Ўткир интоксикация катта дозада афлатоксин тушганида пайдо бўлади ва жигарнинг геморрагик некрози, шишишлар, летаргия кўринишида ифодаланади. 25 % ни ташкил этувчи барча ўлим ҳолатлари жигарнинг бевосита шикастланиши оқибатида юз беради.
Сурункали субклиник заҳарланиш ҳолатларида алиментар ва иммунологик статусга таъсир ўтказилади. Бунда афлатоксиннинг тушаётган барча дозалари тўпланиб, жигар саратони ривожланишини кучайтиради. Гепатома ривожланиши хавфи ошиши Р53 супрессор-генининг тўсиғи очилиши ва доминант онкогенларнинг фаоллашиши билан боғлиқдир. Ушбу афлатоксинларнинг шарофати билан канцерогенлар 1-чи синфга киритилган ва озиқ-овқатлардаги қолдиқ миқдори жуда қатъий меъёрлаштирилгандир:
ўсимлик маҳсулотларида – 5 мкг/кг ва сутда – 0,5 мкг/кг. овқатдаги ва емлардаги афлатоксинни аниқлаш иммун-ферментли таҳлил ва хроматография усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Афлатоксинлар экспозицияси ва организмда В ва С гепатитлари вирусларининг персистенцияси уйғунлашганда, гепатит вируслари шикастлаган ДНК репарация механизмларини афлатоксин босилиши ҳисобига жигар саратони ривожланиши хавфи 25 ... 30 мартага ошади. 2000 йили дунёдаги барча зарарли ўсмалардан ўлиш ҳолларининг 9 % и жигар саратони улушига тўғри келдики, бу 500 мингга яқин ҳодисани ташкил этади. Афлатоксинларнинг сурункали субклиник юкламаси шароитидаги иккиламчи иммун танқислигининг ривожланиши тимуснинг аплазияси, лимфоцитлар миқдори ва функционал фаоллиги камайиши, фагоцитар фаоллиги босилиши ва фаоллик комплименти пасайиши билан боғлиқ бўлади. Афлатоксинлар юкламаси, шунингдек, вакцинацияга нисбатан иммун жавобини ҳам сусайтиради.
Афлатоксинларнинг овқат статусига таъсирининг асосий натижаси катталардаги тана массасининг пасайиши ва болалардаги бўй ўсишининг секинлашишидир. Бу афлатоксиннинг ДНК билан ковалентли боғланиши ҳисобига оқсил синтезланиши тўсилиб қолиши билан боғлиқ бўлади. Афлатоксинлар сурункали юкламасининг даражасини баҳолаш учун токсин организмга тушганидан сўнг қонда 30 ... 60 кун давомида айланиб юрувчи афлатоксин-альбуминли мажмуа аниқланади. Афлатоксинларнинг биотрансформацияланиши ва кинетикасининг кўплаб йўлларини ҳисобга олган ҳолда биомаркер сифатида унинг иккиламчи метаболитлари (афлатоксин М1 ҳам шу жумладан)нинг концентрациясидан фойдаланилади.
40 º шимолий ва жанубий кенгликлар орасида жойлашган мамлакатларда афлатоксикозлар энг кўп тарқалганлиги қайд этилади. Ушбу жўғрофий ҳудуддаги ривожланаётган мамлакатларда яшовчи 4,5 миллиард нафарга яқин одамлар кўпинча миқдорий назоратда бўлмайдиган афлатоксинларнинг сурункали юкламасига дучор бўладилар. Бироқ дунё савдо кенглиги доирасидаги озиқ-овқатларнинг интенсив оқимини назарда тутган ҳолда, афлатоксинлар юкламаси бошқа мамлакатларни ҳам қамраб олган ҳолда қайта тақсимланиши хавфи йил сайин долзарброқ бўлиб бўлиб бормоқда. Афлатоксикозлар профилактикаси озиқ-овқат маҳсулотларидаги ва қишлоқ хўжалиги жониворларининг озуқасидаги афлатоксинлар концентрациясини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси билан боғлиқдир.
Ўсимликлардаги аспергиллаларнинг кўпайиши ва афлатоксиннинг тўпланишига бир қатор омиллар, шу жумладан, тупроқнинг тури, зараркунанда ҳашаротларнинг фаоллиги, ўсимликларнинг ривожланиш босқичи кўмаклашади. Биологик ҳимоя воситаси сифатида токсиген замбуруғларни сиқиб чиқарувчи ноафлатоксиген замбуруғ турларини кўпайтиришга ҳаракат қилинмоқда. Ҳашаротларга бардошли ирсий ўзгартирилган (модификацияланган) ўсимликлардан фойдаланиш жўхори каби маданийлаштирилган ўсимликларда афлатоксинларнинг тўпланишини
камайтириши исботланган. Бу эса шу билан изоҳланадики, афтидан, ўсимликларнинг ҳашаротлар томонидан шикастланишининг умумий сони камайса, бунинг ҳисобига замбуруғларнинг кўпайиши учун шароитлар ҳам ёмонлашади. Замбуруғлар билан контаминацияланишга нисбатан бевосита бардошли ёки токсинларни нофаоллаштириш қобилиятига эга ўсимликларни яратиш имконияти ҳам айнан ирсий ўзгартириш билан боғлиқдир. Ёввойи ўтлар ва замбуруғларга қарши курашишда қўлланиладиган пестицидлар эса моғорларнинг аҳамиятли полиморфланишига ёрдам бериб, бир қатор ҳолатларда уларнинг мослашувчи имкониятларини кенгайтирди ва токсигенлик потенциалини оширади.
Потенциал хавфли озиқ-овқат хом-ашёсини сақлашда замбуруғларнинг ўсиши юз бермаслиги ва токсин яратилиши тезлашмаслиги учун риоя қилинадиган зарурий шароит қуйидагича: намлик 10 % дан ошмаслиги, ҳарорат 10 ºС дан кўтарилмаслиги лозим. Бунда мунтазам дезинсекция ва дератизация тадбирлари ўтказилиши зарур, чунки ҳашаротлар ва кемирувчиларнинг мавжудлиги маҳсулотнинг намлиги ортишига замин яратади. Шунингдек, омборларда инерт атмосферадан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Замбуруғ ва токсинлар билан зарарланган хом-ашёнинг саноат миқёсида аралаштириш, деконтаминация ва сепарация каби қайта ишлов бериш усуллари маҳсулотнинг хавфлилиги камайишига кўмаклашади. Қўшиш усули афлатоксин миқдори юқори бўлган маҳсулотни нисбатан тозароқ бўлганлари билан аралаштиришдан иборат бўлиб, аралашма ҳосил бўлганидан сўнг ўртача намунаси назорат қилиниши шарт.
Деконтаминация усуллари маҳсулотга ишқорлар, аммоний тузлари ёки озон ёрдамида ишлов берганда, афлатоксинларнинг денатуратланиши имконияти билан боғлиқдир. Бироқ, бунда афлатоксинларнинг ошқозон ичи нордон муҳитида ўзгариши хавфи мавжуд бўлади. Сепарация усули эса маҳсулотнинг умумий массасидан ифлосланган донлар, дуккаклар ёки ёнғоқларни териб олиб ташлашга асослангандир. Афлатоксиннинг тақсимланиши, айтайлик, ерёнғоқда асосий миқдор (80 %) майда-чуйда ва буришган меваларда тўпланиши билан боғлиқлиги исботланган.
Афлатоксиннинг қишлоқ хўжалиги жониворлари организмига тушиб, ҳайвон маҳсулотларида тўпланиши ва эврилишининг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари биринчи навбатда емларнинг хавфсизлигини назорат қилиш ва уларни олиш ва айлантиришнинг чекловларига қатъий амал қилишга қаратилган бўлиши лозим. Шунингдек, бир тарафдан, емларга пайдо бўладиган афлатоксинларнинг заҳарлилик кучини қирқадиган, бошқа томондан, уларнинг жониворлар ошқозон-ичак йўлларида энтеросорбцияланишига замин яратувчи махсус қўшимчалар қўшиш таклиф этилади. Глюкаманоз эфирлар, шунингдек, бошқа ачитқили экстрактларнинг заҳарлиликни қирқувчи (детоксикацион) таъсири ва фаоллаштирилган писта кўмири ва Na-Ca-алюмосиликатлар (глин)нинг сорбцияловчи самараси исботланган.
Афлатоксикозларнинг алиментар профилактикаси чоралари сирасига тўлақонли овқатланишни, биринчи навбатда, оқсиллар, А, Е,С витаминлари, β-каротин, биофлавоноидлар, кальций ва овқат толаларининг етарлича тушишини таъминлаш киради. Айнан шу нутриентлар токсинларнинг ошқозон-ичак йўлларидан ички муҳитга инкорпорацияланиш даражасини пасайтиради ва ксенобиотиклар трансформацияси II фазадаги ишлашини таъминлайди, унинг доирасида эса афлатоксинлар метаболик фаоллашишининг маҳсулотлари детоксикацияланади ва специфик оқсиллар, липидлар ва нуклеин кислоталарининг ҳимояланиши амалга оширилади. Шунингдек, сабзавотлар ва ошкўкилар таркибида тушадиган хлорофиллар афлатоксинларнинг токсик самараси даражасини пасайтиришга қодирлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |