Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз муомалада бўлиш устидан давлат назорати ва кузатуви тартиби. Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз муомалада бўлиш устидан давлат назорати ва кузатуви махсус ваколатга эга ижрочи давлат идоралари томонидан амалга оширилади.
Токсикологик-гигиеник экспертиза ижобий хулосаси ижобий бўлган ҳолатда пестицид ёки агрохимикат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига руҳсат берилган “Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар давлат каталоги”га киритилади. Ушбу каталогнинг рўйхатга олиш тажрибалари ташкил этилиши ва пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг давлат рўйхатига олинишини амалга ошириш учун махсус ваколатга эга бўлган давлат идораси олиб боради. Келгусида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилиши жараёнида пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг қўлланилиши учун ўрнатилган чеклашларга риоя этилишидаги барча жавобгарлик ишлаб чиқарувчига юклатилади. У технологик даврнинг барча босқичларида мос шароитларни яратиб, экотизимга тушадиган юкламани максимал даражада камайтириши ва озуқа хом-ашёсининг хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар хавфсиз ва самарали қўлланилишининг энг баланд (критик) назорат нуқталари қуйидагилардир:
ташиш ва сақлаш. Пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни фақат махсус жиҳозланган транспорт воситаларида ташишга рухсат берилади. Пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни фақатгина уларни сақлаш учун
ихтисослаштирилган омборларда сақлашга рухсат берилади. Пестицидларни идишсиз сақлаш тақиқланади;
қўллаш. Пестицидлар ва агрокимёвий моддаларни қўллаш тартиби пестицидлар ва агрокимёвий моддалар соҳасидаги ижрочи давлат идоралари томонидан, фитосанитария, санитариявий ва экологик вазиятни, ўсимликларнинг агрокимёвий моддаларга бўлган эҳтиёжини, тупроқнинг унумдорлик ҳолатини, шунингдек, ҳайвонларнинг рационини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Пестицидлар ва
агрокимёвий моддаларни қўллашнинг хавфсизлиги белгиланган чекловларга амал қилиниши ва пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг инсонлар соғлиғи ва теваракдаги табиий муҳитга салбий таъсир қилишини истисно этувчи қонун-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ҳисобига амалга оширилади.
Пестицидлар ва агрокимёвий моддалар
фақатгина ишчилар билан бевосита алоқада бўлиш имкониятини камайтирувчи ва препаратнинг аниқ дозаланишини таъминловчи махсус техника ва жиҳозлардан фойдаланган ҳолдагина қўлланилади. Белгиланган чекловга риоя этилиши назорат қилиниши Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлигининг Давлат хизмати (агрокимё хизмати, ўсимликларни ҳимоялаш станцияси) амалга оширади;