Бажарди: Саьдуллаева Р. Текширди: Абдуллажонова Д.
МАЪЛУМОТЛАРНИ СТАТИСТИК ТАҚҚОСЛАШ УСУЛИНИ ТАНЛАШНИНГ АСОСИЙ МЕЪЗОНЛАРИ
Режа:
Параметрик ва нопараметрик усуллар тўғрисида умумий тушунча.
Икки дисперсиянинг гомогенлигини текшириш методикаси.
Параметрик ва нопараметрик усуллар тўғрисида умумий тушунча
Икки ва ундан ортиқ танламадаги сонлар қаторини қиёсий ўрганига қаратилган тадқиқотларда статистик таҳлил усулини тўғри танлаш уни онгли равишда қўллаш ва натижаларни тўғри талқин этиш муаммоси муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
Статистик таҳлил усулини тўғри танлашнинг асосий меъзонларидан бири ўлчов (шкала)нинг шакли ёки туридир. Шкала турига кўра маълумотлар асосан икки турга бўлинади: параметрик ва нопараметрик маълумотлар.
Параметрик маълумотлар миқдорий ўлчовлар бўлиб, узлуксиз тақсимланишни намоён этадилар ҳамда одатда нормал тақсимланиш қонунига мос келади. Масалан: бўй, вазн, кўпгина шахс хусусиятлари ва интеллект ўлчаш тестлари параметрик маълумотлар бўлиб, интервалли ҳамда нисбий шкалаларни ўз ичига олади.
Нопараметрик маълумотлар ўлчов орқали эмас, балки воқеликни таснифлаш, гуруҳларга ажратиш орқали олинган сонлар қатори бўлиб, муайян объектнинг у ёки бу сифатга эга эканлигини ифода этади. Масалан: кўз ранги, соч ранги, жинс, миллат, оилавий аҳвол, маълумоти кабилар нопараметрик маълумотлар бўлиб, номинал ва тартибловчи шкалаларни ўз ичига олади.
У ёки бу параметрик усулни танлашда қуйидаги меъзонларга асосланиш зарурдир.
а)Танланмадаги алоҳида элементларни танлашнинг тасодифийлиги;
б)Танланмадаги алоҳида элементларни танлашнинг эркинлиги (бир элементнинг танланиши бошқа элементларнинг танланишига таъсир этмаслиги).
Икки дисперсиянинг гомогенлигини текшириш методикаси
Механика-математика факультетининг 61 нафар талабалари ҳамда геология факультетининг 63 нафар талабалари Айзек тести саволларига жавоб бердилар. Мазкур талабаларнинг экстроверсия-интроверсия кўрсаткичлари бўйича олган балларининг ўртача арифметик қийматлари ҳамда стандарт оғишлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Ушбу гуруҳларнинг дисперсиялари гомогенми (тақсимланишлари ўзаро тенгми?)