириш эргаш гаплари составида агар ёрдамчиси ишти­рок этган бўлса, у гапда чогиштириш билан бирга шарт мазмуни ҳам ифодалангани учун богланган қўшма гап шаклида қўллаб бўлмайди.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish