ЎҚув материаллари 2-мавзу: Мулк тавсифи, таснифи, кўрсаткичлари ва хусусиятлари режа


Кўчмас мулк объектларининг (турлари бўйича) жисмоний, функционал, иқтисодий, юридик, экологик параметрлари



Download 331 Kb.
bet6/13
Sana31.05.2022
Hajmi331 Kb.
#623853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-мавзу. Мулк ҚБ

2.2. Кўчмас мулк объектларининг (турлари бўйича) жисмоний, функционал, иқтисодий, юридик, экологик параметрлари


Манфаат тушунчасига иқтисодиёт назариясида истеъмолчи талабини қониқтира оладиган (фаровонлик даражасини ошира оладиган) ҳар бир истеъмолчи танлови объекти деб қаралади. Предметлар билан биргаликда ҳаракатлар ҳам манфаат сифатида хизмат қилиши мумкин (бу ҳолда, мулк объектлари ва мулк бозорида кўрсатиладиган хизматлар тушунилади). Шуни таҳкидлаш лозимки, бунда моддий ва номоддий ҳарактерга эга манфаатлар орасида ҳеч қандай фарқлар ажратилмайди.
Кўчмас мулк объектларининг моҳиятини аниқловчи кўрсаткичлар умумий ва маълум объектга тегишли бўлган турларга бўлинади. Масалан, ер қишлоқ жойларда инсонларнинг яшашларини ва миллатнинг ижтимоий-ҳудудий ривожланишини таҳминловчи манфаат бўлиб хизмат қилади. Даромад манбаи бўлган ер-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асоси, мустақил мураккаб (қурилган бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.лар билан иқтисодий алоқада) инвестициялаш объекти, миллий бойликнинг бир қисми, солиққа тортиш объекти, табиат бойликлари манбаи (мулк объектлари орасида ягона) ҳисобланади.
Иқтисодиёт нуқтаи назаридан кўчар ва кўчмас мулк объектига манфаат ва даромад манбаи сифатида қараш мумкин (2.2.1-расм).



воситалари

Кўчар ва кўчмас мулк объекти

2.2.1 - расм. Мулк объектларининг моҳиятига кўра тавсифи.

Мулкнинг турар жой объектлари даромаднинг туғри ва эгри манбаи сифатида қаралиши мумкин. Олди-сотди объекти сифатида турар жой даромаднинг тўғридан-тўғри манбаи бўлиб ҳисобланади, турар жой қурилиши эса: қурилиш материаллари саноати, лойиҳалаш фаолияти, инфратузилма объектлари қурилиши, савдо корхоналари, йўллар қурилиши, шаҳар транспортларининг ривожланишига илҳомлантирувчи ва кўмаклашувчи эгри даромадлар манбаидир.


Мулк объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш орқали олинган даромад у билан боғлиқ ҳаражатлар ва таваккалчилик “юки” билан бевосита боғлиқдир. Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир.1
Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш ҳавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир.2 Мулкнинг бехосдан барбод бўлиши ёки бузилиши таваккалчилигини бошқа шахсларга юклатиш, мулк эгасининг улар билан тузган шартномалари орқали (масалан, аниқ ижара шартномаси шартлари орқали), ҳамда Қонунда белгиланган шартларда (хусусан, бундай таваккалчилик васий сифатида қарамоғидаги мулк эгасининг мулк объекти бошқарувчиси бўлган, ҳамда хўжалик юритиш ҳуқуқи субҳекти сифатидаги унитар корхонага юклатилганда) амалга оширилиши мумкин.
Таркибий қисми сифатида ер участкасига эга бўлган барча Сунъий қурилишлар (мулк объектлари) уларни ер билан боғлиқ бўлмаган объектлардан фарқлаш имконини берувчи белгиларга эга:

  1. Стационарлик, муқимлик, ҳўзгалмаслик-бу белгилар мулк объектининг ер билан мустаҳкам жисмоний боғлиқликни ва келажакда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирувчи жисмоний тугатмасдан туриб ва шикастланишларсиз бўшлиқда ҳаракатланмаслигини ифодалайди.

  2. Моддийлик-мулк объекти доимо натурал-жисм ва қиймат шаклларида ҳаракат қилади. Мулк объектининг жисмоний тавсифлари унинг ўлчамлари ва шакли, ноқулайликлари ва хавф-ҳатар, атроф-муҳит, келиш йўллари, коммунал хизматлар, ер усти ва ости қатламлари, ландшафт ва ҳ.к.лар ҳақидаги маълумотларни қамраб олади. Бу тавсифлар йиғиндиси мулк объекти қийматининг асосини ташкил қилувчи объектнинг жисмоний фойдалилигини кўрсатади. Аммо, фойдалилик ўзича қийматни белгиламайди. Ҳар бир жисмоний объект яроқлилик ва чегараланган таклиф каби тавсифлар билан бирга аниқ қийматга эга. Чегараланган таклиф асосида қийматнинг ошиши кўзатилади. Ижтимоий талаблар ва меъёрлар, иқтисодий фаолият, қонунлар, ҳукумат қарорлари ва ҳаракатлари, табиий кучлар инсонларнинг ҳулқига таъсир қилади ва бу билан мулк объекти қийматининг ўзгаришини белгилаб беради.

  3. Мулк объектларининг умрбоқийлиги қимматбаҳо тошлар ва ноёб металлардан ишланган буюмлардан ташқари, деярли, барча бошқа маҳсулотларнинг ҳаёти давридан узоқроқдир. Мисол учун, Ўзбекистоннинг амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига асосан, асосий конструкциялари (пойдевор, таянч деворлар, том ва қаватлар ораси ёпмалари) нинг материалига қараб турар жой биноларининг меъёрий хизмат қилиш муддатлари 15 йилдан 150 йилгача бўлган 6 гуруҳга бўлинади.





Download 331 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish