ЎҚув адабиёти овқатланиш


Ксенобиотиклар метаболизми алиментар регуляцияси механизмлари



Download 2,56 Mb.
bet209/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Ксенобиотиклар метаболизми алиментар регуляцияси механизмлари. Инсон организми учун ўз-ўзини бошқарувчи очиқ биологик тизим сифатида ташқи таъсирлардан ҳимояланиш (организм ички муҳитининг ҳимояси) бир қатор универсал механизмлар кўринишида амалга оширилади. Овқатланиш уларнинг ишлашини субстратли ва қувватли қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Экологик (ёт) юкламалар шароитида овқатланиш анъанавий функциялардан ташқари, қуйидагиларни ҳам таъминлаши керак:

  • ксенобиотикларнинг ошқозон-ичак йўлларидаги абсорбцияси пасайиши;

  • ёт моддалар ва омилларнинг ҳужайралар ва аъзолар даражасидаги зарарли таъсири сусайиши;

    • ксенобиотиклар ва метаболитларининг тропли тўқималардаги тўпланиш даражаси уларнинг организмдан тезкор чиқариб ташланиши ҳисобига камайиши.

Ёт моддаларнинг ошқозон – ичак йўлларида абсорбцияланиши ва уларнинг организмнинг ички муҳитига тушиш даражаси бир қатор омилларга боғлиқ: овқатнинг ичакларда туриш вақти, эритроцитлар мембраналарининг ҳолати, ферментатив овқат ҳазм қилиниши фаоллиги, микробиоценоз хусусиятлари ва рационнинг кимёвий таркиби. Сўнггиси ксенобиотиклар ва нутриентлар бўшлиқлар кенгликларида ҳам, биомембраналар ва ҳужайраларнинг цитозолида кечадиган ўзаро таъсирининг ҳар ҳил турлари (конкурентли, синергик ёки нейтрал) мавжуд бўлишининг имкониятларини назарда тутади.
Ҳозирги вақтда у ёки бу усул билан ксенобиотиклар абсорбциясининг чеклаб қўядиган озуқа моддалари ҳақида жуда кўп маълумотлар тўпланган. Улар жумласига, биринчи навбатда, табиий носпецифик сорбентлар: овқат толалари, альгинатлар, коллагенлар, шиллиқлар, цеолитлар, хитин киради. Улар ичак моторикасини кучайтириб, шу билан бирга ксенобиотиклар
абсорбциясининг самарали даврини қисқартиради. Ксенобиотиклар организмга тушишининг пасайиш даражаси носпецифик сорбция ҳисобига 50% ва ундан ҳам кўпроққа етиши мумкин. Бунда рациондаги носпецифик сорбентлар (биринчи навбатда уларнинг озуқа манбалари ҳисобидан) миқдорини 30 ... 50 % га ошириш тавсия этилади. Уларнинг нисбатан салмоқлироқ даражада тушиши эса бир томондан эссенциал нутриентлар (минерал моддалар, витаминлар, аминокислоталар)нинг биологик оммабоплиги камайиши натижасида рационнинг озуқавий қиймати пасайишига, бошқа томондан – ошқозон-ичак йўлларининг функцияси бузилиши (гипермоторика, диспепсиялар)га олиб келади.
Баъзи нутриентлар ёт агентлар билан корпорацион ўзаро таъсирга киришиб, бунда қийин абсорбцияланувчи мажмуалар ҳосил қилади ёки энтероцитлардаги мембраналар аро ташилиш, қон(лимфа)га етказилиш ва суюқ муҳитлардаги фаол ташувчи оқсиллар билан боғланишни конкурентли ингибирлайди. Асосий конкурентли нутриентлар кальций, темир, калий, магний ва йоддир. Уларнинг танқисликсиз тушиши энтероцитлар биомембраналарининг ксенобиотиклар учун ўтказувчанлигини салмоқли пасайтиради. Ушбу минерал моддаларга бўлган эҳтиёж физиологик меъёрларга нисбатан 50 ... 60 % га ошиши мумкин.
Ёт юклама шароитларида ҳатто оптимал профилактика овқатланиши яратилганида ҳам ксенобиотикларнинг муайян миқдори ошқозон-ичак йўлларининг муҳофаза тўсиғидан ўтишга ва организмнинг ички муҳитига киришга муваффақ бўлади. Улар қонда айланиб юриб, аъзолар ва тўқималарга тушишиш ва қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

    • ҳужайралар ва тўқималарни шикастловчи патокимёвий жараёнларни юзага келтириш;

    • нотоксик маҳсулотлар (С2О ва Н2О) пайдо бўлиши ва уларнинг кейин организмдан чиқиб кетиши шаклидаги метаболизланиш;

    • тўпланиш (вақтинча ёки узоқ муддатга).

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инкорпорацияланган ксенобиотикларнинг тақдирида ҳужайравий ҳимояловчи-мослаштирувчи тизимлар асосий роль ўйнайди. Нобоп яшаш муҳити билан шартланган қўшимча ёт юклама эса ҳужайравий тизимларни стрессли ишлаш тартибига ўтказади. Бу тартибда ксенобиотиклар метаболизмининг асосий иштирокчилари физиологик эҳтиёжидан ошиқча сарфланади. Ҳужайравий даражада ёт юкламани нафақат ички муҳитга тушаётган ксенобиотиклар, балки дистантли таъсир қилувчи омиллар, айтайлик, ички ва ташқи (атроф-муҳит объектларидан чиқаётган) нурланишнинг жамламаси сифатида шаклланувчи радионуклидли юклама ҳам юзага келтириши мумкин.
Ҳозирги вақтда қуйидаги асосий ҳимояловчи-мослаштирувчи механизмлар мавжуд ва ўрганилган:

    • лизосомал ферментлар тизими;

    • ксенобиотиклар биотрансформацияси тизими;

    • антиоксидантли муҳофаза.

Лизосомалар улардаги қудратли ферментатив тизимлар мавжудлиги ҳисобига ёт агентларнинг тушиши йўқотилишини таъминлайдиган биринчи ҳимояловчи ҳужайралар ичи тўсиғига мансуб. Ҳозирги вақтда лизосомал тизим алиментар қўллаб-қувватланишининг бевосита имконияти кам ўрганилган. Бундай қўллаб-қувватланишнинг умумий қоидалари рацион аминограммаси (алмаштирилмас аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами)нинг сифати ва кофакторлар ва коферментлар сони етарлича бўлишига бўлган анъанавий талабларни қамраб олади. Бу алиментар қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи ҳар қандай ферментатив тизимга нисбатан ҳаққоний бўлади.
Ксенобиотикларнинг биотрансформацияланиши тушунчаси нафақат ферментатив кимёвий эврилишларини, балки мембраналараро ташилиши, тўқималарда тақсимланиши, тўпланиши ва элиминациясини ҳам қамраб олади. Замонавий биокимёвий токсикология нуқтаи назаридан ксенобиотиклар биотрансформацияланишининг ягона универсал икки босқичли механизми мавжуд. Шу билан бирга, биринчи фазада ҳужайралар эндоплазматик ретикулумининг таркибида Р-450 монооксигеназа тизимининг Н-боғлиқ цитохромли НАДФ иштирокидаги функционаллашиши реакцияси, иккинчи фазада – ксенобиотиклар ёки уларнинг метаболитларини йирик молекуляр эндоген субстратлари (глюкурон кислотаси, глутатион) билан бир қатор ферментатив тизимлар иштирокидаги конъюгацияси жараёнлари кечади.
Ушбу эврилишларнинг натижасида ксенобиотиклар ва уларнинг метаболитлари зарарсизлантирилади ва организмдан хавфсиз чиқариб юборишга тайёрланади (эволюция давомида шаклланган ҳолат). Бироқ замонавий экологик вазиятда ушбу муҳофаза тизимининг ҳам “заиф бўғини” топилади: синтетик ксенобиотикларнинг кўпчилиги (пестицидлар, полихлорланган бифениллар, полимер материалларнинг емирилиши маҳсулотлари, бир қатор дори воситалари), шунингдек, баъзи бир табиий токсинлар (афлатоксин В1) функционаллашиш реакциясида дастлабкисидан кўра анчагина хавфлироқ бўлган маҳсулотлар ва бирикмаларга айланишга қодир бўлади. Бундай ҳодиса метаболик фаоллашиш деб аталади. Метаболик фаоллашишга ҳозирги даврда биологик самараларнинг функционал тўпланиши ва инсон саломатлиги учун узоқ асоратларнинг ривожланишини шартловчи универсал патокимёвий жараён сифатида қаралади.
Моддаларнинг, кўпроқ, de novo синтезланган гуруҳдаги моддаларнинг метаболик фаоллашиш натижасида ёки одатдаги модда алмашинувига хос бўлмаган (электрофил маҳсулотлар – эпоксид бирикмалар, гетероциклик бирикмалар) иккиламчи маҳсулотлар, ёҳуд анъанавий, аммо жуда кўп миқдордаги иккиламчи метаболитлар (эркин радикаллар ва эндооксидлар) пайдо бўлади.
Электрофил маҳсулотлар ҳосил бўлган ҳолларда асосий хавф ҳужайравий макромолекулалар (оқсиллар, липидлар, ДНК)нинг тузилмавий ва функционал хусусиятларининг ўзгариши бўйича бир қатор хавфли
асоратлар риваожланишининг юқори реакцион қобилиятларидан иборат бўлади:

    • аутоинтик оқсилларда антиген потенциали пайдо бўлиши ҳисобига сенсибиллашиш;

    • мембраналарнинг мембранопатология(тузилмавий липидлар ва оқсиллар шикастланиши)ни ривожлантирувчи шикастланиши;

    • ирсий ахборотнинг бузилиши;

    • пролифератив ҳужайравий жараёнлар фаоллашиши оқибатидаги канцерогенлар пайдо бўлиши.

Электрофил маҳсулотлардан муҳофазалаш икки йўналиш бўйича қурилади: 1) макромолекулаларнинг иккиламчи метаболитлар билан ковалент (мустахкам) боғлиқлигидан аскорбат кислотаси ва ретинол ҳисобига муҳофазалаш; 2) ҳужайравий ҳимояловчи-мослаштирувчи субстратлар (тикланган глутатион)ли электрофил маҳсулотларнинг глутатионтрансфераза иштирокидаги фаол конъюгацияси. Қайта тикланган глутатион (Г-SH) ёки γ-глутамилцистеинилглицин кўпгина ҳимояловчи жараёнларда иштирок этувчи асосий адаптацион сустрат ҳисобланади. Унинг организмдаги етарлича синтези фақатгина рацион билан бирга олтингугуртли аминокислоталар (биринчи навбатда, цистеин)нинг танқисликсиз тушишидагина мумкин бўлади.
Эволюция давомида шаклланган антиоксидант муҳофаза тизими – метаболик фаоллашиш натижасида ҳосил бўладиган эркин радикаллар ва эндооксидлар нейтралланишининг марказий механизмидир. Кислоро ва азотнинг юқори реакцион қобилиятга эга эркин радикаллари – гидрооксил ҳужайралар учун жиддий хавф пайдо қилиб, прооксидант юкламага эгадир. Унинг натижасида липидларнинг перекисли оксидланиши (ЛПО) жараёни юзага келиб, у бир томондан, функционал липидли молекулаларнинг шикастланишига, иккинчи томондан эса – токсик хусусиятли ЛПО якуний маҳсулотларининг тўпланишига олиб келади. ЛПОнинг якуний маҳсулотларига диенли конъюгатлар ва малонли диальдегид (МДА) киради. Уларнинг ҳужайралар ҳалок бўлишига олиб келадиган критик тўпланишига антиоксидант тизими тўсқинлик қилади.
Ҳужайравий антиоксидант ҳимояси ишлашнинг иккита: ферментатив ва ноферментатив бўғинига эгадир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish