ЎҚув адабиёти овқатланиш


ФОП билан ифлосланган маҳсулотларни қайта ишлаш



Download 2,56 Mb.
bet197/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

ФОП билан ифлосланган маҳсулотларни қайта ишлаш. ФОПнинг қолдиқ миқдорларини пасайтиришнинг технологик усуллари ушбу гуруҳдаги пестицидларнинг ташқи омилларга, хусусан, иссиқлик юкламасига нисбатан чидамсиз эканлиги билан боғлиқ. Мевалар ва резаворлар олдиндан яхшилаб ювилади, иложи бўлса, пўсти тозаланади, чунки ФОПни аэрозоль кўринишида қўллаганда, унинг салмоқли қисми меваларнинг пўстида тўпланади. Шундан сўнг мевалар ва резаворларга юқори иссиқлик ишлови берилувчи мураббо, қиём, повидло, қуруқ мевалар, консервалар сифатида қайта ишлов берилади. Сабзавотларга нисбатан ҳам шунга ўхшаш йўл тутиб, уларни олдиндан ювиб ва арчиб олинади.
ФОП билан ифлосланган донни яхшилаб шамоллатиш ва саноат қайта ишлови берилгунига қадар бир неча ҳафта ушлаб туриш лозим, шундан сўнггина ундан ун ҳамда нон ва нон маҳсулотлари тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Ифлосланган донни саралаб “тозалаш” кенг қўлланиилишда ўзини оқламайди. Стериллагандан сўнггина сутдан овқатланиш мақсадларида ва
сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Гўштга юқори ҳароратли ишлов берилиши (масалан, консерва ёки колбаса ишлаб чиқарилишида) мумкин. ФОПнинг чидамлилиги пастлигини назарга олган ҳолда, сақлашга мўлжалланган маҳсулотлар учун реализаиця муддатини бир неча ҳафтадан то пестицидларнинг қолдиқ миқдорлари МЙД га етгунича кечиктириш мумкин.
ХОПдан ифлосланган маҳсулотларни қайта ишлаш. Маҳсулотлардаги ХОП миқдорининг пасайиши уларнинг сақланиш ва иссиқлик юкламасига нисбатан ўта чидамлилиги оқибатида ўта мураккаб вазифага айланади.
Мева ва резавор мевалар қўшимча ювилгач ва тозалангач шарбат ва винога қайта ишланиши мумкин. Сабзавотлар стерилизация қилинувчи сабзавотли ёки аралаш консерваларга сараланиши мумкин. Картошкадан эса фақат уруғлик сифатида ёки крахмал ишлаб чиқаришдагина фойдаланилиши мақсадга мувофиқ. ХОПнинг кўпроқ қисми кепакларда ва муртакларда ушланиб қолишини ҳисобга олган олган ҳолда, ифлосланган дондан олий навли ун тайёрланиши мумкин.
Ифлосланган ҳайвон маҳсулотлари ХОПдан сепарация усули билан ҳалос қилинади: сут ёғсизлантирилади, гўшт кўринувчи ёғ тўқималаридан тозаланади, тухумлардан сариғи ажратиб ташланади. Ёйиб қуритишда сути олинган сутдаги ХОП миқдори салмоқли камаяди.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish