-(и)б аффиксли равишдош формаси мураккаб қўшма гап ком- понентларининг тобеланиш ва тенгланиш орқали бирикадиган қисмларини яхлитланиб ва жуфтланиб бирикишида катта роль ўйнайди.
Эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гапларнинг компонентлари содда гапдангина ташкил топмай, эргашган қўшма гап, боғланган қўшма гап, бир неча эргаш гапли қўшма гап ёки аралаш қўшма гаплардан тузилиб, мураккаб компонентни ҳосил қилиши мумкин. Бундай қўшма гапларни мураккаб компонентли қўшма гаплар деб аташ мумкин.
Мураккаб қўшма гапларнинг яна бир тури ҳам эргашиш, ҳам боғланиш орқали бириккан бўлади. Бундай аралаш қўшма гаплар бир ёки ундан ортиқ эргаш гап ва икки ёки ундан ортиқ тенг ҳуқуқ- ли компонентлардан ташкил топади.
Мураккаб қўшма гапнинг яна бошқа тури борки, уларда компонентларнинг боғланиши фақат тенгланиш орқали бўлади. Бундай қўшма гап қисмлари уюшиқ бўлаклардагидай тенг боғловчи- лар орқали бирикиши ёки боғловчиларсиз, фақат тенглик харак- теридаги интонация орқали боғланиши мумкин. Айрим вақтда. равишдошнинг -(и)б аффикси олган формаси тенг компонентларни бир-бирига боғлаш учун хизмат қилади.
Эргашган қўшма гаплар синонимикаси
Эргашган қўшма гапнинг деярли ҳамма тури хилма-хил синоним вариантлар билан берилиши мумкин. Эргашган қўшма гаплар турли синоним вариантлар билан алмашиниши натижасида содда гапга айланиш ёки бириктирувчи воситалар алмашиниб қўшма гаплигича қолиши мумкин.
Бу эргаш гапларнинг ҳар бир тури бўйича синонимик вариант- лари қисқача қуйидагилардир:
Эга эргаш гапли қўшма гапларнинг с и н т а & тик синонимикаси. Эга эргаш гаплар турли стилистик та- лабларга кўра, турли хилдаги бирикмалар билан алмашиниб қўл- ланиши мумкин. Одатда бундай бирикмалар билан алмашиниш натижасида қўшма гап бирикмали эга баъзан бирикмали аниқлов- чи иштирок этган содда гапга айланади.
Эга эргаш гапга синоним бирикмаларнинг кўринишлари қуйи- дагилардан иборат:
Кесими шарт формасида келган ва ким сўзи иштирок этган эга эргаш гап бирикмали эгага айлантирилганда: а) шарт феъли формасидаги эргаш гапнинг кесими феълнинг сифатдош формаси билан алмашинади, б) кесим олдидаги тўлдирувчи ёки ҳол ўзгар- майди, в) ҳар иккала компонентдаги эгалар тушириб қолдирилади„
г) эга эргаш гап бирикмага айланиб бош гапнинг ё эгаси, ё аниқ- ловчиси бўлиб келади. М а с а л а н: Ким кўп ўқиса, у кўп нар сани билади — кўп ўциган кўп нарсани билади (эга эргаш гап бирикмали эга бўлиб келди), кўп ўқиган киши кўп нарсани билади (эга эргаш гап бирикмали аниқловчи бўлиб келди).
Кесими шарт феъли орқали ифодаланиб, нима сўзи иштирок этган эга эргаш гап бирикмали бўлакка айлантирилганда у ҳеч вақт эга вазифасида қўлланмай, аниқловчи функциясида келади— эга вазифасидаги нарса сўзини аниқлайди: Қўлига нима тушса,. ўша уни цизщтиради — қўлига тушган нарса уни қизиқтиради.
Эгаси ҳар ким (ҳам) сўзи билан ифодаланган эга эргаш гап бирикмали аниқловчига айланади. Айрим вақтда ҳар ким сўзи «ҳар щндай одам» шаклида ифодаланиши хам мумкин: Ҳар ким- ки ўзига эҳтиёт бўлса, у бировни ўғри тутмас — ўзига эҳтиёт бўл- ган одам (ҳар қандай одам) бировни ўғри тутмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |