Аҳолининг ташкиллаштирилган овқатланишини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш. Ташкиллаштирилган овқатланишни таҳлил қилиш шахслар гуруҳи ва гуруҳдаги ҳар бир индивидуумнинг овқат статусини ўртача катталикларни ҳисоблаган ҳолда босқичма-босқич баҳолаш, мувозанат бузилиши (дисбаланс) даражаси бўйича табақалашдан иборатдир.
Уюшган жамоа (пансионат, интернат, санаторий, ҳарбий қисм, мактабгача муассаса ва ҳоказо)лардаги ҳақиқий овқатланиш ёйма- таомномаларни таҳлил қилиш ёрдамида ўрганилади. Бунда озиқ-овқат тўплами қисмидаги нисбатан аниқроқ натижалар ёки тавсия этилган суткалик рациондаги истеъмол қилинмаган озиқ-овқат маҳсулотлари (таомлар)ни ёҳуд мустақил ҳолда овқатланишга киритилган маҳсулотларни қўшимча равишда аниқлашга имкон берувчи сўровномали усулни параллел равишда қўллаш орқали олиниши мумкин.
Ёйма таомнома, одатда, компьютерда ҳисоблаш ёрдамида етти кунлик таомнома (рацион) таркибидаги қуйидагиларни баҳолашга имкон беради:
ҳафталик озиқ-овқатлар тўплами;
рационнинг нутриентли таркиби (кундалик, ўртача ҳафталик, ўртача ойлик);
овқатланиш тартиби.
Шу тариқа, шифокор ҳақиқий овқатланишни таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотларни олади. Тергов қилиш натижалари озиқ-овқат тўплами (ишлатиш частотаси, кундалик миқдор) қисмидаги овқатланиш ва овқатланиш тартиби (карралилик, оралиқ муддат, овқат танавул қилишни тақсимлаш)ни ташкил этиш бўйича мавжуд тавсиялар билан қиёсланиши керак. Ҳақиқий нутриентограмма аҳолининг муайян тоифасининг озуқа моддаларига ва қувватга бўлган эҳтиёжларининг физиологик меъёрларини қиёслаш билан баҳоланади.
Овқат статусининг таҳлил қилинувчи кўрсаткичлари хажми тадқиқот вазифаларидан келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан танланади. Бунда, одатда, қуйидагилар баҳоланади:
тана вазни индекси;
микронутриентли танқисликнинг клиник белгилари мавжудлиги;
кальций, темир, аскорбат кислотаси танқислиги ва ёғлар ҳамда углеводлар ошиқчалигининг биокимёвий маркерлари.
Текширилувчи овқат статуси кўрсаткичларининг рўйхати ташкилий ва моддий имкониятлар, шу жумладан, организмнинг яшаш муҳити (ишлаб
чиқариш муҳити) ҳақиқий шароитларига мослашиши даражасини ифодаловчи кўрсаткичларга қараб кенгайтирилиши мумкин. Озиқ-овқат тўплами қисмидаги ҳақиқий овқатланишни оптималлаштириш тадбирлари ёки шифокор томонидан аниқланган рациондаги асосий озуқа моддаларининг мувозанат бузилишлари (дисбаланс)лардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ёҳуд текширилаётган аҳоли гуруҳлари учун тасдиқланган овқатланиш меъёрларига асосан коррекцияланади (агар шунақаси бўлса).
Do'stlaringiz bilan baham: |