ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet176/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Мухоморлар билан заҳарланиш. Мухоморлар – бу психотроп заҳарли қўзиқоринлар бўлиб, улар қизил ва пантерасимон турларга ажратилади. Мухоморларни фақатгина эътиборсизлик оқибатида ёки улар хаётининг муайян даврида – уларнинг ўзига хос ёрқин ажратиб турувчи белгилари кўринмайдиган пайтдагина адаштириб юбориш мумкин. Ташқи кўринишидан мухоморларга ўхшаб кетувчи ейиладиган қўзиқоринлар –
подосиновиклар, Кайзер қўзиқорини (Жанубий ва Марказий Европада тансиқ таом ҳисобланади), сироежкалар, шапиньонлардир.
Мухоморларнинг токсик моддалари сирасига мускарин, иботенат кислота ва мусцимол киради. Мускариннинг таъсири унинг марказий асаб бошқарилувига таъсири билан боғлиқдир. Иботеноат кислотаси ва мусцимол психотроп моддалардир.
Мухоморлар билан заҳарланишнинг клиник манзараси, уларни истеъмол қилингач, ўртача 1 ... 4 соатдан сўнг намоён бўлади ва жиққа терга ботиш, кўнгил айниши, қайт қилиш, диареяни қамраб олади, миоз билан бирга кечади. Нисбатан оғирроқ ҳолатларда марказий тормозланиш ва қўзғолувчанлик, галлюцинациянинг алмашиниб туриши кузатилади. Ушбу касаллик белгилари 2 соатча (баъзан 4 соатгача) давом этади ва камдан-кам ҳоллардагина ўлим билан якунланади.
Строчок ва сморчоклар билан заҳарланиш. Строчок ва сморчоклар билан заҳарланиш фақатгина баҳорнинг охири – ёзнинг бошларида қайд қилинади. Заҳарланишнинг барча ҳолатлари янги қўзиқоринлардан тайёрланган таомларни (одатда, шўрва ва қовурмалар тарзида) истеъмол қилиш билан боғлиқдир. Строчок ва сморчоклар таркибида гепатотроп таъсир кўрсатувчи заҳарли бирикмаларга кирувчи гирометрин моддаси мавжуд. Касаллик қўзиқоринни истеъмол қилгандан сўнг орадан 6 ... 10 соат ўтгач юзага келади. Касаллик секин ривожланиб, ошқозонда умумий ноқулайлик (тўлиб кетгандек туюлиши) пайдо бўлади ва аста-секин кўнгил айниши, қайт қилиш, абдоминал оғриқлар ва субфебрил безгак қўшилади. Оғир заҳарланишда қайт қилиш 2 сутка давом этади ва сариқлик ривожланади. Заҳарланиш 4 ... 7 кун давом этади. Ўлим ҳолатлари 2 ... 4 % дан ошмайди.
Строчок ва сморчоклар билан заҳарланишларни профилактика қилиш овқатланишда улардан бутунлай фойдаланмасликни назарда тутади, илло қайнатганда ҳам улар таркибидаги гирометрин сувга чиқиб кетмайди, шу туфайли ҳатто қўшимча ишово берилганидан сўнг заҳарланиш эҳтимоли сақланиб қолади.
Лисичка, сохта груздь, свинушка, паутинник, трихолома, рядовка, энтолома, сохта шампиньонлар каби қўзиқоринлар ҳам овқат заҳарланишларини келтириб чиқариши мумкин. Улар турли-туман токсинларни ишлаб чиқаришади, хусусан, паутинник ишлаб чиқарадиган орелланин моддаси узоқ вақт (3 дан 14 кунгача) яширин даврдан сўнг кўнгил айниши, бош оғриши, мушак оғриқлари ва санчиқлар каби полидипсия ва полиурия симптомларини пайдо қилади. Оғир ҳолларда ҳатто тубуляр некрозлар ва буйраклар етишмоқчилиги ривожланиши, ўлим ҳолатига элтиши (15 % ҳолларда) мумкин. Нисбатан енгилроқ бўлган касалликларда жигарнинг ёғли инфильтрацияси ва ўчоқли энтеритлар кузатилиб, бу тузалиш даврини бир неча ойгача чўзиб юборади. Трихолома ва энтоломалар гастроинтестинал таъсирга эга бўлиб, жуда тез пайдо бўладиган кўнгил айниши, қайт қилиш ва диареяни вужудга келтиради. Бироқ бир қатор ҳолатларда гастроэнтерит симптомлари кўрсатилган
қўзиқоринлар истеъмол қилинганидан сўнг бир неча кун ўтгач пайдо бўлиши мумкин. Бу, афтидан, қўзиқоринлар синтезлайдиган заҳарли моддалар: ғайриоддий дисахаридлар, аминокислоталар, пептидлар, камедларнинг полиморфизми билан боғлиқ бўлса керак.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish