б) дегунча формасида келиб компонентларни боғлайди. Бунда эргаш гап кўчирма гап характерида бўлиши шарт эмас: Эшикдан биров келди дегунча, югуриб бориб саломлаш.
-ки ёрдамчиси эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади: Мана етти йилдирки, Найманчанинг томирига су в етиб одамларнинг руҳи яшарди (А. Мухтор). Икки йилдирки, район планни бажаролмай, область сводкасининг энг охирида қолади (Саид Аҳмад).
-ми юкламаси компонентларни бириктириб келади: Пахта очилдими-—теримни бошлаб юборамиз.
Бор, йўқ сўзлари пайт эргаш гапларнинг кесими бўлиб келиб, эгалик аффикси ўрин-пайт келишиги қўшимчаси билан бирга қўлланади. Эргаш гаплар мана шу сўзлар орқали бош гапга бирикади: Мен боримда шу ишларингизни битириб олинг.
Юқоридаги ёрдамчилар иштирок этган айрим гаплар кириш конструкция бўлиб келиши мумкин: Бу ер «Тўқув цехи», бўзчилар тили билан айтганда — дўконхона (А. Мухтор).Ёғоч, тахта- ниннг камчиллигини назарга олмаганда, ҳамма қурилиш материал- лари тайёр (С. Б а б а е в с к и й). Булардан ташқари кун, йил, вақт, замон, момент каби отлар; аввал, кейин, олдин, илгари каби ра- вишлар; турмоқ, бўлмоқ, бошлаб каби феъллар ҳам пайт эргаш гапни бош гапга бириктириш вазифасини бажаради.
Шунда сўзи аслида кўрсатиш олмоши бўлса ҳам пайт эргаш гапни бош гапга бириктиришда боғловчи сўз вазифасини бажаради: Эшик тўсатдан тақирлади, шунда ҳаммамиз бегона киши эканлигини билдик.
Пайт эргаш гапнинг шундай турлари борки, бундай эргаш гаплар ўзидан олдин келган бош гапга тааллуқли бўлган пайт холларини изоҳлаб, уларга нисбатан «ажратилган бўлак» ҳисоб- ланса ҳам, бош гапдаги ҳаракатнинг юзага келиш пайтини билдиради. Бундай изоҳловчи пайт эргаш гаплари бош гап ичида— бош гапнинг олдида келган пайт ҳолидан кейин, унинг бошқа бўлак- ларидан олдин келади.
Изоҳловчи пайт эргаш гаплар бош гапдаги изоҳланаётган пайт ҳолига нисбатан тенг муносабатда, бош гапга нисбатан эса тобе муносабатда бўлади: Эрталаб, қуёш тоғлар тепасига кўтарилиши билан, ғарбда кулранг булутлар кўринди (И. Раҳим). Бундан бир ой олдин, қишлоқдаги олмазорлар — гўё оппоқ момщ булут- ларга ўралгандек текис гуллаганда, яшил далаларни безатган лолалар эса, цуёш нурларида худди қон томчиларидек порлаб ён- ганда, икки отлиқ қишлоқдан чиқиб, тоща цараб йўл олди (О. Ёқубов).
Баъзан бундай изоҳловчи пайт эргаш гапларидан олдин, изоҳ- ланаётган ҳолдан кейин ҳрл билан эргаш гап орасида бош гапдаги ҳаракатнинг бажарилиш пайтини янада аниқ кўрсатиб бериш учун кириш конструкцняси ишлатилади.
Одатда изоҳловчи пайт эргаш гаплар бош гапдан махсус ту- шувчи оҳанг билан — кичик пауза билан ажратилади. Кириш конструкция ҳам изоҳловчи пайт эргаш гап ва ҳол орасида келиб, улардан қисқа пауза билан ажралиб туради: Кунларнинг бирида, ўтган кузда бйлса керак, пахта йиғим-терими охирлаб турганда, Ойқиз Бойчибарга миниб райондан қайтди (Ш. Рашидов). Бу мисолда бош гапнинг изоҳланаётган ҳоли (кунларнинг бирида), кириш конструкция (ўтган кузда бўлса керак), изоҳловчи пайт эргаш гап (пахта йиғим-терими охирлаб турганда), бош гап (Ойқйз Бойчибарга миниб райондан цайтди) бир-биридан маълум интонация билан ажралиб туради.
Пайт эргаш гаплар бош гапдаги ҳаракатнинг турли вақтда юзага келишини билдиради. Бундай қўшма гаплардаги замонга муносабат асосан икки хил бўлиши мумкин: бир вақтда юзага
келадиган ёки кетма-кет юзага келадиган воқеалар ифодаланади.
Пайт эргаш гапдаги ҳаракат, воқеа бош гапдаги ҳаракат, во-
Қеа билан бир вақтда юзага келади. ҲаракатйинГ бир вақтда ба- жарилиши компонентлардаги феъл кесимларнинг замон формалари ва уларнинг лексик составига кўра турлича бўлиши мумкин: нутқ сўзлаш моментида бир вақтда бажариладиган ҳаракатлар, сўзлаш моментидан илгари юзага келган бир вақтдаги ҳаракаг- лар, бир неча марта такрорланиб, давом этиб турадиган бир вақтдаги ҳаракатлар ва бошқалар: Давронов кўприк бошига келганда, Муродова темирчи билан гаплашиб турган экан (И. Раҳим). У ҳар инграганида, Сотиболди чаккасига буров солинган кишидай талвасага тушар эди (А. Мухтор). Урта.га ош қўйилганда, Хосиятхон ҳеч кимга билдирмай жўнаб қо/мп (Саид Аҳмад).Жаҳл келганда, ақл қочади (Мақол).
Узбек тили фактлари шуни кўрсатадики, компонентларни бир- бирига туташтирувчи бир ёрдамчи бир неча замон оттенкаларини кўрсатиши мумкин —бир хил ёрдамчи орқали бириккан қўшма гапда замон оттенкалари ҳар хил бўлади. Масалан, -ган+да ёрдамчиси орқали бириккан қўшма гапларда воқеа, ҳодиса ҳам бир вақтда, ҳам турли вақтда —кетма-кет юзага чиққан бўлади: Саида кечқурун ҳужрасини ичкарисидак беркитиб олиб, хатни ёзишга киришганида, Умида деразадан бошини тициб, ўртоцНо- сиров келганлигидан дарак берди (А.Қаҳҳор). — Бир вақтда- ги ҳаракатлар ифодаланган. Телеграммани айтиб тамом қилга- нида, оқ халат кийган бир қиз кириб Ефимнинг қулоғига бир нима шивирлади (А. Мухтор). — Кетма-кет юзага келадиган ҳара- катлар кўрсатилган. Шунга кўра, пайт эргаш гапларни бир вақтда рўй берадиган ва турли вақтда вужудга келадиган деб икки груп- пага ажратмай, компонентларни бир-бирига туташтирувчи ёрдам- чиларнинг функциясига қараб ўрганамиз. Бундай эргаш гаплар бош гапдаги воқеа, ҳаракат билан бир вақтда юзага келадиган ҳодисаларни ифодалайди: Эсинг борида, этагингни ёп (Мақол). Меҳмонлар биз йўғимизда келиишпти.
Пайт эргаш гаплар бош гапдан олдин, кейин ёки унинг ўрта- сида келиши мумкин. Эргаш гапнинг турлича ўринлашиши компонентларни туташтирувчи ёрдамчиларга, стилистик талабга ва бадиий асарнинг жанр хусусиятига боғлиқ.
Пайт эргаш гапни бош гапга туташтирувчи шундай ёрдамчи- лар борки, улар иштирок этган қўшма гапдаги компонентларнинг ўринлашиши деярли бир хил бўлади — эргаш гап доимо бош гапдан олдин келади. Кесимлари -ган+ҳам эдики, -ганича йўқ эдики, -гунча бўлмай, -р экан, -ган экан, -ки, -ми, -(и)б формасида бўл- ган эргаш гап бош гапдан олдин қўлланади: Урта маълумотни кўрсатувчи шарафли ҳужжатнинг жигарранг жилдидаги оппоқ хатларига тикилган эдики, орқа скамейкадан бир аёл унинг елка- сини силаб, илтимос қилди (П. Турсун). Ботирали ўй суриб бораркан, Жўрабой ота Сергей билан гаплашиб орқароқда қолди (Ҳ. Ғулом). Уй ичида оппоқ тутун айланар экан, Мастонбиби хаёлга толди (Саид Аҳмад). Етти йилдирки, район планни ба- жаролмай, область сводкасининг энг охирида цолади (Саид
А ҳ м а д). Сора буви ўз ҳаётидан гап очдими — ҳаммамиз ёнига тўпланишиб олардик.
Қўшма гап составидаги айрим бўлаклар аҳамият бериб ажра- тиб айтилса, эргаш гап бош гап орасида келиши мумкин. Бундай эргаш гапларни бош гапга бириктирувчи восита равишдошнинг -гач, -гунча аффиксини олган формалари, сифатдошнинг -ганда, -ган вац.тда, -гандан кейин каби шакллари, -са аффиксини олган шарт майли формаси, феълнинг ҳаракат номи шакллари ва бошқа шунга ўхшаш ёрдамчилар ҳисобланади: Полвон то улар келгунча, ўзини панага олиб турди(Саид Аҳмад). Уктам, йўл сал ўн- ғайсиз бўлса, тиканакли ўсимликлар учраса, дарҳол Комилага кў- маклашишга тиришар эди (Ойбек). Ашула ҳеч ким кутмаганда, бирдан тўхтаб қолди (А. Мухтор). У, дадаси кетгач, дарҳол ўр- нидан турди (Ш. Рашидов).Семённинг погонлари армиядан бўшаш тўғрисида буйруқ эълон қилиниши биланоқ олиб ташлан- ган эди.
-гач, -гунча, -са, -ганда каби ёрдамчилар орқали бош гапга бириккан эргаш гаплар қўшма гапнинг кейинги компонента бўлиб келиши мумкин. Бу хилда қўлланиш шеърий асарлар ва кўчирма гапдан кейин келган автор гапида учрайди: Унутиш мумкинми сизни, юракда — Ватан ишқи бўлса, қизиб турса тан (М. Б о б о е в). Устида малла, шиладир элни, цўлга киргунча мол ила қизи(Ҳамза). Келиё крлғай денг, албатта Очилгунча гулу боғлар (Ҳ а мз а). Мурод ота Шоҳимардон курортига кетдилар,— деди йигит унинг олдига чой келтиргач (СаидАҳмад).
Эргаш гапнинг кесими -гунча, -гач, -са, -ганда каби ёрдамчи- ларни олганда бош гапдан олдин, кейин ёки унинг ўртасида келиши мумкин.
Урин эргаш гапли қўшма гап
Урин эргаш гап бош гапдаги ҳаракат, воқеа юз берадиган, бошланадиган ёки йўналадиган ўринни билдиради. Бундай қўш' ма гапларда эргаш гап ва бош гапдаги ўринга муносабат бир- бирига мосланиб кўрсатилади.
Урин эргаш гап бош гапга феълнинг шарт ва бўлишсизликни ифодаловчи буйруқ майли формалари орцали бирикади: Шамол қай томонга эсса, майсалар ҳам шу томонга бошини эгади (Ш. Рашидов). Бундан ташқари, ўринга муносабатни билди- рувчи нисбий сўзлар ҳам компонентларни бириктирувчи восита саналади.
Қуйидаги сўзлар ўрин эргаш гапли қўшма гапларда нисбий сўз бўлиб келади:
а) эргаш гапда қай ер (қаер) бош гапда ўша (шу, у) ер сўз- лари ишлатилади: Қаерда ўқишга талаб кўпайса, у ерда янги мак- таб солиш ҳеч гап эмас (П. Тур сун);
б) эргаш гапда қай, бош гапда шу сўзлари қўлланади: Сенинг юрагинг гули қайда очилур бўлса, булбул ҳам шунда сайрар,
Do'stlaringiz bilan baham: |