Бармоқлар машқи
Тарбиячи шеърни ўқиб туради. Болалар ҳаракатни бажарадилар.
Қ уёш
Эрта тонгда
Қуёш туриб
Болаларни эркалайди,
Бошларини силайди.
Билаклар ички тарафи билан бир-бирига теккизилади. Бармоқлар қуёш нурлари каби кенг ёйилган ҳолатда бўлади.
Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
“Ўрик дарахти гуллади” гапини сўзларга ажратиш. “Ўрик “ сўзида товушларнинг кетма-кетлигини аниқлаш: биринчи товушни айтинг, иккинчи товушни айтинг, учинчи товушни айтинг,тўртинчи товушни айтинг.Сўзда ҳаммаси бўлиб нечта товуш бор экан? Қайси товуш унли, қайси товуш ундош? Келинг, биргаликда талаффуз этамиз, таҳлил қиламиз.
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.
3-машғулот
Мавзу: Шахсий ҳаётдан ҳикоя тузиш: “Онамларнинг байрами”
Мақсад:
Тарбиячи томонидан таклиф этилган мавзу бўйича шахсий ҳаёт таассуротлари асосида ҳикоя қилишга ўргатишни, давом эттириш. Тугал мазмунли ҳикоя тузиш кўникмасини мустаҳкамлаш.
Вазифалар:
Болаларнинг боғланган нутқини ривожлантириш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш.Товушларни сўзларда аниқ айтиш. Тасвир бўйича персонажлар ҳаракатини ифодаловчи сўзлар топа олишга, мазмунли ҳикоя тузишга ўргатиш. Гапирганда сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакасини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади.
Болаларнинг сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакаси мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:
“ Онамларнинг байрами” номли сурат
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи болалар диққатини “ Онамларнинг байрами” номли суратга жалб қилади:
1. Яқинда қандай байрам бўлади?
2. Бу расмни қандай номлаш мумкин?
3. Унда кимлар тасвирланган?
4. Болалар нима билан шуғулланяптилар?
5. Ҳаммаси нима билан тугулланганини ўйлаб кўринг.
Аввал болалар оналарига қандай совға тайёрлашни ўйлаб кўрганликларини, бу кунга қандай тайёрланганликларини, кейин расмда нима тасвирланганлигини ва байрамни қандай ўтказганликларини ҳикоя қилиб беринг (3-4 боладан сўралади).
- Ҳозир биз “Онамларнинг байрами” мавзусида ҳикоя тузишни ўрганамиз. (Тарбиячи болаларга режа беради):
1. Онангизга нима совға қилмоқчи бўлдингиз?
2. Совғани қандай тайёрлайсиз?
3. Яна кимлар табриклайдилар? Нималар совға қиладилар?
4.Қандай қизиқарли воқеалар юз берди? Мана суҳбатлашиб ҳам олдик. Энди “Онамларнинг байрами” мавзусида ҳикоя тузамиз (5-6 та болалар жавоблари).
Оналар байрамига биз кўп шеърлар ёдлаган эдик. Шу шеърларни қайтарамиз.
“Табрик сўзи” ўйини
Тарбиячи: Болалар, тузган ҳикоянгиздан, ёдлаган шеърларингиздан маълум бўлдики, сиз онангизни жуда-жуда яхши кўрар экансиз. Уларни жуда хурсанд қилар экансиз. Ҳозир менинг саволимга чиройли қилиб жавоб беришга ҳаракат қилинг: Қани, Нодир, сиз нима деб табриклайсиз? Сиз-чи Нуриддин? Қани яна ким онасига айтган табригини чиройли қилиб айтиб беради?…… (Шу тариқа болалардан оналарига тайёрлаган табригини қофияли қилиб айтиб беришни сўраш мумкин).
Саводга тайёрлаш бўйича амалий машқ
Тарбиячи: Болалар, ит қандай ириллайди?
Болалар: -ир, ир деб ириллайди.
Тарбиячи: қурбақа-чи, қурбақа қуриллайди?
Болалар: қурбақа «қур-қур» деб қуриллайди.
Тарбиячи итнинг ириллаши ва қурбақанинг қуриллаганидаги сўнгги товуш r ни айириб, чўзиб талаффуз қилади.
“R” товуши талаффуз эттирилади. “R” товушининг сўз бошида (ран-да, ру-боб), ўртасида ( а-ри, ар-ра), охирида (а-нор, Аб-рор) келган расмларни номлаш, сўзларни бўғинларга бўлиб айтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |