Хлор-органик пестицидлар (ХОП). Пестицидлар сифатида фойдаланиладиган хлор-органик бирикмалар углеводородлар (ДДТ), циклопарафин (гексахлорциклогексаннинг изомерлари), терпенлар (полихлорпинен)нинг ҳосилаларига киради. Улар, асосан, инсектицидлар сифатида қўлланилади. Ушбу гуруҳнинг барча бирикмалари ёғдаги юқори эрувчанлиги ва сувдаги ёмон эрувчанлиги билан ажралиб туради. Гигиеник синфлаштиришга мувофиқ, ХОП ўртача заҳарли, ўта чидамли ва сезиларли кумулятив хоссага эга бирикмаларга киради. Улар қўлланилганидан сўнг, бир неча ва ҳатто ўнлаб йиллардан сўнг ҳам тупроқдан топилади. Шу билан
бирга, улар аста-секин тупроқ ичига кириб кетишга, озуқа занжири бўйлаб тўпланишга ва ҳайвонлар ва қушларнинг тўқималари (айниқса, ёғ тўқималари)да чўкиб қолишга, сут берувчи жониворларнинг сути билан ажралиб чиқишга ҳам қодир бўлади.
Организмга тушгач, ХОП кўпинча метаболик фаолланишга дучор қилинади, қисман ўзгармаган кўринишда троп тўқималарда йиғилади ва бунда қарийб организмдан чиқиб кетмайди, узоқ вақтгача ёт юкламани таъминлаб тураверади. ХОПнинг биологик таъсири механизми нафас олиш занжири ферментларининг ишлаши бузилиши билан боғланган. ХОПдан ўткир ёки ўткирлиги пастроқ заҳарланишнинг клиник манзараси ривожланишида қуйидаги носпецифик кўринишлар намоён бўлади: диспепсия, абдоминал оғриқлар, мушаклар заифлашуви, рефлекслар сусайиши, атаксия. Сурункали заҳарланишларнинг асосий хавфи организм (марказий асаб тизими, жигар, юрак-қон томирлар тизими ) нинг политроп шикастланиши ривожланиши, узоқ асоратлар ва организмнинг сенсибилизацияси билан боғлиқ.
Озуқа хом-ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларида гексахлорциклогексаннинг α-, β-, γ-изомерлари 0,05 ... 1,25 мг/кг даражасида, шунингдек, қўлланилиши тақиқланганига қарамай, ДДТ ва унинг метаболитлари 0,02 ... 2,0 мг/кг даражада маеъёрланади (Ўзбекистон Республикаси нормативи). Бу ДДТнинг биосфера муҳитидаги юқори чидамлилиги билан боғлиқ: у ҳанузгача атроф муҳитда айланиб юрибди ва озуқа хом-ашёсида салмоқли миқдорда тўпланишга қодир.
Карбамин кислотаси ҳосилалари (карбаматлар). Пестицидларнинг бу гуруҳига инсектицидлар, гербицидлар, нематицидлар ва фунгицидлар сифатида қўлланилувчи карбамин, тиокарбамин ва дитиокарбамин кислоталарининг ҳосилалари (севин, байгон, бетанал, карбин, авадекс, эптам, цинеб) мансубдир.
Гигиеник синфлаштиришга мувофиқ карбаматлар ўртача кумуляцияга эга кам ва ўртача заҳарли бўлган бирикмаларга мансубдир. Бунда атроф- муҳитдаги чидамлилиги ва узоқ асоратлари тубдан фарқланади ва муайян кимёвий бирикмага боғлиқдир. Карбаматларнинг биологик таъсир механизми шунақанги ФОПга яқин, аммо бошқа йўналишлар: оксидловчи жараёнларнинг босилиши, нуклеин кислоталари алмашинуви ва нейроэндокрин регуляцияси бузилишига ҳам эга бўлади. Озуқа хом-ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларида бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилган карбаматлар меъёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |