ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet172/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Фумонизинлар юқори нейротоксиклик ва канцероген фаоллик билан ажралиб туради. Трихотиценларнинг бу тури асосан жўхорида тўпланади ва уни F. moniliforme ҳосил қилади. Фумонизинларнинг организмга умумий трихотицен юкламасидан ташқари тушишида лейкоэнцефаломаляция ривожланиши мумкин, узоқ асорат сифатида эса – турли жойлардаги, шу жумладан, қизилўнгач саратони ривожланиши мумкин. Фумонизинларнинг тавсия этилувчи жами миқдори озиқ-овқатгда 2 ... 4 мг/кг. ни ташкил этади (АҚШ, Европа Иттифоқи нормативи).
Фузариотоксинлар юкламасини пасайтириш бўйича профилактика тадбирларининг умумий қоидалари афлатоксикоздагига ўхшайди. Превентив тадбирлар мажмуасини критик назорат нуқталарини ажратиб олган ҳолда ўтказиш лозим.

  1. Fusarium га бардошли қишлоқ хўжалиги ўсимликларини танлаб селекциялаш (шу жумладан ген муҳандислигидан фойдаланган ҳолда).

  2. Оптимал агротехникадан фойдаланиш: жўхорининг бошқа ўсимликлар билан алмашлаб экилишига йўл қўймаслик, селектив фунгицидлар ва ўсимликларнинг биологик ҳимоя воситаларини қўллаш, мелиорлаш.

  3. Ҳосилни йиғиштириб олишнинг белгиланган чекловига қатъий риоя қилиш (тақвим муддати, иқлим шароитлари, ноконтаминацияловчи йиғим- терим технологияси).

  4. Ҳосил йиғиб-териб олинганидан кейинги қайта ишлов беришнинг ўрнатилган чекловларига қатъий риоя қилиш (ҳосил йиғилганидан кейинги 24 ... 48 соат ичида доннинг ҳаммасини намлиги 15 % га етгунига қадар қуритиш).

  5. Донни қуритгандан кейин 15 ºС га етгунича қадар совутиш.

  6. Маҳсулотдан барча шикастланган донларни ажратиб ташлаш (Fusarium билан шикастланган жўхори донлари чиригансимон ёки бурушиб, ранги ўзгарган бўлади. Бошқа майда бошоқли донларда “занглаган” донларнинг борлиги Fusarium билан шикастланганликнинг нишонасидир. Шикастланган донлар рангига қараб, трихотиценларни яратувчи қизил ва бошқа турдаги токсинларни яратувчи пушти ранглиларга бўлинади). Шикастланган донлар миқдори бутун доннинг 1 ... 3 % идан ошганда, дон микотоксинлар мавжудлиги ва миқдорига нисбатан текширилиши ва шикастланган донлардан тозаланиши керак.

  7. Дон сув тегмайдиган, вақти-вақти билан шамоллатиб (агар доимий кондиционерлар ўрнатилмаган бўлса), дезинсекция ва дератизация тадбирлари ўтказиб туриладиган жойда сақланиши керак.

  8. Сақланаётган донлар вақти-вақти билан ва озуқа қайта ишланишига жўнатилишидан олдин визуал текширувдан ўтказилиши ва лабораторияда миктоксинларнинг қолдиқ миқдорлари юзасидан назорат ўрнатилиши (иммун-ферментли ва хроматографик усуллар билан) лозим.

  9. Микотоксинлар борлиги бўйича потенциал хавфли бўлган барча маҳсулот озиқ-овқат ишлаб чиқарилишига тушганда расмий назоратдан ўтказилиши (ишлаб чиқарувчида маҳсулотнинг сифат шаҳодатномаси борлиги) ёки лабораторияда текширилиши лозим.

  10. Алиментар мослашув механизмларининг мувозанатлаштирилган овқатланиш (шу жумладан, ҳужайравий ҳимоя жараёнларида иштирок этувчи нутриентлар – тўлақонли оқсил, витаминлар, антиоксидантлар, кальцийнинг етарлича тушиши) ҳисобига қўллаб-қувватлаб туриш.


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish