ЎҚув материаллари 2-мавзу: Мулк тавсифи, таснифи, кўрсаткичлари ва хусусиятлари режа


Ер жисмоний объект сифатида ва таркиби



Download 331 Kb.
bet2/13
Sana31.05.2022
Hajmi331 Kb.
#623853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-мавзу. Мулк ҚБ

Ер жисмоний объект сифатида ва таркиби:




Давлат регистрациясидан ўтиш мажбурийлиги:

  • ер участкалари

  • ер ости участкалари

  • сув хавзалари

  • ўрмонлар

  • кўп йиллик экинлар

  • бинолар

  • қурилмалар

  • денгиз кемалари

  • хаво кемалари

  • ички сузиш кемалари

  • космик объектлар



2.1.1-расм. Баҳолаш объекти сифатида мулк тушунчасининг фарқланиши.

Баҳолаш шартномаси шартларига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб тўла мулкдорлик ҳуқуқини ёки айрим мулкий ҳуқуқларни баҳолаш белгиланиши мумкин.


Ер участкасини яхшилашларга қуйидагилар киради:

  • ер участкасида жойлашган алоҳида бинолар, иншоотлар ва уларнинг гуруҳлари, мазкур участкага тегишли бўлган ер ости иншоотлари ёки уларнинг қисмлари;

  • биноларга барча узоқ муддатли уланишлар, чунончи: ички сув таъминоти, иситиш ва совутиш системалари, электр таъминоти, газ тармоқлари, шунингдек ўрнатилган стационар қурилмалар (машиналар, асбоб-ускуналар);

  • ер участкасига ва биноларнинг ички тармоқларига уланган муҳандислик иншоотлари, коммуникациялар ва тармоқлар;

  • мазкур участкага тегишли бўлган, лекин унинг чегарасидан ташқарида жойлашган хўжалик, транспорт ва муҳандислик таъминоти элементлари;

  • участка ҳудудини ободонлаштириш объектлари, шу жумладан, кўп йиллик ўсимликлар;

  • инфратузилма объектларидаги мулк улушлари;

  • баҳоланаётган мулк билан яхлит мажмуани ҳосил қилувчи, конструктив ёки функционал жиҳатдан унинг ажралмас қисми бўлган бошқа объектлар.

Бинода ва ер участкасида ўрнатилган стационар қурилмалар баҳолаш мақсадларида икки тоифага ажратилади:

  • бино хизмат кўрсатиш системаларининг мулк баҳосига киритиладиган таркибий элементлари;

  • мулк объектида олиб борилаётган бизнесда фойдаланиладиган, ер участкаси ва яхшилашлардан алоҳида баҳоланадиган стационар қурилмалар.

Мулк баҳосига киритиладиган стационар қурилмалар, машиналар ва асбоб-ускуналар биноларнинг қуйидаги хизмат кўрсатиш системаларига киради:

  • электр таъминоти - ноишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган марказий қувватлантирувчи кабеллар, трансформаторлар, қалқонли, захирадаги генераторлар ва электр тармоқлари;

  • газ таъминоти - газ станцияларигача ва уларнинг доирасидаги газ қувур йўллари, шунингдек ноишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган бинолар доирасидаги газ қувур йўллари;

  • сув таъминоти - резервуарлар, қудуқлар ва скважиналар, насослар, сув тозалаш ускуналари, баклар, тақсимлаш тармоқлари, дренаж қурилмалари ва канализация системалари;

  • иситиш ва ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш - қозонлар ва тегишли асбоб-ускуналар, ёнилғи баклари, радиаторлар, калориферлар, кондиционерлар учун асбоб-ускуналар, ҳаво йўналтириш қувурлари, вентиляторлар ва ноишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналар;

  • лифтлар ва юк кўтаргичлар - бино тузилишининг ажралмас қисмини шакллантирадиган ва нотижорат мақсадларида фойдаланиладиган йўловчи ва юк лифтлари, эскалаторлар, транспортёрлар, юк кўтаргичлар ва таянчлар.

Қиймат турини танлашнинг асосий мезони баҳолаш мақсадидир. Мулкни баҳолашда аниқланадиган қийматнинг асосий тури бозор қийматидир. Мулк қийматини баҳолашда аниқланиши мумкин бўлган бозор қийматидан бошқа турдаги қийматларга қуйидагилар киради:

  • инвестиция қиймати;

  • алмаштириш қолдиқ қиймати;

  • суғурта қиймати;

  • утилизация қиймати;

  • тугатиш қиймати;

  • солиқ солинадиган қиймат.

Баҳолаш санаси баҳолаш мақсадларидан келиб чиқиб белгиланади ва қоида тариқасида, баҳоловчи томонидан баҳолаш объектини кўздан кечириш санасига мувофиқ бўлади. Баҳоловчи баҳолаш санасидагина мавжуд бўлган ҳолатларни ва баҳолаш санасига қадар юз берган воқеаларни эътиборга олиши лозим.
Мулкий комплекс сифатида корхона, ер участкаси:

  • шу ер участкасида жойлашган ва тегишли бўлган, бинолар (қурилма) ёки бинолар группаси;

  • кўп йиллик кўчатлар, сув хавзалари;

  • ер участкасини инфраструктура объектларига улаш учун мўлжалланган мухандислик қурилмалари;

  • ер участкаси худудини ободонлаштирувчи стационар қурилмалар;

  • шу объектга тегишли бўлган, лекин ер участкаси худудида жойлашмаган таъминлаш элементлари.

Демак, баҳолаш объекти деганда, биринчидан, мулк мажмуаси сифатидаги корхона, иккинчидан, уларнинг таркибий қисми бўлган ер участкалари тушунилади:

  • Мазкур участкада жойлашган бино (иншоот) ёки бир гуруҳ бинолар, мазкур участкага оид бўлган ер ости иншоатлари;

  • Чекланган сув объектлари, кўп йиллик ўсимликлар;

  • Ер майдони ва унинг устида жойлашган бино(иншоатларни) квартал ёки шаҳар инфратузилмасига боғланишини амалга оширувчи инженер қурилмалар ва тармоқлар. Квартал ёки шаҳар мулкдорларнинг биргаликда ишлатаётган инженер инфратузилмаси объектида жойлашган улуши ҳам киради;

  • Участка худудини ободонлаштириш стационар иншоатлари;

  • Мазкур мулк объектига тааллуқли, аммо унга тегишли ер участкаларининг ташқарисида жойлашган хўжалик, транспорт ва инженер таъминоти элементлари;

  • Юқорида санаб ўтилган мулкнинг компонентлари билан ажралмас конструктив ёки функционал яхлитликни ташкил этган бошқа объектлар.

Агар ҳаво ва денгиз кемалари, ички дарёларда сузаётган кемалар, космик объектлар баҳоланадиган корхонанинг мулк мажмуасига кирмаса ва давлат регистрациясидан ўтиши лозим бўлса бундай мулк баҳолаш объекти бўлолмайди.

Download 331 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish