ЎҚув адабиёти овқатланиш гигиенаси фани бўйича ўҚув қЎлланма профессор Г. И. Шайхова таҳрири остида



Download 2,35 Mb.
bet86/170
Sana24.02.2022
Hajmi2,35 Mb.
#195045
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   170
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси ўқув қўлланма

Гормонлар. Гормонлар сут ҳосил бўлиши ва сут ажралиб чиқиши жараёнларини яхшилайди. Сутда адреналин, инсулин, тироксин, пролактин, окситоцин ва бошқа гормонлар аниқланган.
Сутда моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этувчи, организмнинг касалликларга қаршилигини кучайтирувчи ва ичакдаги зарарли микроорганизмларга қарши кураш олиб борадиган кўпгина бошқа фойдали моддалар ҳам бор. Буларга антибиотиклар, иммун таналар, опсонинлар, лизоцимлар, лактеин ва бошқалар киради.


СУТНИНГ ТУРЛАРИ
Нормаллаштирилган сут. Истеъмол қилинадиган сут кўпинча нормаллаштирилади, яъни унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,2% га келтирилади. Нормаллаштириш сутга ёғсизлантирилган сут қўшиш йўли билан олиб борилади.
Гомогенлашган сут. Бу сутнинг таъми ва консистенциясини яхшилаш учун қилинади. Бунинг учун сут юқори босим остида кичик тешикли сузгичдан ўтказилади. Натижада сутнинг ёғ парчалари майдаланади ва сутда бир хил тарқалади.
Витаминли сут. Бунинг учун сутга аскорбинат кислота қўшилади ва унинг миқдори 10 мг % га етказилади. Шимол шароитида сутга витамин Д қўшилади.
Ионитли сут. Бунинг учун сут катионит алмаштирувчи смоладан ўтказилади. Натижада маълум миқдорда кальций ушланиб қолади ва сутнинг хазм бўлиши осонлашади. Бундай сут она сути ўрнида тавсия этилади.
Оқсилли сут. Сут таркибидаги ёғ камайтирилиб, сут оқсиллари камайтирилади. Бу маҳсулотни тайёрлаш учун хом ашё таркибидаги ёғ ва қуруқ моддалар икки марта қайта ишланади.
Ёғни маромига келтириш учун дастлабки хом ашёга ёғсизлантирилган сут қўшилади. Қуруқ моддалар миқдорини маромига келтириш учун эса сутга қуруқ ёки қаймоғи олинмаган қуюқлаштирилган сут ёки ёғсизлантирилган сут қўшилади.
СУТГА ИШЛОВ БЕРИШ
Пастерланган сут. Пастерлаш натижасида сут патоген микроорганизмлардан ҳоли бўлади ва уни сақлаш муддати узаяди.
Пастерлаш узоқ ва қисқа муддатли бўлиши мумкин:

    1. Узоқ муддатли паст ҳароратда пастерлаш 63-65 0С да 30 дақиқа.

    2. Қиска муддатли пастерлаш 72-75 0С да 20-30 секунд.

    3. Бир зумда ёки юқори ҳароратда, яъни 85-90 0С да пастерлаш ҳам мумкин.

Қисқа муддатли пастерлаш кўпроқ ишлатилади. Текширишда 10 мл сутда ичак таёқчаси топилмаса, пастерилизация яхши ҳисобланади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish