ЎҚув адабиёти овқатланиш


Афлатоксинлар ва афлатоксикозлар



Download 2,56 Mb.
bet169/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Афлатоксинлар ва афлатоксикозлар. A. flavus оиласига кирувчи микроскопик замбуруғлар ва бошқа аспергиллалар крахмалли бошоқли
ўсимликлар (жўхори, буғдой, сорго, сули, ёсмиқ, тариқ ва шоли), соя донларида, ёнғоқларда, зираворларда, ерёнғоқда ва ёғ олинувчи экинларда В1, В2, G1, G2 турига оид афлатоксинларни пайдо қилади. Ўсимликларда замбуруғларнинг мавжудлиги ҳар доим ҳам токсинларнинг юқори концентрацияси билан боғлиқ бўлавермайди – токсинлар пайдо бўлиши учун қулай шароитлар яратилиши лозим. Бошоқли ўсимликлар донининг намлиги 18 % ни ташкил этиши (сув фаоллиги бўйича 0,85), соя донларида – 15 % ва ерёнғоқда – 8 ... 9 % бўлиши токсинлар шаклланиши учун оптимал ҳисобланади. Токсин маҳсулотининг ҳарорат оптимуми 24 ... 35 ºС ни ташкил этади. Ҳарорат оптимуми шароитида токсин маҳсули 24 соатгача давом этади ва унинг биологик аҳамиятли концентрацияси бир неча кун давомида яратилади. Маҳсулотнинг намлиги 30 % дан ортиқ бўлганида, шунингдек, ҳарорат 12 ºС даражадан паст ва 42 ºС дан юқори бўлганида токсин пайдо бўлиши тўхтайди.
Ифлосланган емлар орқали қишлоқ хўжалиги жониворларининг организмига тушган В турига оид афлатоксинлар худди шунга ўхшаш М туридаги бирикмаларга эврилади, улар эса ички муҳитда тўпланади ва сут билан бирга ажралиб чиқади. Сут билан бирга ажралиб чиқадиган М1 афлатоксинининг миқдори ем билан тушган В туридаги афлатоксинларнинг жами миқдорини ўртача 1 ... 2 % ини ташкил этади.
Афлатоксинлар инсон организмида моноксигеназ тизимнинг иккиламчи метаболитлари (шу жумладан, М1 афлотоксини ва эпоксид бирикмалар)ни ҳосил қилувчи ҳужайраларичи гидроксидланишига дучор қилинади. Тикланган глутатион билан конъюгациялаш ва витамин- антиоксидантлар (ретинол, аскорбат кислотаси ва токоферол) билан ўзаро таъсирга киришиш ҳам мансуб бўлган ҳужайралар муҳофазаси етарли бўлмаганида, боғланмаган иккиламчи электрофил маҳсулотлар оқсилли ва нуклеинли бирикмаларни шикастлаб, организм сенсибилизациясини пайдо қилишга, мембраналар функциясини бузишга, наслий ахборотни шикастлашга ва канцерогенезни чақиришга қодир бўлишади. Афлатоксин В1 энг юқори заҳарлиликка эгадир.
Афлатоксикоз овқат заҳарланишларига киради ва икки ҳил: ўткир интоксикация ва сурункали субклиник заҳарланиш кўринишларида намоён бўлади .

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish