ЎҚув методика маркази


-машғулот Мавзу: Р.Азизхўжаевнинг “Ойижон” ҳикояси асосида асарни қайта ҳикоя қилишга ўргатиш



Download 4,59 Mb.
bet67/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

4-машғулот
Мавзу: Р.Азизхўжаевнинг “Ойижон” ҳикояси асосида асарни қайта ҳикоя қилишга ўргатиш
Мақсад:
Асарни мазмунли, мантиқий изчилликда ҳикоя қилишга ўргатишни давом эттириш.
Вазифалар:
Боғланган нутқни ривожлантириш. Сўзларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. Нутқнинг товуш маданияти. Асар воқеаларини сўзлаётганда овоз оҳангининг хилма-хиллиги, илтимос, ўжарлик кабиларни қўллай олишга ўргатиш. Берилган сўзлардан хилма-хил гаплар тузишни машқ қилиш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болалар берилган сўзлардан хилма-хил гаплар тузишни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Она ва бола тасвирланган сурат
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи: Болалар, дунёда энг севимли, меҳрибон кишимиз ким? (Онамиз). Жуда тўғри онамиз! (Тарбиячи она ва бола тасвирланган суратни илади). У меҳрибон, ғамхўр. Улар бизни озода қилиб кийинтириб қўядилар. Агар ўйнаб кеч қолсак, дарров излаб топадилар. Оналаримиз пазанда: бизга нон, сомса ва мазали овқатлар қилиб берадилар.
Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Уларнинг айтганларини қиласизми? Мен ҳозир сизга Р.Азизхўжаевнинг “Ойижон” ҳикоясини ўқиб бераман. Диққат билан эшитинг-чи! Ҳикояда Қосим деган бола онасига қандай муомалада бўлар экан? (Тарбиячи ҳикояни ўқиб беради).
Ҳикоя бўйича саволлар:
1. Қосимнинг онаси нима учун баъзан уни жеркиб ташлар экан?
2. Пўлатжон қандай бола?
3. Қосим Пўлатдан ўрнак олдими?
4. Онаси Қосимга қандай муомалада бўладиган бўлди?
Тарбиячи болалар жавобларини умумлаштириб, ҳикояни яна бир бор ўқиб беради. (3-4 боланинг жавоблари тингланади).
Мақоллар устида ишлаш. Тарбиячи болаларга одоб-аҳлоқ ҳақида мақоллар айтади:
1. Одобли бола элга манзур.
2. Ўзингдан каттани ҳурмат қил.
Тарбиячи: Болалар, сиз қандай ўйлайсиз? Бу мақоллар ҳикояга мосми?
3. Қосим ҳақида қандай мақол айтиш мумкин?
(Ўзингдан каттани ҳурмат қил).
4. Пўлат ҳақида қандай мақол айтиш мумкин? (Одобли бола элга манзур).

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish