Ак-мал, Kа-мол, как-лик, а-ка
Амалий машқ
“Расмларни номланг” машқи
Болаларга олдиларидаги расмларни номлаш ва “K” ” товушини тўғри талаффуз қилиш, сўзни бўғинга бўлиш каби топшириқлар берилади. Болалар сўзда неча бўғин бўлса , шунча марта чапак чаладилар.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
- Бугун қайси товуш билан танишдик?
-У қандай товуш экан?
-Бу товушни нима қиламиз?
- Биз товушларни нима учун ўрганамиз?"
-“K” товуши иштирок этган сўзларни айтинг.
-Қайси транспортнинг номида “K” товуши бор? (кема)
-Қайси сабзовотнинг номида “К” товуши бор? (карам)
-Қайси меҳнат қуролининг номида “К” товуши бор? (кетмон)
-Қайси ҳайвоннинг номида “К” товуши бор? (кийик)
-Қайси қушнинг номида “К” товуши бор? (каптар)
2-машғулот
Мавзу: Ўрол Тансиқбоевнинг “Ўзбекистонда баҳор” суратини кўздан кечириш
Мақсад:
Суратга қараб тасвирий ҳикоя тузишга ўргатиш.
Вазифалар:
Болаларнинг сўзлашув нутқини ривожлантириш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. Товушларни сўзларда аниқ айтиш. Гапирганда сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакасини мустаҳкамлаш.
Мақолни турли овозда (баланд, паст, пичирлаб) айтишни машқ қилиш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болалар сўзлаётганда тўғри нафас олишни, товушларни тўғри талаффуз қилишни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Ўрол Тансиқбоевнинг “Ўзбекистонда баҳор” сурати
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи болаларга суратни кўрсатади: Мана бу суратни Ўрол Тансиқбоев ишлаган. Унинг миллати қозоқ, лекин у Тошкентда яшаганлиги сабабли ўзининг маҳоратини шу республикага бағишлади. Унинг чизган суратларини фақат бизда эмас, бошқа давлатларда яшовчилар ҳам ёқтиради. У табиат манзарасини ишловчи мусаввир. Бугун биз унинг “Ўзбекистонда баҳор” суратини кўздан кечирамиз.
Тарбиячи болаларнинг диққатларини бодом ва ўрик дарахтларининг гулига, тоғ этакларида майсалар кўкаришига, одамларнинг чигит экишга ҳозирлик кўришаётганига жалб қилади.
Сурат бўйича саволлар:
1. Суратда қайси фасл тасвирланган, деб ўйлайсиз?
2. Нима учун баҳор фасли деб айтяпсиз?
3. Қандай дарахтлар гуллаган?
4. Пахтакорлар нимага ҳозирлик кўришяпти?
5. Сурат сизга қандай кайфият уйғотди?
6. Тарбиячи болалар жавобларини умумлаштириб, 2-3
боладан сурат бўйича тасвирий ҳикоя тузишларини
сўрайди (қисмлар бўйича).
Тарбиячи сурат бўйича грамматик машқ ўтказади:
Мусаввир йилнинг қайси фаслини тасвирлаган? Қандай
кунни? (эрта баҳор, қуёшли кун, очиқ кун).
Суратда дарахтлар қандай тасвирланган? (оппоқ,
гуллаган, маржон таққандек).
Майсалар ҳақида нима дейиш мумкин? (янги, ям-яшил, ҳидли).
Do'stlaringiz bilan baham: |