ЎҚув адабиёти овқатланиш


Атроф-муҳитнинг зарарли таъсир кўрсатувчи омиллари шароитида аҳолининг овқатланиши



Download 2,56 Mb.
bet208/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Атроф-муҳитнинг зарарли таъсир кўрсатувчи омиллари шароитида аҳолининг овқатланиши


Яшаш муҳити омиллари, шунингдек, зарарли ишлаб чиқариш шароитлари ҳам инсонга салбий таъсир қилиши мумкин. Меҳнат шароити зарарли бўлган ишлаб чиқаришда ишлаш яхши маълум бўлган тиббий ва гигиеник муаммоларга олиб келиши мумкин. Касб касалликлари профилактикасида овқатланиш муҳим, аммо белгиламайдиган ўрин тутади: бу боғлиқликда технологик (зарарли модда ёки омил билан алоқада бўлишни камайтирувчи ёки бартараф этувчи) ва ташкилий (жамоавий ва индивидуал муҳофазалаш) тадбирлар биринчи ўринга чиқади.


Экологик фаровон бўлмаган шароитларда яшаш ёт юкламалар даражасининг нисбатан анча пастлиги (ишлаб чиқариш зарарларига нисбатан), бироқ доимий (кўпинча сутка давомидаги) равишда ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг барча ёшга оид ва ижтимоий гуруҳларини жалб этган ҳолда муддати узайтирилган (узоқ вақтли) таъсири билан характерланади. Бунда, одатда, ёт юкламаларнинг нисбатан кенгроқ спектри қайд этилади ва ўз вақтида ташҳисий ва профилактика тадбирларини ўтказишда (жуда бўлмаганда, экологик шартланган касалликларнинг клиник симптоматикаси аниқлангунича) мураккабликлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатда аҳоли (айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар)ни озуқа моддалари ва қувватга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда оптимал овқатланиш билан таъминлаш экологик шартланган касалликларнинг бирламчи профилактикаси, шунингдек, узоқ асоратлар (ирсий бузилишлар, онкологик касалликлар) частотасини пасайтиришнинг қудратли омили бўлади.
Шу тариқа, ёт юклама шароитларида яшовчи ва ишловчи аҳолининг катта гуруҳи учун ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитнинг зарарли омиллари, шунингдек, касалликлар ривожланиши хавфи омилларининг организмга таъсирининг олдини олишга мўлжалланган овқатланиш – профилактика (парҳез) овқатланишини ташкил этиш зарурлиги аниқ бўлади.


      1. Алиментар адаптация (мослашиш) асослари


Инсоннинг ижтимоий-биологик тур сифатида ривожланиши эволюцияси ХХI аср бошларида кўп йиллар давомида сайёранинг захираларидан норационал фойдаланиш амалиёти, биосферадаги тузилмавий алоқалар


бузилиши ва биосферанинг элементар ва тузилмавий таркибининг интенсив ўзгариши (атроф-муҳитнинг ифлосланиши) каби ўта муҳим экологик муаммоларни ҳал этиш зарурлигига олиб келди. Сўнгги ҳолат ҳозирги вақтда инсон хаёти хавфсизлигининг энг муҳим долзарб омилларидан бирига айланган. Барча муҳитларда: ҳавода, сувда, тупроқда, оҳир-оқибатда, озиқ- овқат хом-ашёсида кўп сонли кимёвий моддалар ва бирикмаларнинг концентрацияси доимий равишда ошмоқдаки, бу ўз табиати (қайта синтезланиши, ярим синтетиклиги ва ҳоказолар)га кўра ёки миқдорий хусусиятлари (эволюция давомида таркиб топган миқдордан ортиқлиги)нинг шарофати билан инсон организми учун ёт моддалар (ксенобиотик) ҳисобланади. Доимо ошиб борадиган ёт юклама ё ўткир заҳарланишни (ксенобиотикнинг бошланғич миқдордан ошиқча тушишида) ёки нисбатан анча кўпроқ ҳолларда ксенобиотикнинг специфик троплилиги ва/ёки умумий резистентлиги бузилиши натижасида ҳимояловчи-мослаштирувчи механизмларнинг декомпенсацияси оқибатида турли аъзолар ва тизимларнинг сурункали мувозанати бузилиши (дисфункцияси)ни келтириб чиқаради. Гомеостаз мувозанати бузилиши (дисбаланс), шунингдек, ирсий ахборот бузилиши (кимёвий ва радиацион мутагенез) ва сенсибилизация (антиген юклама) ҳисобига нейрогуморал ва генетик регуляциянинг ўзгаришидан чуқурлашиб кетиши мумкин.
Ушбу муаммо доирасида овқатланишга организм янгича яшаш муҳитларига мослашишининг муҳим омили сифатида қаралади. Бир томондан олганда, ксенобиотиклар умумий хажмининг 95% и организмга алиментар йўл (озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик суви) билан тушади. Бу эса озуқа хом-ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлов бериш ва тарқатишнинг барча босқичларида ишлаб чиқарувчилар ва мувофиқ давлат идоралари томонидан амалга ошириладиган сифат назоратининг қанчалик аҳамиятга эга эканлигини яққол кўрсатади. Барча озиқ-овқатлар хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт. Бошқа томондан олганда, озуқа моддалари ҳимояловчи-мослаштирувчи механизмларнинг реализациясини таъминлайди: улар метаболизмнинг барча босқичларида ёт моддалар билан бевосита алоқага киришадилар (шунингдек, синергик ёки нейтрал ўзаро таъсирлар ҳам бўлиши мумкин) ва организм томонидан гемостатик тизимларнинг муқим ишлаши учун фойдаланилади.
Экологик нофаровонлик билан шартланган ёт алиментар юкламанинг интенсивлашиши организмнинг ички муҳитига метаболизмнинг стрессли вариантини ривожлантирувчи салмоқли салбий таъсир кўрсатиб, унда мослашиш (адаптация) жараёнлари доирасида ҳаёт таъминланишининг алоҳида тартиби ўрнатилади. ЖССТ таърифига кўра, “адаптация – бу организмнинг атроф-муҳитнинг ўзгарувчи шароитларига ҳақиқий мослашиши бўлиб, у ушбу биологик тизимнинг бирон-бир бузилишисиз ва унга жавоб қилиш нормал (гомеостатик) қобилиятларининг ошишисиз юз беради”. Оқибатда ёки динамик мослашганлик (адаптацион резистентлик) ёҳуд кейинги патологик ҳолатларга элтувчи дезадаптация ривожланиши мумкин.
Динамик мослашганликнинг моҳияти стрессли омилга нисбатан чидамлиликнинг оширилиши, организмнинг ҳимояловчи-мослаштирувчи имкониятлари диапазони кенгайишидан иборат бўладики, бу охир оқибатда тирик тизимлар ва уларнинг яшаш шароитларини нисбий мослигига, яъни адаптацион резистентликка олиб келади.
Сўнггисининг юз бериши фақатгина инсон учун рационнинг нутриентлари кўриниши сифатида ифодаланган барча алмаштирилмас субстратларнинг танқисликсиз тушишидагина мумкиндир. Шу тариқа, овқатланишни оптималлаштириш ҳисобига организмнинг экстремал ташқи шароитларга резистентлигини яратиш жараёни сифатида белгиланиши мумкин бўлган алиментар адаптация рацион билан бирга озуқавий ва биологик фаол моддаларнинг тўлиқ тўплами тушишининг таъминланиши ва бунинг ҳисобига барча метаболик тизимларнинг барқарор ишлаши ривожланишини назарда тутади. Аҳоли овқатланиш гигиенаси соҳасидаги таълим дастурлари асосидаги индивидуал, тўғри танлаш натижасида юқори сифатли ва оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган тақдирдагина ушбу қўйилган вазифа бажарилиши мумкин.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish