Овқатланиш статусини баҳолаш. Соғлиқни баҳолаш овқат ҳолати кўрсаткичи сифатида организмнинг овқатланиш статусини ўрганиш маълумотларига асосланади. Оддий, энг мақбул (оптимал), ортиқча ва етарли бўлмаган овқатланиш статуслари фарқланади Оддий овқатланиш статусида инсон норма бўйича, у мавжуд бўлиши учун етарли бўлган овқат билан овқатланади.
Энг мақбул (оптимал) овқатланиш статуси эса фавқулодда вазиятларни назарда тутган ҳолда норма бўйича овқатланиш билан тавсифланади.
Ортиқча ва етарли бўлмаган овқатланиш статуслари эса овқат моддалари ортиқча ва етарли бўлмаган истеъмоли билан боғлиқдир.
ОРГАНИЗМНИНГ ОВҚАТЛАНИШ СТАТУСИ ВА МУТЛОҚ ОВҚАТЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ АНКЕТА-КАРТАСИ
Сўровнома тўлдирилган сана
1. Паспорт маълумотлари
Ф. И. Ш.____________________________________
Жинс______________ 3. Ёш ________________
4. Касб_______________ 5. Иш соатлари (ўқиш)_____
2. Зарарли одатлар
Чекиш (ҳа, йўқ). Агар чекса - қанча: кунига бир қути, бир қутидан ошиқ, ярим қути (тагига чизилсин)
Спиртли ичимликлар истеъмоли (ҳа, йўқ ). Агар ичса - қанақаларини, қанча, қанча вақт оралиғида______________________
Яшаш ва меҳнат шароитлари
Меҳнат фаолияти тавсифи: асосан ақлий меҳнат, енгил жисмоний меҳнат, ўртача оғирликдаги меҳнат, оғир жисмоний меҳнат, ўта оғир жисмоний меҳнат (тагига чизилсин)
Касбга оид зарарлар: физик, кимёвий, биологик (санаб ўтилсин)
Маиший шароитлар, коммунал хизматлар билан таъминланганлик даражаси
Спорт билан шуғулланиш (тури, мунтазамлиги, давомийлиги) жинс, ёш ва бўйга боғлиқ рухсат этилган тана вазни (табл. 13").
Жадвалдан фойдаланишда меъёрий вазндан максимал даражада 10% ва ундан ортиқроқ бўлган тана массасининг ошиши ёғ босиши, идеал масса таблицасидан фойдаланилганда тана оғирлиги 15% ва ундан ортиқроқ бўлганда ёғ босиш деб ҳисобланилади. Ёғ босишининг 4 даражаси тафовут қилинади: 1-даража – 10-29% ортиқча тана оғирлиги, 2-даража - 30-40% га, 3-даража - 50-99% га, 4-даража – 100% ва ундан ортиқ.
Амалиётда врач ва пациентлар бенуқсон (идеал) тана вазнини ҳисоблаб топишда қуйидаги формуладан кўп фойдаланадилар: “бенуқсон вазн, кг=бўй,см – 100”, ишга бу тарзда ёндошиш ортиқча тана вазни мавжудлиги ҳақида таассурот уйғотсада, барибир стандарт кўрсаткичга афзаллик берилгани маъқул (2.2.1-жадвал).
2.2.1-жадвал
Семириш ва ортиқча тана вазнли беморларнинг бахолаш мезонлари
|
ТВИ
|
Семириш даражаси
|
Чаноқ айланасига боғлиқ нисбий баҳо (см)
|
<102 - эркаклар <88 - аёллар
|
>102 - эркаклар ва >88 - аёллар
|
Тана вазни кам
|
18.5 кам
|
-
|
-
|
-
|
Меьёрий тана вазни
|
18.5 – 24.9
|
-
|
-
|
-
|
Ортиқча тана вазни
|
25,0 – 29,9
|
-
|
Ошган
|
Юқори
|
Семириш
|
30,0 – 34,9
|
I
|
Юқори
|
Жуда юқори
|
35,0 – 39,9
|
II
|
Жуда юқори
|
Жуда юқори
|
40,0 ва ундан ортиқ
|
III
|
Нисбатан юқори
|
Нисбатан юқори
|
Тана вазнининг (кг) бўй квадратига (метр) нисбати, яъни тана вазнининг индекси ёғ босиш оғирлигини ташхислаш ва баҳолаш учун фойдаланилади ва асосий кўрсаткич ҳисобланади. Меъёрда у 18,5 дан 25,0 гача бўлади. Тана вазнининг индекс қиймати 25-29,9 тегишли равишда ортиқча тана вазни ва ёғ босиши ташхислаш мезонлари бўлиб хизмат қилади тана вазни индексининг миқдорига боғлиқ равишда ёғ босишнинг уч даражаси фарқланади:
I – ТВИ 30,0-34,9;
II – ТВИ 35,0-39,9;
III – ТВИ 40,0 ва ундан катта
Вазн-бўй кўрсаткичларини аниқлаш. Жисмоний ривожланишни баҳолаш жадвали мавжуд бўлмаган ҳолда мазкур минтақа учун энергетик статус вазн-бўй кўрсаткичлари бўйича махсус формулалардан фойдаланиб баҳоланиши мумкин: 1) бўй (см) кўкрак қафасининг ҳажмига (см) кўпайтирилади, сўнг 240 га бўлинади. 2) Брокнинг ўзгарган шакл кўрсаткичи – 20 ёшдан сўнг 60 ёшгача бўлган даврда ҳар бир кейинги ўн йилликка олинган Брок кўрсаткичи миқдорига тегишли равишда 3% дан қўшилди.
Тери- ёғ қатлами қалинлигини ўлчаш. Энергетик статусни баҳолашда тана вазнига ортиқча аҳамият берилмайди, чунки мушак тўқимасининг яхши ривожланиши ҳисобига у ошиши мумкин. Шунингдек тери-ёғ қатлами қалинлигини ҳам аниқлаш керак.
Тери-ёғ қатлами қалинлигини махсус асбоб Калипер ёрдамида ўлчанади.
Солиштириб бўладиган маълумотларни олиш учун калипер ўлчаш жараёнида стандарт контакт юзаси (20-40 мм2), бўлиниш қиймати (0,1 мм) ва барқарор босим(10 г/мм2)га эга бўлмоғи лозим.
Тери ёғ қатлами қалинлигини ўлчаш уч нуқтада бажарилади: кўкрак сўрғичидан чап томонда ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб, киндик даражасида киндик ва қорин тўғри мушаги проекцияси ўртасидаги масофада ва чап курак суяги бурчаги остида. Учала нуқтада ўлчанган тери-ёғ қатламидан ўртача кўрсаткич ҳисоблаб чиқилади.
Ёғ қатлами пайдо бўлиши даражасига қараб катта ёшдаги аҳоли 5 та семизлик даражасига бўлинган (2.2.2-жадвал).
2.2.2-жадвал
88>102>
Do'stlaringiz bilan baham: |