ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet206/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Нутриентлар мувозанати бузилиши (дисбаланси)ни лабораториявий ташҳислаш. Овқат статусининг биокимёвий маркерлари. Овқат статуси параметрларининг лабораториявий ташҳисланишида қон (тоза, зардоб, плазма), пешоб (суткалик ва эрталабки), сўлак, нажаслар, сочлар, тирноқлар ва бошқалардан текширув материаллари сифатида фойдаланилади (5.2-жадвал).
5.2-жадвал.

Овқат статуси биокимёвий маркер (индикатор)ларини танлаш




Текширув материали

Нутриент

Изоҳ

Қон зардоби (плазмаси)


Эритроцитлар

Барча витаминлар, аммо, асосан ёғда эрийдиган ва С витаминлари, минерал моддаларнинг кўпчилиги, холестерин, фосфолипидлар, триглицеридлар, эркин ёғ кислоталари, глюкоза
В1, В26 витаминлари В16, ниацин, фолат

Липид алмашинувини баҳолашда липопротеинлар ва триглицеридларнинг бутун спектрини
мувофиқ индекслар (атерогенлик индекси ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Ферментлар фаоллиги бўйича
Кофакторлар концентрацияси бўйича




Селен
Мис, рух, марганец Ёғ кислоталари Глюкоза

Глутатионпероксидаза Супероксиддисмутаза

Гликозилланган А гемоглобини Моноцитларда

Юқори тушишда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ




Мажмуавий таҳлил қилинади
Фақат балансли текширувлар; ёғлар учун эндоген синтез ҳисоби ва микрофлора йўқотилиши зарур Фақат метаболик циклни ўрганиш учун Қиёсий таҳлил ва ноинвазив ташҳислаш учун
Юқоридаги каби

Лейкоцитлар






Пешоб


Нажаслар

С витамини, рух, ёғ кислоталари
В гуруҳи витаминлари (фолат ва В12 ни истисно қилганда), С; Na+, K+, Ca2+, Mg2+; азот
Сийдик кислотаси, креатинин, олтингугуртли аминокислоталар Ноорганик ионлар, ёғлар

Ўт суюқлиги




Сўлак

Холестерин

Сочлар, тирноқлар

Минерал моддалар, микроэлементлар ва витаминлар
Минерал моддалар ва микроэлементлар

Шунингдек, нутриентли танқисликни асбоб-ускуналар даражасида табақалашга имкон берадиган функционал тестлар: тери капиллярлари резистентлигини, қоронғуликка мослашиш даражасини аниқлаш, эритроцитлар мембраналари чидамлилигини синовчи тестлар ҳам қўлланилади.


Овқатланиш рационида оқсил етишмаслиги лабораториявий усулда қон зардобидаги протеинли метаболизм кўрсаткичлари модификацияланишида намоён бўлади: умумий оқсилнинг ҳам, альбуминлар концентрациялари ҳам, шунингдек, альбумин-глобулинли коэффициент ҳам пасаяди. Шунингдек, бир қатор ферментлар фаоллиги пасайиши, гемоглобин концентрацияси ва эритроцитлар миқдори камайиб кетиши (юқори рангли кўрсаткичда), иммуноглобулинлар пули ва ксенобиотиклар (қайта тикланган глутатион) биотрансформацияланиш тизими субстратлари камайиши кузатилиши мумкин. Катталардаги сурункали оқсил очлигида BMI камаяди (18,5 дан камроқ) ва ўз оқсилларининг парчаланиб, аутоинтоксикация ривожланиши белгилари пайдо бўлади. Кичик ёшдаги болаларда сурункали ва чуқур оқсил танқислигида организмнинг ўсиши ва ривожланиши
тўхтайди, специфик симптомокомплекслар белгилари (масалан, квашиоркор) пайдо бўлади.
Овқат ёғларининг ошиқчалиги ёки мувозанати бузилиши турли липидли фракциялар ва қон зардобидаги триглицеридлар даражасига қараб ташҳисланади. Бунда дислипопротеинемияни ташҳислашда белгиловчи омил бўлган алоҳида фракциялар – ЗЮЛП, ЗПЛП, ЗЖПЛП нинг нафақат концентрациясини, балки нисбатини ҳам аниқлаш керак бўлади. Шунингдек, қонда аниқланган ёғ тўқималаридаги метаболизм интенсивлигининг кўрсаткичи – тўқималар гормони лептин ҳам ташҳисий (фаразий) аҳамиятга эгадир. Қондаги глюкоза, гликозланган гемоглобин HbAlc, шунингдек, қон ҳужайраларидаги АТФ концентрацияси углеводлар мувозанати бузилиши (дисбаланс)нинг кўрсаткичи сифатида хизмат қилади.
Организмнинг витаминлар билан таъминланганлиги даражаси ёки қон зардоби (плазмаси) ва суткалик пешобдаги мос витаминлар концентрацияси бўйича ёҳуд эритроцитларнинг специфик ферментлари фаоллиги (уларда витаминлар коферментлар ролини ўйнайди) бўйича аниқланади. Организмнинг минерал моддалар ва микроэлементлар билан таъминланганлиги бир қатор анъанавий биологик субстратлар (қон, пешоб, сочлар)ни комплекс текшириш билан баҳоланиши мумкин.
Сўнгги йилларда овқат статусини ўрганиш ҳолати ҳақиқий овқатланиш билан коррекцияланувчи ичаклар биоценози: рациондаги оқсиллар, углеводлар, овқат толалари, витаминлар, минераллар мувозанатланганлиги, шунингдек, овқатланишда пробиотик ва пребиотик таркибий қисмларнинг мавжуд бўлишини баҳолаш алоҳида ташҳисий аҳамиятга эга бўлмоқда.
Лаборатория усуллари ёрдамида аниқланувчи овқат моддаларининг ҳақиқий етишмовчилиги суткалик рационнинг нутриентли таркибини баҳолашда тасдиқланмаслиги мумкин. Бундай номувофиқлик эҳтимолининг сабаби кўпинча иккита параллел (ўзаро боғлиқлиги кам бўлган) сатҳда ётади. Биринчидан, ҳақиқий овқатланишни ўрганиш (миқдорий ва сифатий)даги хатолар ҳамда сақлаш ва қайта ишлашда нутриентлар йўқотилишини нотўғри ҳисоблаш салмоқли ўрин тутади. Иккинчидан, овқатнинг турли таркибий қисмлари метаболизмнинг ҳар хил даражаларида трансформацияланиши ва организм ҳолатининг ўзига хосликлари нутриентларнинг абсорбцияланиш даражасига таъсир қилиши ҳисобга олинмайди. Нутриентларнинг абсорбцияланиш даражасига дори воситалари, алкоголь (тиамин, рибофлавин), тамаки чекиш (С витамини ва β-каротин) ва экологик шартланган ксенобиотик юклама салбий таъсир қилиши мумкин.
Организмда бир қатор нутриентларнинг танқислиги юз бериши уларнинг ёт юклама шароитида физиологик даражада алиментар тушишида юз бериши мумкин. Бу ҳимояловчи-мослаштирувчи жараёнларда иштирок этувчи овқат моддаларининг сарфланиши ошиши билан боғлиқдир. Демак, профилактика тадбирларини режалаштириш жараёнида хатога йўл қўймаслик учун овқатланиш ҳолатини таҳлил қилиш мобайнида овқат статуси ва ҳақиқий овқатланиш кўрсаткичларини интерпретациялашда экологик статуснинг баҳоланиши маълумотларини ҳисобга олиш керак.
Организмга ёт омилларнинг ножўя таъсири даражасини, шунингдек, мослаштирувчи резистентликнинг ривожланганлик миқдорини баҳолашга имкон берадиган қўшимча лаборатория текширувлари қисмидаги овқат статусини ўрганиш дастурининг тузилишида экологик статус таҳлилининг натижалари албатта ҳисобга олиниши керак.
Ёт юклама шароитида бир қатор овқат моддалари ксенобиотиклар ва уларнинг метаболитларининг сорбцияланиши, биотрансформацияланиши ва конъюгацияланишида ҳимоялаш ва мослаштириш учун, шунингдек, ҳужайравий тузилмалар: олтингугуртли аминокислоталар, овқат толалари, В2 витамини, кальций, темир, селен, токоферол, ретинол, β-каротин, аскорбат кислотаси, биофлавоноидларнинг антиоксидантли ҳимоясини таъминлаш учун қўшимча сарфланади. Шу тариқа, ортиқча ёт юклама шароити (масалан, йирик шаҳарда, саноат объектлари ёнида, шунингдек, ўта зарарли шароитларда яшаш)да санаб ўтилган нутриентлар танқислиги ривожланиши эҳтимоли сезиларли ошади. Уларнинг ҳақиқий танқислигини аниқлаш овқат статусининг маълум маркерларини баҳолаш билан кечиши мумкин. Бунда ҳар бир ҳимояловчи-мослаштирувчи нутриентнинг суткалик меъёри муайян экологик шароитларда нутриентнинг овқат статуси кўрсаткичларининг физиологик чегарасидан чиқиб кетадиган чекланишлари ривожланишига олиб келмайдиган даражада тушишига мос бўлади.
Агар нутриентларнинг ҳақиқий тушиши физиологик меъёрлардан аҳамиятли (10% дан ортиқ) оғишларга эга бўлмаса, овқат статусининг кўрсаткичлари физиологик чегаралар доирасидан ташқарига чиқмаса, соғлом инсоннинг овқатланиш ҳолати қониқарли деб баҳоланиши мумкин. Акс ҳолда овқатланиш ҳолати қониқарсиз деб баҳоланади ва уни коррекциялаш талаб этилади. Ҳақиқий овқатланишни оптималлаштириш бўйича тавсиялар истеъмол этилишини ошириш ёки камайтириш зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (нутриентларнинг эмас)нинг рўйхатига эга бўлиши керак.
Ҳақиқий овқатланишни коррекциялаш бўйича учта йўналиш – учта парҳезшунослик услуби мавжуд:

  • озиқ-овқатлар тўпламини анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига ўзгартириш;

  • рационнинг нутриентли таркиби (кундалик, ўртача ҳафталик, ўртача ойлик);

  • овқат статусини коррекциялашда биологик фаол овқат қўшимчалари, витаминлар ва минералларни ишлатиш.

Овқатланишни коррекциялашнинг асосий усули анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментини кенгайтиришдир. Умумий овқат истеъмолини камайтириш зарурати бўлганида ҳам, буни рациондан бутун бошли озиқ- овқатлар гуруҳини чиқариб ташлаш ёки алоҳида гуруҳлар ичидаги ассортиментни камайтириш ҳисобига эмас, фақат порциялар ва таомлар хажмини камайтириш билангина амалга ошириш зарур.
Кўпинча овқатланишнинг мувозанатлашмаганлиги ҳар куни рационга қўшиладиган маҳсулотларнинг бир ҳилдалиги билан боғлиқ бўлади. Тавсияларни ишлаб чиқишда кундалик истеъмол этилиши зарур бўлган ва
рационда мавжудлигининг тавсия этилувчи миқдори индивидуал қувват сарфланиши билан аниқланадиган маҳсулотлар ҳам борлигини ҳисобга олиш зарур. Рациондаги маҳсулотларнинг ҳилма-ҳил бўлиши – овқатланишни коррекциялашнинг муҳим шартидир. Овқатланишни самарали оптималлаштириш ва аниқланган мувозанат бузилишлари (дисбаланс) ва овқат статуси кўрсаткичлари оғишлари бартараф этилиши учун ҳар куни рационда анъанавий қўлланилувчи гуруҳлардаги камида 20 ... 30 ҳилдаги турли маҳсулотлардан фойдаланиш зарур.
Ҳақиқий овқатланишни коррекциялашда тавсияномаларга овқат аллергияси реакциялари, кўтара олмасликни келтириб чиқарувчи ёки субъектив сабабларга кўра (агар шунақаси бор бўлса) анъанавий овқатланишда фойдаланилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини киритмаган ҳолда овқат анамнезининг маълумотларини албатта ҳисобга олиш шарт. Тавсия этилувчи маҳсулотлар ҳар бир одамнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оммабоп бўлиши керак: у ёки бу нутриентнинг танқислиги нархи турлича бўлган маҳсулотлар ёрдамида коррекцияланиши керак. Масалан, аскорбат кислота манбаларидан цитрус мевалари, киви, қулупнай, қорағат меваларининг нархи анчагина қиммат бўлса, оқбош карам (янгиси ва тузлангани), гулкарам ва брюссель карами, картошка, чучук қалампир нисбатан оммабопроқдир.
Агар бирон-бир муайян сабабларга кўра етишмовчилик (масалан, микронутриентлар ёки овқат толалари танқислиги)ни бартараф этишнинг иложи бўлмаса, унда рационга танқис нутриентлар билан бойитилган маҳсулотлар киритилиши эҳтиёжи пайдо бўлади. Ҳозирги вақтда бойитилган сутли, мева-сабзавотли ва бошоқли донлар гуруҳи маҳсулотларининг кенг ассортименти ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилмоқдаки, улардан овқатланишда фойдаланиш рационнинг қувватий қийматини оширмаган ҳолда овқатланишда қўшимча равишда микронутриентлар (витаминлар ва минерал моддалар), шунингдек, овқат толалари ва пробиотикларни олиш имконини беради. Бунақанги маҳсулотлар ошиқча “овқат зичлиги” билан ифодаланади, яъни таркибида баъзи озуқа моддалари уларнинг анъанавий ўхшашларига нисбатан 2 ... 3 баробар кўпроқ бўлади. Бунда улардаги қувват ташувчи нутриентлар миқдори ошмайди. Бойитилган маҳсулотлардан фойдаланиш бир қатор тиббий ёки ижтимоий сабабларга кўра ўз рационини кенгайтиролмайдиган ва миқдорини кўпайтира олмайдиган шахслар учун айниқса долзарб бўлади.
Витаминлар ва минералларни қўшимча қабул қилиш зарурати аниқ асослашни талаб қилади. Ушбу пархезшунослик услубини қўллашнинг энг мақсадга мувофиқ холис сабаби овқатланишда бирон-бир нутриентдан фойдаланиш имконияти йўқлигидир. Масалан, сут оқсилига нисбатан аллергия мавжуд бўлганида, организмни кальций ва рибофлавин билан анъанавий (овқатга оид) таъминлашнинг жиддий муаммоси пайдо бўлади. Шунга ўхшаш муаммолар (турли овқат моддалари билан таъминлашда) нутриентга бўлган ҳақиқий эҳтиёж физиологик меъёр ва унинг рациондаги одатдаги даражасига нисбатан салмоқли ошиб кетиши мумкин.
Амалга оширилган овқатланиш коррекцияси самарадорликнинг динамик баҳоланишига жалб этилиши керак. Рационни коррекциялаш бўйича тавсияларни бажариш бошланганидан сўнг 3 ... 4 ҳафта ўтгач, овқатланиш ҳолатининг дастлабки ташҳислашдаги услубий ёндошувлар ва биомаркерларидан фойдаланган ҳолда парҳезшунослик самарадорлигининг таҳлили ўтказилиши керак. Ижобий динамиканинг йўқлиги шифокорнинг вазиятни баҳолаши ва профилактика тадбирларини режалаштиришдаги хатоси, шунингдек, ишлаб чиқилган тавсияларни бажармаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish